Тикансиз кирпилар ҳақида
РТ: Дўст билан обод уйинг гар бўлса ул вайрона ҳам!
МС: Исоп дуз оға. Ничиксизла мўччи апика, хўжик бррило. Ëнгқи ишлар бўлиб турибми охир?
РТ: Матчонбой, сен жонажон ўзбекистонимизда хафта ичида нима ишлар бўлиб турганини мендан сўра. Кошки билмасайдим, билганим қурсин!
МС: Ойтинг Дуз оға, қисқосиннон қойтинг. Ўлган қотқонлодан ойтинг.
Осмон мусаппа нюс
«Мексика орқали Америкага апкириб қўяман» деб пул олиб лох ухлатиб юрган апрстни ушаб Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилишди. Апрс қамағда.
++
Калининградда отбоқар бўлиб ишлайдиган Самандар исмли ўзбек вояга етмаган ўрис қизни олиб қочиб, уйига обориб бойлаб қўйди. Қиз қутқарилди. Отбоқар ўзбек қамағда.
+++
Бухорода юк машинасини поезд уриб кетди.
Ҳодиса 5 сентябрь куни соат 08:00 ларда Олот туманида содир бўлган. Натижада, юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
+++
2024 йил 1 январдан ҳисоблагичларсиз ерости сув олиш ускуналаридан фойдаланиш тақиқланади.
+++
МС: Топжоқ гаппингиз шумховор. Би гапларингиз билан ўзбеклани ена ера уржоқсиз? Менаткаш, комбоғол, қумридин ҳокисор холқимизни.
Зўр бўлсанг – нега ўликсан?
РТ: Мутелик, ҳоксорлик ва ночорлик ҳақида яна гапиришга изн бергайсизлар.
АҚШ да бир гангстер оëғи остида ўлиб ëтган иккинчи гангстерга қараб «Если ты такой крутой, то почему такой мертвый» дея савол сўраган.
Яъни сен шунақа зўр бўлсанг, нега ўлиб ëтибсан деган маънода.
Агар биз зўр бўлган бўлсак¸ нега мустабид оëқлари остида ëтибмиз. Нега қочиб кетдик узоқ узоқларга.
МС: Лекин оға, бизаникила димом сиз ойтқоннин ўлискамас. Ина гунда гунора юртимиздам, юртдан тошқоридом одам ўлдиришма, йимириқсози, жолотойчилиқда алдинги қатордамиз.
РТ: Лекин ўзини зўр санаган бу безориларнинг кучи ўзидан заифларга етади. Ўзининг қавмидан бўлганни қақшатади. Бир мисол келтирсам. Кечагина Питерда саккиз ўзбек йигити, бир ўзбек қизини калтаклади, гуруҳ бўлиб орал тарзда зўрлади.
Рус скинҳедлари тепкилайвериб, эзғиланиб кетган бу пажмурдаларнинг кучи бир ожизага етганига тасанно.
Бу қиз ҳам шунча хўрликка чидаб туриб, уларнинг оëғига бош эгиб, ялинибди.
МС: Ёмонни гучи ёполоқа етибди дияннин бўпди би Дуз оға.
РТ: Бу ҳикояни эшитганлар «Нега бу қиз қаршилик қилмади, лаоқал бу ҳезалакларнинг жинсий олатини тишлаб олмади» дея савол қўйишди.
Зотан, ўзини ҳимоя қилиш инстинкти барча маҳлуқотга оидку.
Ит тишлайди, мушук тимдалайди, кирпиниинг тикони, тошбақанинг тоши, қўчқорнинг шоҳи бор.
Қурбақани ҳам боссанг «вааақ» дейди. Ҳар ҳолда масалан.
«Урганингиз ун оши, сўкканингиз сўк оши», «Отамни ўлдирганга онамни бераман» дея бўйнини қисиб ўтирганлар Янги Ўзбекистон фазосида яралган аномалиями ëки қўрқув деган унсур терисига сингиб кетган мутант буқаламунларми.
Бу савол жавоби психолог, социолог ва келажак муарриҳларига ҳавола.
Бир жаллод ва минг мазлум
МС: Узоқ торихдам, бугунам юртда йеч нарса ўзгармаганнин. Минг сайлов ўтказилмасин, демократия дап қоқшолмасин, халқни бошшина бир авторитет, непотист, олигарх, коррупционер рахбар галади. Инди мани бир саволима жавоб баринг. Нишатиб биргина жаллод минг кишини калласини олиши мумкин?
РТ: Бугунги олигархлар режими уларнинг қўлида милтиқ борлиги учун эмас, балки халқнинг дилида қўрқув борлиги эвазига яшаб турибди.
Токи биз қўрқар эканмиз, бу режим яшайверади. Бизни қамайди, қийнайди, ўлдиради, бор будимизни тортиб олиб, айш-ишрат суради…
Бир пайтлар бир мўғул аскари мингта хоразмликни қатор қилиб қўйиб, аста-секин калласини кесган.
Тушгача 50 та, тушдан кейин 50 та.
Ўн кунда мингта одамни калладан жудо қилган.
Мўғул аскари битта бўлган, унинг қиличи ҳам битта.
Атроф қум, фақат мингта асир ва битта жаллод.
Улар мўғул аскари устига шунчаки ташланганда ҳам бу аскарнинг абжағи чиқар эди.
Йўқ, асирлар мўлтираб бошини кундага қўйиб қараб туришган, қачон сўйилиш навбати менга келар экан деб.
Қўрқув карахт қилган минг кишининг шуурини.
Улар биз кўпчиликмиз, жаллод эса битта, деган фалсафани тушунмагани учун ҳам қўй каби сўйилдилар.
Ҳазрати бобомиз нима деган эдилар бу ҳақда, Навоий ёмон бўлса сен яхши бўл?
МС: На ёмонлиқ атвади Навоий бобомиз?
Кўпхотинлилик
МС: Кўпхотинлилиқ масаласина ничик қорийсиз Дуз оға. Хотин рози, аркак рози, мўлла рози бўлса, қонун чиқариб, ёнқи ишни битирмак лозим амасми?
РТ: Қадимда чинакам овчи-ю саёҳатчиларда ажойиб бир одат бўлган экан.
Улар ўрмонними, тоғними тарк этганларида ўзлари паноҳ топган ғор ёки унгурда чақмоқ тош ҳамда бир оз туз қолдириб кетарканлар.
Токи бу жойга кейинчалик йўли тушган одам улардан фойдалансин, деб. Янги қонунлар ҳам биздан кейин келганлар адашмаслиги учун чиқарилади. Сен айтган муаммо ҳам шу тариқа ҳал бўлди.
Ўзбекистонда қўшхотинлик тарғиб қилганлар учун жазо кўзда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.
Республикада диний маросимлар бўйича ўқиладиган никоҳлар сони ортмоқда, бунинг натижасида кўпхотинлилик ҳолатлари кўпайган.Турли реклама, кўнгилочар ва таҳлилий материаллар орқали кўпхотинлилик ва унинг «фойдалари» тарғиботи ҳам кучаймоқда.
Натижада никоҳсиз туғилган болалар сони ҳам кўпайган. Хусусан, республикада 2022 йилда ёлғиз оналардан 18 минг 955 нафар бола дунёга келган. 2021 йилда бу кўрсаткич 19 037 нафар, 2020 йилда эса 16 564 нафар болани ташкил этган.
«Никоҳ белгиланган тартибда Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органларида қайд этилмагани оталикни белгилаш, алимент тайинлаш, мерос масалаларига оид турли хил муаммоларни келтириб чиқариб, натижада фуқароларда, айниқса аёлларда давлатнинг ҳуқуқий сиёсатига нисбатан бўлган ишончи йўқолишига сабаб бўлмоқда.», — дея таъкидлади депутатлар.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 126-моддасида кўп хотинлилик учун жиноий жавобгарлик мавжуд бўлиб, бундай ҳуқуқбузарликни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ўринда жиноий жавобгарликни келтириб чиқарадиган шарт хотинларнинг умумий рўзғор асосида яшашига асосланган.
Янги қонуний таъқибларга кўра, шахснинг жавобгарликка тортилиши учун шаръий никоҳда эр-хотин бўлиб яшашнинг ўзи етарлидир.
Бу ҳақда блогер Зафар Солижонов фикри мана бундай:
“Кечаги қонун лойиҳаси фонида интернетда айрим иккиюзламачи тўда пайдо бўлибди. Кулгили. Жумласи оддий: «вой-дод, демократия қани?» Демократия ҳақида фундаментал тушунчаси бўлмаган бу шахслар ўтган йилларда юбка кийган аёлларнинг устидан қотди, миясидаги «дўзах»ига отди, яқинларига даюс тамғасини ёпиштирди, рақсга тушган, фикрини палакатларга ёзганларни виртуал сазойи қилди. Уларга бўлган ҳар қандай кибербуллингни қўллади. Ўткир Ҳошимов тарифи билан айтганда, демократия меваларини чинқироқ маймунлардек биринчи бўлиб еб кўришди. Гарчи демократияни куфр деб келишган бўлса ҳам. Энди эса демократия эсига тушиб қолибди.
*
Демократиянинг асосий талабларидан бири шуки, ўзим англаганим, кўпчиликнинг ҳуқуқлари ҳам, камчиликники ҳам ҳурмат қилинишидир. Қонун тақиқламаса бўлди (ўзгарувчан қонунлар алоҳида масала). Соддароқ айтай, ҳар бир юбкали енгилтакмас, ҳар бир ҳижобли террористмас. Буни Туркияга борадиган, сайловигача роҳатланиб кузатадиганлар тушуниши керак эди, гарчи бу давлат ҳам идеал бўлмасада.
*
Яна бир жойи бор. Нозик. Агар қайсидир қонунан тақиқланмаган тоифа, масалан феминистлар, ҳуқуқларини талаб қиляпти, тарғиботи билан банд ва бу тоифа сизга ёқмайди ёки ғоянгизга мосмас, шу вақтда сиз камида сукут сақлашингиз керак. Унинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишингиз шарт, қўлламасангиз ҳам. Ғояси нотўғри бўлса, сиз учун идеал бўлмаса, одоб доирасида баҳслашинг. Шахсиятга ўтиб, «эркак кишидан нафратланади», «бунга эр керак» ва шунга ўхшаган гаплар гапирмай. Яна қайтараман, демократия ё ҳаммага бўлади, ёки ҳеч кимга. Ортга қайтишда эса куч энг катта қатламга кўрсатилади, қолганлар жимгина хулоса қилиб олиши учун. Ўзингизга келгандагина «демократия!» деб бақириб, қолган пайт ҳаммага тупуришингиз аҳмоқлигингиздан.
*
«Биз қуллар эмасмиз!!!»
МС: Юқоридаги саволим жавобсиз қолди дуз оға. Бир золим билан минг мазлум ўртасиндайи муаммони нишатиб ҳал қилса бўлади?
РТ: Мамлакат ичидаги вазиятни ҳаддан ташқари бўрттирма Матчон, каллакесар амалдорлар унчаликам кўп эмас ҳозир Ўзбекистонда. Бу борада жиддий хатар Россиядан бўлиши мумкин. Мустамлака тизгинини ушлаб туриш учун Путин каллакесарлари Украинада қон тўкмоқда.
Ўзбекистон эса Кремлдан узоқлашиб турк дунëси билан бирлик месседжини берди.
31 август куни Тошкентда ўтказилган Мустақиллик тантанасида илк марта туркчилик ғоясига урғу берилди.
Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллигига бағишлаб Янги Ўзбекистон боғида ўтказилган байрамда саккизинчи асрда Енисей бўйларида турк қавмларини бирлаштирган Билге Хоқон ёдга олинди.
Турк хоқони «Эрдан қул бўлмас, Алпдан қул бўлмас, Биздан қул бўлмас» дер экан саҳна тўрида ўтирган президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов «тўғри» дегандай маъқуллаб қўйди.
Билга Хоқон саҳна кўриниши ортидан «Яшасин туркий туйғу, яшасин бу дунёда туркий сўз, туркий турку. Тинмас туркийлар сойи, синмас туркийлар ёйи», садоси остида саҳнага олти турк ўлкаси – Ўзбекистон, Туркия, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон, Қозоғистоннинг забардаст операчилари Ширин Маматова (Ўзбекистон), Демет Гурхан (Туркия), Заира Раимбекова (Кирғизистон), Элеонора Мустафаева (Озарбайжон), Зарина Алтинбаева (Қозоғистон), Айна Сайирқулова (Туркманистон) кириб келади.
Бу саҳна кўриниши Украинага уруш очиб, СССРни тиклашга тиришаётган Путинга муждадай кўринди.
Ўтган ой Мирзиёев Туркия ёрдамида Арманистон ишғолидан озод этилган Озарбайжоннинг Қорабоғидаги Фузулий шаҳрида мактаб очиб бериб келди.
Ўтган йилги мустақиллик байрамида жадидлар хотирланганди. Марказий Осиёдаги илк демократик давлат – Туркистон мухторияти ёдга олинди, Чўлпоннинг «Гўзал Туркистон» шеъри куйга солинганди.
Тарихий билги
716 — 734 йиллар. Иккинчи турк хоқонлигининг асосчиси Элтариш (асл исми Қутлуғ, Хитой обидаларида Гудулу) хоқоннинг угли, Култегиннинг акаси ҳукмронлик қилган давр.
693 йил. Элтариш хоқон вафот этгач, туркий халқларнинг удумига кўра, тахтга укаси Мўчур, яъни Қапаған хоқон ўтиради. У жияни Мўғилонни хоқонликнинг ғарбий ҳудудларида яшовчи тардушлар ҳукмдори — шади этиб тайинлайди ҳамда унинг зиммасига муҳим ҳарбий масалаларни ҳал этиш вазифасини юклайди.
701 йил. Мўғилон 16 ёшли иниси Култегин билан биргаликда Чуй водийсига юриш қилади ва у ердаги қабилаларни бўйсундиради, Шарқий Байкалортидаги байирқу қабиласи исёни бостирилади.
705 йил. Доно Тўнюқуқнинг қизига уйланган Мўғилон ҳукмронлиги.
704 йил, Ғарбий хоқонлик қўшинлари билан Енисей (Энасой) дарёсининг юқори оқимидаги чик, ҳамда аз қабилаларини мағлуб этади. Маълум фурсатдан сўнг у ҳозирги Тува ерларини ҳам қўлга киритади.
716 йил. Қапаған хоқон байирқу қабиласи вакиллари томонидан ўлдирилгач, Мўғилон укаси Култегиннинг саъйҳаракатлари туфайли хоқонлик тахтига ўтиради ва Билга хоқон лақабини олади. Билга хоқон Култегинни бош қўмондон, Тўнюқуқни эса бош маслаҳатчи этиб тайинлайди. Билга хоқон Қапаған хоқон даврида маълум даражада йўқотилган имкониятларни қайта тиклашга, туркий қабилалар ўртасидаги ўзаро жанжал ва низоларга чек қўйишга, уларни ягона давлат теварагида бирлаштиришга, ташқи ҳужумларни даф этишга қодир ҳарбий кучларни, қисқа муддатга бўлсада, барпо этишга эришади. Билга хоқон 734 й. заҳарлаб ўлдирилган.
МС. Дераварсин. Инди шўрда тўхтаб. Алингизни очиб уринг потияни Дуз оға.
РТ: Ассалом Ўзбекистон – Жума муборак!