жума,
20 декабр 2024
16 сентябр 2023
Андижон Қаландархонасиданги аҳолини қурилиш ширкати чув туширди
Элтузга етиб келган маълумотларга кўра, Андижон шаҳар марказидаги Қаландархона МФЙ Бухоро кўчасида “Смарт Панел Ҳамкор” МЧЖ фирмаси 5 йил аввал янги уй қуриш шарти билан аҳоли уйини бузиб ташлаган.
Шундан буён аҳоли уйсиз, ижара пулисиз яшаб келмоқда.
Уйсиз қолганлар бир неча бор ҳокимият ва прокуратура органларига мурожаат қилсада, ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ.
“Аҳоли кўчада, таниш билишлари ва қариндош уруғлари уйида яшашга мажбур бўлмоқда. Бундан ташқари янги уйлар ноқонуний сотиб юборилган. Пул тўлаган 60 нафарга яқин фуқаро ҳам сарсон,” дейди Элтузга шикоят қилганлардан бири.
Элтуз ўз кўрсатувларини давом эттиради. Каналимизга обуна бўлинг. Видеоларимизга лайк босишни унутманг.