Асосий мавзулар
22 октябр 2023

Қурилмаётган мактаб, бузилаётган будка ва фермерларга босим – ЭП104

Элтуз порталига келган сўнгги бешта шикоят хатини ўқиб эшиттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Андижон Хоразм вилоятларидан келган. Дастлаб мактуб Самарқанднинг Пойариқ туманидан. Қурилиши битмаган мактаб ўқувчиларнинг ота-оналари шикоят қилмоқда

“Самарқанд вилояти Паяриқ тумани ММТБга қарашли 2-умумтаълим мактабини 150 кунда қуриб битирамиз дея ваъда қилишган эди. Аммо 6 ой ўтса-да, битмади. Бунда мактаб директорининг ҳам айби катта. Бино битмаётгани сабабли болалар турли масофадаги 3 мактабга қатнаб сарсон бўляпти. Бу ёқда қишки мавсумга ҳам ҳозирлик кўриш керак.

Айрим болалар мактаб спорт залида дарс ўтмоқда. Директор буни қандай изоҳлайди? Унинг педагогик стажи ва малакаси талабга жавоб берадими?” дея шикоят қилмоқда Паяриқ турғунлари.

Кейинги мактубни  будкаси бузилаётганидан норози пайнет тужжори ёзмоқда.

“Тошкент вилояти Чиноз туманидан мурожаат йўллаяпман. Ёш тадбиркорман. Туман ҳокими 2021 йилда менга “Халқ банки” филиали ёнидан Пайнет шохобчаси учун жой берган эди. Энди эса будкани бузамиз, жойни бўшат дейишяпти. Ҳолбуки, ёнимиздаги бошқа будкалар бузилмас экан. Бузиш учун суд қарори ҳам йўқ. Мен 2 йил давомида cолиқларни тўлаб, ўзимни иш билан таъминлаб келмоқдаман. Ҳоким эса “менга гап қайтардинг” деб будкамни буздирмоқда. У нега оддий тадбиркорнинг ҳуқуқини бузади? Ўз жонимга қасд қилишим керакми? Тадбиркорлик жойим сақланиб қолишида кўмак сўрайман” дея ёзади Чинозлик пайнетчи. У мурожаатига видео ҳам илова қилган.

Навбатдаги шикоятни Элтуз порталига Қарши тумани турғуни йўлламоқда.

“Қашқадарё вилояти Қарши тумани мактаб ва мактабгача таълим бўлими бошлиғи қабулига қўл телефон билан кириш тақиқланар экан. Эшик олдида телефон олиб қолувчи махсус ходим турар экан. Телефон билан кириб кетсангиз, мажбурий ижро жарима ёзар эмиш. Тўғри, юртимизда ҳуқуқ идоралари каби айрим ташкилотларга камера, қўл телефон билан кириш мумкин эмас. Лекин нега энди таълим даргоҳи шундай қоида жорий қилди экан? Бўлим бошлиғи ўзини ўзи ҳимоя қилиш билан овора бўлмай, таълим сифатига эътибор берса яхши бўлар эди. Қолаверса, бу ҳолат очиқлик, эркинлик сиёсатига ҳам тўғри келмайди…” дея писанда қилади қаршилик Элтуз обуначиси.

Кейинги мактуб Андижондан. Бўстонлик фермер аёл Маҳбубахон Кенжаева Кадастр ва солиқ идоралари қўллаган жаримадан норози бўлиб Элтуз порталига такрор шикоят йўлламоқда.

“Мен – Маҳбубахон Кенжаева, Андижон вилояти Бўстон туманидан такрор мурожаат йўллаяпман. 25 йилдан бери фермер хўжалигини бошқариб келаман. 2017 йилда туман ҳокими қарори билан тадбиркорлик билан шуғулланишим учун менга 25 cотих ер ажратилган эди. Ҳудуддаги сувни кетказиш учун 2 йил ҳаракат қилдим. Кейин 6 та дўкон ва тикув цехи қура бошладим. Мақсадим Президентимиз фармон ва қарорларига суяниб аҳолимизни ишли қилиш эди. Аммо кадастр идораси 49,5 млн сўм, солиқ эса 38 млн сўм жарима ёзди. Иш судга оширилмоқда. Ҳудудни обод қилиб, одамларни иш билан таъминласам ёмонми? Нега ҳокимлик масъуллари аёл боши билан шунча иш қилибди деб ёрдам бермайди? Ҳурматли Президентим! Сиз чиқарган қарор ва фармонларни ҳурмат қиламан. Чунки сиз халқимизни яхши кўрасиз ва унинг ҳаётини яхши биласиз. Сиз ночорларга кўмак борасида ибрат бўляпсиз.» дея мурожаат қилади андижонлик тадбиркор аёл.

Ва ниҳоят сўнгги шикоят шолисини йиғиб олишига тўсқинлик қилинаётганини билдирган Хоразмлик деҳқонлар номидан йўлланмоқда.

“Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидан мурожаат йўллаяпмиз. Фуқаролар давлат томонидан ажратилган қўшимча дала томорқасида етиштирган шоли экинини ёғин-сочиндан олдин йиғиштириб олмоқчи. Аммо айрим ички ишлар ва ЙПХ ходимлари бунга тўсқинлик қилмоқда. Уларнинг талаби ва хатти-ҳаракати қонунийми? Юқори идоралар ҳолатни назоратга олишини сўраймиз” дея ёзади Тупроққала турғуни. Мурожаатга илова қилган видеода Ички ишлар ходимининг фермерлар ишига аралашаётганини кўриш мумкин.

Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз сўнгги бешта шикоят эди. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

Тағин ўқинг
18 апрел 2017
18 апрел куни Қирғизистон президенти Алмаз Атамбаевнинг 20 яшар кенжа қизи Алия Шагиевага тегишли «Фейсбук» ва «Инстаграм» ижтимоий тармоқларидаги ...
3 апрел 2018
Миллий хавфсизлик хизматининг меросхўри бўлган Давлат хавфсизлик хизмати ҳали ҳам мухолифатни мавжуд ҳокимиятнинг душмани деб билади. ДХХ раиси Ихтиёр ...
23 июл 2016
Ўтган ҳафта Eltuz.com нашри Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари пахта далаларини қурт босгани ва уни қўлда териб олишга одатдагидек, Халқ ...
19 август 2022
Бугун 19 август тарихий кун. 1991 йилнинг айнан 19 августида Ўзбекистоннинг мустақил бўлиши учун Москвада замин хозирланган кун. Ўша ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...