Асосий мавзулар
6 август 2024

Тортиб олинган ер, автомойка ва сассиқ ахлат ЭП171

Элтуз Порталига келган навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Cурхондарё, Андижон, Жиззах, Самарқанд ва Наманган вилоятларидан. Дастлабки мурожаат Сурхондарё вилоятидан келган. Музработда аҳоли канализация ҳидидан безор бўлмоқда.

«Ассалому алайкум элтуз бобо,  биз Сурхондарё вилояти Музработ тумани Шаффоф маҳалласида яшаймиз. 

Биз яшайдиган домнинг олдида болалар боғчаси жойлашган,  боғчадан чиқадиган чиқинди сув тўғри бизнинг дом олдига келади,  ушбу чиқинди сув иссиқда шунчалик сасиганки нафас олишга қийналасиз,  деразани очсангиз уйнинг ичи ҳам сасиб кетади,  деразани очмасангиз димиқиб ўласиз,  ёш болаларимизни уйга қамаб  ўтирамиз,  бу кетишда болаларимиз касал бўлиб қолишади,  илтимос ушбу масалани ёритиб,  муаммони ҳал қилишда ёрдам беринг», дея ёзмоқда музроботликлар.

Кейинги мурожаат Андижон шаҳридан. Уй қуришда давлат стандартига риоя қилинмагани иддао қилинмоқда.

“Андижон шаҳри 1-кичик даҳа 42 В-уйдан ёзяпмиз.  Кўп қаватли уйимиз давлат стандарти асосида қурилмаган.  Девор юпқа бўлганидан шовқинда ўтириб бўлмайди.  Ҳали бир йил ҳам ўтмай ёрилиб кетган.  Уйни қуришда иқлимни ҳисобга олишмайдими?!  Иссиқлигидан уйда ўтириб бўлмайди,  қайтага ташқари салқинроқ.  “Усти ялтироқ,  ичи қалтироқ” уйимизни мутасаддилар текширишини сўраймиз” дея ёзмоқда андижонликлар.

Навбатдаги мактуб Жиззах шаҳридан. Автомойка сабаб кўп қаватли уй канализацияси тез-тез тиқилиб қолмоқда

“Жиззах шаҳри Бобур маҳалласидан мурожаат йўлламоқдаман.   Кўп қаватли уйимиз ёнида автомойка қуриб олишган.  Шу сабаб канализациямиз тез-тез тиқилиб қоляпти,  “Сувоқова”дан одам чақириб тозалатяпмиз.  “Дом” ёнидаги чинор дарахти тагига “мойка”дан чиқадиган балчиқни чиқариб ташлашади.  Унинг ёнида болалар майдончаси бор.  Бу билан болаларни ҳам заҳарлашяпти.  Экология ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳолат юзасидан чора кўрсин” дея ёзмоқда Жиззахликлар.

Кейинги шикоят Намангандан. Фермернинг олиб қўйилган ери шубҳали тарзда сотилаётгани иддао қилинмоқда.

“Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан ёзмоқдамиз.  Фермер хўжалигимиз ери туман ҳокимлиги томонидан ноқонуний равишда олиб қўйилган.  Ҳолбуки,  пахтадан 43 центнер,  буғдойдан 50 центнердан ҳосил олиб келганмиз.  2023-2024 йил учун буғдой бўйича шартнома бўлса-да,  ҳокимлик зўравонлик йўли билан олиб қўйган.  Олиб қўйилган ерлар эса шубҳали тарзда сотиляпти.  Айрим ерларда ҳатто чорва боқиляпти.  Мутасаддилар ҳолатни ўрганиб тегишли чора кўрса яхши бўларди” дея шикоят қилмоқда наманганлик фермер.

Ва ниҳоят сўнгги мурожаат Самарқанд вилоятидан.  Хатга илова қилинган видеода полигондаги чиқинди ва ахлатларнинг ёқилаётгани акс этган.

 “Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидан мурожаат йўллаямиз.  Маҳалламизда Каттақўрғон шаҳри чиқинди тўплаш полигони бор.  Бу ердан бадбўй ҳид чиқади.  Бунинг устига,  чиқиндилар кўпинча ёқилади.  Аҳоли азият чекяпти,  ҳолатни экология ходимлари назоратга олсин” дея ёзмоқда Самарқандлик Элтуз обуначиси.

Ва бу сизга етказганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Эслатамиз, элтуз портали телеграмдаги алоҳида саҳифадир. У ерга хатлар учун махсус бот ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, видеомурожаатлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам чоп қилишга интилади. Эслатиб ўтамиз, айни сонияларда каналимиз обуначилари сони 666 минг нафарга етди.  Каналимизга обуна бўлинг. Агар кўрсатувимизни қўллаб қувватламоқчи, ёки айрим ёпиқ видеоларни кўрмоқчи бўлсангиз супер рахмат тугмачасини босинг.  Соғ бўлинг.

Тағин ўқинг
7 феврал 2023
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидан. Қизилтепа ҚФЙ турғуни Нигора ...
26 октябр 2020
Ижтимоий тармоқларда популистлар томонидан Франция маҳсулотларига бойкот эълон қилиш ҳақида чақириқлар пайдо бўлмоқда. Келинглар, бу тадбирдан кимга қанақа зарар ...
5 октябр 2023
Элтузга етиб келган дастлабки маълумотларга кўра, 4 октябр куни Бишкек марказида амалга оширилган жиноятчиларни  қўлга амалиёти чоғида Қирғизистонлик Қамчибек ...
3 январ 2017
Турк матбуотига кўра, террорчи хотини ва икки фарзанди билан 2016 йилнинг 20 ноябр куни Қирғизистондан Истанбулга учиб келган. Матбуот ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...