Асосий мавзулар
10 ноябр 2024

Афғондаги Бобур, Навоий ва Беруний қабри

Биз ўзимизга мерос деб билганимиз Темур салтанати бугунги Ўзбекистон териториясидан анчайин катта. 

Ярим дунëнинг ярмиси қадар катта. 

«Бобур Хиндистонни ишғол қилди» деган сўзда бир янглиш бор. 

Бобур ўз бобоси Амир Темур қўлга киритган худудни қайта назоратга олиб подшохлик қилди. 

Бобур чангалзорлар ичидаги рожа диктаторчалардан таркиб топган бу тарқоқ ўлкани ягона давлат даражасига кўтарди. 

Лекин Бобур ўз қабри Хиндистонда бўлишини истамади. Васиятга кўра¸ Кобулда дафн қилинди. 

Толеъ йўқи жонимға балолиғ бўлди,

Ҳар ишники, айладим — хатолиғ бўлди.

Ўз ерни қўйиб, Ҳинд сори юзландим,

Ё Раб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди?!

Бугунги Афғонистон ерида  улуғ ўзбек  олими Беруний ¸буюк ўзбек шоири Навоий ва улуғ жахонгир шоир Бобур қабри бор.

Бу қабрларни обод қилиш¸  азизларимизни эслаш ва  уларнинг бизга оид эканлигини иқтидорларга эслатиш Ўзбекистон учун миллий вазифа.

Бу вазифани биз иккичи ўқувчи каби кейинги 30 йил ичида яхши адо қила олмадик.

Афғон еридаги охири кўринмаган уруш ва диний низолар ҳалақит берди.

Аммо имкон бор. 

Ўзбекистон президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умрзоқовнинг Кобулдаги Бобур қабрини зиëрат қилгани шоëн олқишга лойиқ.

Ташриф айнан қайси кун бўлгани ҳақида билгим йўқ. Видеони журналист синглим Анора Содиковадан олдим. Билганим шуки бу ташриф Мирзиëев даврида юз берди. Каримов даври мулозимларининг Бобур қабри устида тиловат қилишга жасорати етмас эди.

Яхши киши ёмонлиғ кўрмагай ҳаргиз,

Ҳар кимки ёмон бўлса жазо топқусидур…

Тағин ўқинг
16 май 2018
«Навбаҳор Имомова АҚШ ОАВ тарихида илк бор Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган журналист бўлди», деб ëзмоқда Ўзбекистон расмий матбуоти. “Америка овози” ...
26 декабр 2023
Россиялик сиёсатчи Захар Прилепиннинг «Россия сегодня» матбуот-марказидаги анжуманда қилган баёнотидан норози ўзбеклар стакан ичида бўрон қилиб, ерларга онтарилиб, дод вой қилиб ...
3 ноябр 2016
1991 йили Қарағандада оламдан ўтган рассом Роберт Граббе 1903 йилда Новороссийскдан Одессага қараб сузаëтган кема ичида туғилган эди. Фирибгару ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...