Марҳаматда газ чақнаши оқибатида бир қиз вафот этди
Марҳамат туманидаги “Шомат” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х.Ш. ўз уйидаги ётоқхона қисмида қўлбола иситиш печини ёқишга уриниб, гугурт чаққан пайтида хонага тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлди. Натижада:
Х.Ш. танасининг 90 фоизи куйиш жароҳатларини олди.
Унинг турмуш ўртоғи Л.Ш. танасининг 35-40 фоизи куйди.
Ўғли Ж.Ҳ. танасининг 20-30 фоизи куйиш ташхиси билан касалхонага ётқизилди.
Қизи Х.Ҳ. танасининг 70 фоизи куйган бўлиб, унинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмади. У 4 январь куни вафот этди.
Ҳодиса жойига туман прокурори, терговчи, ИИБ бошлиғи, Фавқулодда вазиятлар бўлими, ҳамда газ таъминоти филиали масъул ходимлари чиқиб, процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Айни пайтда жабрланганлардан Х.Ш. ва унинг ўғли Ж.Ҳ. туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимида даволанмоқда. Л.Ш. эса Андижон шаҳридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий марказида даволаняпти.
Қўшнилар ва маҳаллий аҳоли ҳодисадан ҳаяжонда бўлиб, газ билан боғлиқ хавфсизликка жиддий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидламоқда.