жума,
20 декабр 2024
2 март 2016
Уч ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси ҳалқаро мукофотга тавсия этилди
Меҳнаткашлар ҳуқуқи Халқаро Форуми (ILRF) 2016 йил Меҳнаткашлар ҳуқуқи ҳимоячиларини мукофотлар билан тақдирлаши ҳақида эълон қилди, улар орасида ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари Дмитрий Тихонов, Елена Урлаева ва Ўктам Пардаевлар бор.
Мукофот, ўта муҳим бўлган жабҳа Ўзбекистон пахта секторидаги мажбурий меҳнат тизимини йўқ қилишга қаратилган ўзбек фаоллари ҳаракатига эътибор белгиси сифатида, уларнинг етакчилиги, жасурлиги ва ишга содиқликлари учун берилмоқда.
2015 йил охирида Ўзбекистон ҳукумати Дмитрий Тихоновни мамлакатни тарк этишга мажбур қилди, Ўктам Пардаевга қарши жиноий иш уйдирди ва Елена Урлаеванинг чиқиш визаси олишига тўсқинлик кўрсатди.
Мукофот топшириш маросими 2016 йил Вашингтонда ўтади.
Eltuz.com