Таксичи рус қизини ўлдирган Сотволдиев қамалди
28 яшар рус таксичи қизнинг пулларини олиб, ўлдириб, кейин машинасига ўт қўйган 24 ёшли Сотволдиев 14 ярим йил қатъий режимли қамоққа ҳукм этилди.
Владимир вилояти Прокуратураси маълумотларига кўра, 2011 йилдан буён Россияда яшаб келаётган ўзбекистонлик Анваржон Сотволдиев қурилишда ишлаган, шунингдек гоп-стоп яъни одамларнинг пулини олиб кейиш ўлдириб юбориш билан пул ундиришни режалаган.
Шу мақсадда у 27 январ куни кечқурун, таниш таксичи қизга қўнғироқ қилиб Бабериха қишлоғига олиб бориб қўйишини сўрайди. Сўнг машинадаёқ аёлга пичоқ билан ташланиб, пулларини беришни талаб қилади.
Ундан қўрққан жабрланувчи, унга ёнидаги бор нарсалари: 5 та тилла узук ва электрошокерни беради. Машина эшигини очиб, қочмоқчи бўлади. Бироқ қотил барибир унинг изидан қувиб етади ва бўғизига пичоқ уради.
Шунингдек, таргов маълумотларига кўра Анвар Сотволдиев, ярадор рус аёлини ёқиб юбориш учун машинага олиб бораётганида, қўлидан ташлаб юбориб, қурбонига тағин бошига оғир зиён етказган. Кейин эса изларни йўқ қилиш мақсадида, 28 яшар таксичи қизни машинада қолдириб устидан ўт қўяди.
Россия терговчилари жиноятни уч кун ичида фош қилишганини айтишмоқда, айбланувчи эса судда унга қўйилган айбларни инкор этган, бироқ суд жавобгар томон версиясини асоссиз деб топган.
Россиянинг Ковров шаҳар суди Анвар Сотволдиевни бир қатор оғир ва ўта оғир дея малакаланган жиноятлар, жумладан “қурол ишлатиш ва зўровонлик билан қилинган қароқчилик”, “ қотиллик”, “бегонанинг мулкини ўт қўйиш йўли билан қасддан йўқ қилиш” айблари қўйилди.
Шунингдек, суд 1992 йил туғилган ўзбекистонлик Анвар Сотволдиевнинг жабрланувчи томонга 1 ярим миллион рубл товон пули тўлаши белгилади.
Eltuz.com