Кундалик
13 октябр 2015

Юрган одамгина манзилга етади

Бугун интернет саҳифаларида ник остига яшириниб воҳай ўлдим деб зорланаëтганлар ўзгариш йўлида бир қадам ташлашга қўрқадилар. «Бундан ҳам ëмон бўлса нима қиламиз» деб ўйлашади ва ўтиришаверади ох воҳ қилиб.

Жек Лондоннинг «Уч қалб» асарида ҳаракатсиз турган одамни ютадиган даҳшатли қум саҳросининг тасвири бор. Ўзбекистон режими ҳам шундай саҳро . Одамлар ҳаракатсиз бўлгани сайин кўпроқ ерга кирмоқда.

Кеча тиззаларигача кирган бўлсалар¸ бугун белларигача¸ валлаҳи аълам эртага бўйинларигача жимгина ерга киришга тайëрлар. Эх¸ Конфуций¸ Конфуций сени ўқиган сайин кўп нарсани тушуна бошлайман.

«Энг мухими бир жойда турмаслик¸ илк қадамни ташлашга журъат топиш.» дея ëзганингда нақадар ҳақ эдинг сен. Мен Қорақум ва Қизилқум ëқасидаги Хоразмда улғайдим.

Қумда йўлдан адашишнинг бадали ўлим эканини ҳар бир хоразмлик билади. Лекин ҳадаф аниқ бўлса қумда ҳам саҳрода ҳам узоқ манзилга етиш мумкин.

Xудди инглиз мақоли каби » A journey of a thousand miles begins with a single step» Минг майл масофа ҳам илк қадамдан бошланади деб таржима қилсак бу мақолни.

Яна не дейин. Нега жим бу халқ. Ноғорани урмагунча овози чиқмайди десак тўғри эмас. Уриш сўкиш¸ камситиш бўлса шунчалик бўлар.

Бундан атиги 23 йил бурун бу миллатнинг ўзгариш иштиëқи Болтиқбўйи эллари билан беллашган эдику. 1989 йилнинг август ойида тақдир тақозоси билан Урганчдаги Спартак стадионида илк мустақил митинг ташкилотчиларидан бири эдим.

» Эрк ва мустақиллик » деган шиор остидаги бу митингда нутқ сўзламоғим керак эди. Аммо ташкилий ишлар билан бўлиб нутқ ëзишга улгурмадим. Рассом ўлароқ нутқ ëзишга нўноқ эдим. Бу нутқни дўстимиз¸ хозирда таниқли исломшунос олим Абдурашид Зоҳидов ëзиб берганлигини миннатдорлик билан эслайман. Нутқ «ЮРАЙЛИК» деб аталган эди. Бу нутқ нима ҳақда экани аниқ эсимда йўқ¸ лекин сўнгги жумла эсимда.

Бу сўз «юрайлик «деган сўз эди. Биз бу сўз қанотида майдонларни тўлдирдик. Фарғона водийси¸ Тошкент ва Қашқадарë майдонларида юришлар бошланди.

Миллат юра бошлаган эди. Аммо сал ўтмай ҳаракат сардорлари ТВ га чиқиб «юришни тўхтатинглар» деб амр қилишди. Балки тактик жиҳатдан тўғри бўлган бу қарорнинг стратегик ҳато бўлганига сўнгги 23 йил гувоҳлик беради. Юрмай қўйган одамни ер ютгани каби бизни ҳам ер ютди. Мана 23 йилдирки каримовлар устимизни тепкилашади. Балким етар. Балким ўрнимиздан ғоз туриб илк қадамни қўярмиз. Балки биз ҳам юриб йўқотган йўлимизни топиб олармиз.

Борми шундай истак?

Шуҳрат Бобожон,
eltuz.com

Тағин ўқинг
1 август 2017
Ўтган йили ўлган Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова билан елкама-елка FondForum ташкилоти тадбирларида фаол иштирок этган амалдорлардан бири 54 ...
18 сентябр 2020
Яхшилик, эзгулик ва одамларга қайишиш ҳақида гапиргим келди бугун. Кўзларимга хунук дунëни ҳам гўзал кўрсатадиган рангли кўзойнак таққим келди. ...
4 октябр 2022
4 октябрь куни эрталабки соат 08:30 ларда Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Махам CHIRCHIQ” АЖ корхонаси синтез цехида портлаш содир бўлди. ...
30 май 2020
“Элтуз” мухбири Фарғона вилояти телевидениеси журналисти Усмонжон Қодиров 28 май куни 15 суткага қамалиб, кейин жазо муддати 2 суткага ...
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...