пайшанба,
5 декабр 2024
23 март 2016
«Шу инглизда бир гап бор!»
“Халқ сўзи” газетаси “Жаҳон” ахборот агентлигига асосланиб Ўзбекистон президентининг 2015 йил якунларига бағишланган машваратдаги маърузаси Буюк Британия экспертлар ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотаётганини иддао қилади.
Жумладан, газетада ёзилишича, Британия – Ўзбекистон жамияти раиси Хартли Бут “Ўзбекистон рақобатбардош ва диверсификациялашган иқтисодиётга асосланган замонавий демократик давлатни барпо этиш йўлидан оғишмай олдинга қараб дадил ҳаракатланаётгани”ни айтган.
Шунингдек, эксперт сўнгги йилларда бу йўналишдаги жараён изчил давом эттирилаётганини ҳам даъво қилади.
Ўзбекистон демократик давлат қуриш йўлидан оғишмай дадил одимлаётганини кўрган бу инглизда бир гап бор-ов!
Eltuz.com