Кундалик
5 май 2016

Иcтанбуллик йигит ўзбек аёлни бўғиб ўлдиргани маълум бўлди

Ўзбекистон фуқароси 36 яшар Муборакхон Усмонова ўз жазмани 55 яшар Азиз Чалишқон (Aziz Çalışkan) тарафидан 27 апрел оқшомида бўғиб ўлдирилгани маълум бўлди. (Олдинги ҳабаримизда 29 апрел деб ëзилган эди).

Eltuz.com билан ҳамкорлик қилаëттан Истанбул турғунига кўра, жасад тиббий текширувдан ўтказилган пайтида, ўзбекистонлик Муборак Усмонованинг бўғиб ўлдирилгани аниқланган. Бу аёлни билган гувоҳларнинг айтишича, у Туркияда ноқонуний яшаган ва муқаддам Ўзбекистонга депорт қилинган.

Кейинчалик жазмани Азиз Чолишқон аёлни яширин йўллар билан Туркияга олиб келган. Ҳар куни уриб азоб берган, бошига шиша билан урган.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқаросини ўлдирганликда айбланиб ҳибсда сақланаëтгтан Азиз Чалишқон тергов пайтида янги тафсилотларни айтиб берди.

Азиз Чолишқон полицияга берган ифодасида ўзи бирга яшайдиган ўзбек аёл билан ичкилик ичгани ва ўрталарида қандайдир жанжал чиққанини айтган.

Қотил полицияга ўз оёғи билан келган

rasm1318
Қотилликда айбланаётган Азиз Чалишқон расми ҳозирча Eltuz.com ўқувчилари учун ёпиқ

Туркия матбуоти тергов ҳужжатидаги Чолишқон ифодасидан иқтибос келтиради:

“Муборахон ошхонадан пичоқ олиб, “сени жинсий аъзонгни кесаман” деб менга ташланди.Кейин, ўзимни ҳимоя қилиш учун аёлни урдим, кейин ухлаб қолдим. Кечаси уйғонсам, аёлнинг танаси муздек совуқ. Шундан кейин полицияга ўз оëғим билан келдим” дейилади мухтамал қотилга нисбат берилган иқтибосда.

Бундан олдинги ифодасида Азиз Чолишқон “Ҳар куни урардим, аммо нега бугун ўлганини тушунмай қолдим” деган эди.

Эслатиб қўямиз, Истанбулнинг Бошоқшаҳар (Başakşehir) мавзесида яшайдиган 55 яшар Азиз Чалишқон (Aziz Çalışkan) 27 апрел оқшомида ўз севгилисини ўлдирганига иқрорлигини айтиб полицияга таслим бўлган эди.

Бу эътироф ортидан Зиë Гўкалп маҳалласидаги Азизнинг уйига борган полиция гуруҳи у ерда бир аëлнинг жонсиз танасини кўришган.

Аниқланишича жасад Ўзбекистон фуқароси 36 яшар Муборакхон Усмонованики бўлиб чиқди. Баъзи турк нашрлари мақтулнинг исмини Nuborakhon тарзида ҳам ëзишди.

Жасаднинг бадани калтаклардан мўматалоқ бўлиб кетган

rasm1316
Ўзбекистонлик Муборакхон Усмонова ҳамда унинг муҳтамал қотили Азиз Чалишқон яшаган уй

Полиция вакилларининг матбуотга билдирилишича мархуманинг бадани калтакларардан мўматалақ бўлиб кетган ва баъзи жойлари эса ëрилиб кетган.

Хотинни ўлдирганликда гумон қилинган Азизнинг полицияга айтишича “Ўртада гап қочган ва муштлар ишга тушган”

“Бир мушт урувдим йиқилиб ерга тушди. Ҳушидан кетди деб ўйладим. Зотан ҳар куни урардим уни, таëқдан кейин ҳушига келиб йиғлаб сиқтаб юраверарди. Бу сафар қаттиқроқ урдим чоғи ўлиб қолди”, дея эътироф қилган эди гумондор.

Eltuz.comга маълум бўлишича, ўзбек аëлни ўлдиришда гумонланган Туркия ватандоши 55 яшар Азиз Чолишқон муқаддам бир нечта жиноятлар содир қилиб жазо ўтаган ва полиция назоратида турган.

Eltuz.comга маълум бўлишича, ўзбек аëлни ўлдиришда гумонланган Туркия ватандоши 53 яшар Азиз Чолишқон муқаддам “ўғирлик”,”тажовуз”, “пичоқлашув” каби олтита жиноятлар содир қилиб жазо ўтаган ва полиция назоратида турган.

Чолишқон олдинги хотини билан ажрашган ва бир фарзанди бор. Eltuz.com нашри марҳуманинг суратини эълон қиляпти.

Бу аëлнинг жасади Ўзбекистонга олиб борилгани ҳақида маълумотимиз йўқ.

Билишимизча жасад Истанбул адлия бошқармаси моргида қолмоқда.

Воқеа ривожини кузатишда давом этамиз.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 май 2019
Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан расман қабул қилинган қонун лойиҳаси Сенат томонидан ими-жимида ўзгартирилган ҳолда маъқулланди. Депутатлар бошқача қабул қилиб, ...
22 феврал 2023
Хоразм вилояти Хонқа тумани ҳокими Давлатов Мурадбек Сапарбоевич «суд ҳокимияти» деган тушунчадан мутлақо хабарсиз.   45 ëшга кириб қўйган, ...
20 апрел 2018
Коллеж ўқувчисини урган урганчлик ўқитувчи Зебо Нафасова 14 апрель куни ишдан бўшатилди. Унинг ишдан кетишига оёқ кийими билан ўқувчини ...
31 август 2017
Қудрат Бобожон 1965 йил Урганч шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган. Би-Би-Си, Озодлик радиоларининг минтнақавий мухбири бўлган. «Уруш ва ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...