Асосий мавзулар
31 август 2016

«Ўликнинг табриги-2»

Бугун 31 август куни ЎзА ахборот агентлиги сайтида пайдо бўлган, президент Ислом Каримов номидан йўлланган табрик аллақачон ғойиб бўлди.

rasm3010
31 август куни пайдо бўлган табрик скриншоти

«Президент Ислом Каримов Ўзбекистон халқига байрам табригини йўллади» дейилади, соат 13.14 да пайдо бўлган, уни кўчириб босган ва тезгина олиб ташланган «Даракчи» сайтидаги табрик матни табрик индаллосида.

Табрикнинг тўлиқ матни эса ЎзА ахборот агентлиги сайтида эканлиги иқтибос қилинади.

Айни пайтда президентнинг аҳволи ҳамон номаълумлигича қолмоқда, бошсиз қолган мамлакат ҳукумати ўзининг гилам ости ҳаракатлари ҳақида халққа ҳеч бир маълумот сиздирмаяпти.

Бироқ, юқоридаги каби ҳолат кишини сергаклантиради ва беихтиёр салкам бир йил бурун янги йил арафасидаги ғаройиб ҳолатни эсга солади.

Президент байрам табрикларини ўзи ўқимаслиги, уни бошқалар ёзиши ва тағин бошқалар ўқиб бериши кўпчиликка сир эмас…

rasm674
Марҳум ЎзТВ диктори Абдумўмин Ўтбосаров

2015 йил 31 декабр куни ҳам ҳудди шундай бўлди, бироқ табрикни ўқиган ЎзТВ диктори Абдумўмин Ўтбосаров, табрик видеотасвири эфирга кетаëтганида аллақачон ўлиб бўлган эди.

Элтуз манбаларига кўра, Ўтбосаров президентнинг табригини 30 декабр куни ўқиган 31 декабр куни тахминан кундузги соат 11 ларда касалхонага олиб келинган ва ўша ерда инфарктдан жон берган.

Бор гап шу. “Ўликнинг табриги” деган жумлани илк бора 1999 йили мен Бош мухаррир бўлган Урганчдаги Эй Эл Си телекомпанияси ходими Нигора Абдуллаевадан эшитувдим.

Реклама ишларига бош қош бўлган Нигора ўша куни оламдан ўтган маҳаллий депутат ўлими ҳақидаги хабарни эфир сеткасига жойлаштирар экан “Ўликнинг табриги” деган жумлани ишлатди. Зотан эфир сеткасидаги “Табриклар” деган жойга илк бор таъзия эълони қўйилаëтган эди.

Тақдирнинг ҳазили билан, на ўлик, на тириклиги айтилаётган президентнинг навбатдаги табриги қисқа муддат бўлсада омма кўзига чалинди ва тезгина олиб ташланди, бироқ ундан бир скриншот қолди, шуни сиз билан баҳам кўрамиз.

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 декабр 2017
Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани усталари «Феррари» автомобилининг нусхасини яратишди. Энг қизиғи, унга «Запорожец» автомобили мотори ўрнатилган. «Элтуз» нашрининг Урганчдаги ...
14 апрел 2018
Чех кинорежиссёри Милош Форман 87 ёшида 2018 йилнинг 14 апрелида ҳаётдан кўз юмди. Ўтган асрнинг 60-йилларда ўз ижоди билан ...
4 июл 2016
Ўзбекистонда кейинги ўн йилда аҳолига мажбурий сингдирилиб келинаётган нақд пулсиз тўлов тизими, ҳукуматнинг нақд ва электрон пул ўртасидаги тафовутни ...
5 сентябр 2017
Ўзбек сўмининг кескин девальвацияси – нақд пул танқислиги, банкомат ва пластик картадан пул ечиш муаммоларини таранглаштирди. 4 сентябр куни, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...