Асосий мавзулар
14 апрел 2018

14 апрель – “Какку уяси узра парвоз” фильми режиссёри оламдан ўтди

Чех кинорежиссёри Милош Форман 87 ёшида 2018 йилнинг 14 апрелида ҳаётдан кўз юмди.

Ўтган асрнинг 60-йилларда ўз ижоди билан танилган Форман 1968 йили Америкага эмиграцияга кетади.

1976 йилнинг 29 мартида АҚШ киноакадемиясининг 48-Оскар тақдимотида бешта асосий мукофот битта фильмга берилди.

Бу Милош Форманнинг “Какку уяси узра парвоз” (One Flew Over the Cuckoo’s Nest) фильми эди.

“Агар у жинни бўлса, сен нимага ярайсан” (If he’s crazy, what does that make you?) деган слоган устига қурилган бу фильм тоталитар тутумни ўзгартирмоқчи бўлган якка исëнчининг тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

Фильмдан парча

Майкл Дуглас продюссерлик қилган бу фильм режиссёри Милаш Форман “Энг яхши режиссура учун”, бош роль ижрочиси Жек Никольсон эса “Энг яхши эркак роли” учун Оскар олди.

Шунингдек, Луиза Флетчер “Энг яхши аëл” роли учун Оскарга сазовор бўлди.

Кино қамоқ жазосини четлаб ўтиш учун ўзини жинниликка солган Рэндл Патрик МакМерфининг психиатрия клиникасидаги кўргуликларини ҳикоя қилади.

Тоталитар зеҳният соҳибаси шафқатсиз ҳамшира Милдред Рэтчеднинг мутлақ ҳукмронлиги остидаги руҳий хасталар ўзгаришлар умидидан аллақачон воз кечишган.

МакМерфи “жиннихона”даги вазиятни якка ўзи ўзгартириш учун оëққа қалқади. Исëн руҳий хастахона тутқунлари қалбида “ўзгаришлар истаги”ни пайдо қилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 октябр 2015
Элтуз манбаларига кўра, туман бўйича ҳозирча учта мактаб ўқувчиларининг пахта теримига чиқарилгани ҳақида аниқ маълумотлар бор. Булар Олтинкўл тумани, ...
28 март 2020
Мана ўлмаган қул, ҳафта ўтиб яна сиз билан юзлашдим. Ҳамма ишга бормай, уйидан ишлаëтган экан. Мен бўлса, шаклланган интроверт ўлароқ, ...
30 сентябр 2019
“Биздан жиз-з!”нинг бугунги сонида швециялик ўзбек муҳожири Дўстназар Худойназаров қизил ва оқ балиқдан “олтин балиқ” қандай тайёрланишини намойиш қилади. ...
13 феврал 2020
Анвар Обиджоннинг 1983 йил ёзилган “Эй, ёруғ дунё!” китоби мазмуни баъзи жиҳатлари билан шу бугунги Ўзбекистонда юз берган воқеаларга ...
Блоглар
2 июл 2020
6-синфда ўқирдим, Кампучияда давлат тўнтариши бўлиб ҳукуматга Пол Пот раҳбарлигидаги “Қизил кхмерлар” келганини, улар бутун ...
25 июн 2020
​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов ...
21 июн 2020
(бўлган воқеа) Таржимон сифатида Россиянинг милиция бўлимларидан бирига чақиришган эди. Бўлимда жиноятчи сифатида гумон қилинган ...