Асосий мавзулар
20 январ 2017

Ўқитувчилар далаларга гўнг сочмоқда

Фарғона вилоятида халқ таълими ва бошқа бюджет ташкилотлари хизматчилари буғдой экилган далаларга маҳаллий ўғит – гўнг сочишга чиқарилди.

«Туман ҳокимлигидан буйруқ беришибди, ҳар куни 10-15 чоғли одам фермерларга ёрдам берсин, далага гўнг ташисин, деб. Уларнинг бошида мен турибман», дейди халқ таълими бўлимида ишлайдиган Элтуз манбаси.

Унинг сўзларига кўра, ҳар куни мактаблардан икки-уч нафардан ўқитувчи ёки техник ходимлар далаларга олиб чиқилиши керак.

Айрим далаларда фермерлар қопларга гўнг солиб қатор бошига қўйиб қўйишгани, айрим далаларда эса тележкада олиб келиб эгатлар олдига тўкиб қўйилганлигини айтади у.

«Гўнгни аввал қоп ёки этакка солиб оламиз, кейин буғдойга сочаяпмиз», – дейди суҳбатдош.

Элтуз вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармасига мурожаат қилди. Аммо улар бу ахборотни тасдиқламади.

“Бизда ўқитувчи ва боғча опалар фақат пахта теримига чиқади холос. Унда ҳам мажбурий эмас, ўзлари хоҳлаб, ҳашар уюштиришади” деди халқ таълими мулозими.

Тошлоқ тумани мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ходими эса, ҳақиқатдан ҳам фермер хўжаликларида шўр ювиш, гўнг сочиш, буғдойларни суғориш қандай кетаётганлигини, фермерлар бу ишларни қай даражада амалга оширганлигини текшириш учун ҳокимият томонидан ҳар бир ташкилот ва корхонага 2-3 тадан фермер хўжалиги бўлиб берилганлигини, ташкилот вакиллари фермерлар билан бирга далаларда юрганлигини айтиб ўтди.

«Пахтасини териб берганимиздан кейин, буғдойини ҳам етиштириб берамиз-да. Ҳали буғдой пишиғида уни йиғиб-териб олиш учун ҳам дала бошида ўзимиз қоровуллик қиламиз», – деди Қува туманидаги шундай “кўнгилли ҳашарчилар”дан бири.

Ўзбекистонда маориф ходимларига анъанавий тарзда бепул ишчи кучи сифатида қаралади. Улардан ҳукумат кўча тозалаш ва қишлоқ хўжалиги каби «жамоатчилик ишлари»да фойдаланиб келади.

Насима Даврон қизи
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 январ 2020
Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ 1992 йилнинг 16 январида пойтахтнинг Талабалар шаҳарчасида содир бўлиб исён ва ундан ...
25 июн 2017
Президент Мирзиёев 13 июн кунги чиқишида Ўзбекистон адлия тизимида авж олган порахўрлик муаммосини кўтарди. «Прокуратуранинг 70 фоизини ишдан олиб ...
1 феврал 2016
Режиссер Саид Мухторов, “Хиёнат гирдоби” фильми туфайли анча обрў топди, матбуот назарига тушди. Чунки, фильм триллер жанрида бўлиб, ўзбек ...
4 май 2020
Йигирма бир йилни қамоқда ўтказган бухоролик 43 яшар Жамшид Восиев бугун, 4 май куни озод этилди. Бу ҳақда унинг ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...