Асосий мавзулар
3 октябр 2018

Гулнора Каримова Дубайдами?

Йирик миқдорда товламачилик ва коррупцияда айбланиб, жазо ўтаётгган 46 яшар Гулнора Каримова 2 октябрь куни хусусий учоқда Дубай шаҳрига келди.

Бу ҳақда «Озодлик» радиоси ўз манбаларига таяниб, 3 октябрь куни маълумот тарқатди.

Гулнора Каримова минган хусусий самолëт 2 октябрь маҳаллий вақт билан соат 14 да Дубайга келиб қўнган ва у VIP меҳмон сифатида қайд этилган.

«Элтуз» нашрининг ўрганишича, Гулнора Каримова исмидаги хос меҳмон Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида «Жумейра аль насим» меҳмонхонаси ходимлари томонидан алоҳида эҳтиром билан кутиб олинган ва меҳмонхонанинг de-luxe spa номерига ўрнашган.

“Каримовани кутиб олувчи, унга хизмат кўрсатиш, хусусан, хавфсизлигини таъминлашга масъул хизматчиларга тарқатилган VIP меҳмонга оид маълумотномага” эга эканлигини иддао қилади, жумладан, «Озодлик» эълон қилган мақола муаллифи.

Маълумотномада Каримованинг «2016 йилда вафот этган президентнинг тўнғич қизи экани ва Ўзбекистонда қатор ноҳукумат ташкилотлари асосчиси ва раҳбари экани» айтилади.

Озодлик мухбири Гулнора Каримова билан гаплашди

Мақолада айтилишича, «Озодлик» мухбири Гулнора Каримова билан қисқа суҳбатда бўлган.

«Гўшакни Гулнора Каримова кўтарди. Гўшакни кўтарган аëл “Гулнора, сизми?” деган саволга “ҳа” деб жавоб берди ва ким телефон қилганини билгач, дарҳол трубкани қўйиб қўйган.

Ўзбекистон расмийлари Гулноранинг озод этилганини инкор қилмоқда

Ўзбекистон Бош прокуратураси 2 октябрь куни “Гулнора Каримова қонун билан белгиланган тартибда жазо ўташни давом этмоқда”, дея баёнот берган эди.

2017 йил 28 июль куни Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси Бош прокуратура расмий сайтида «Г.Каримовага нисбатан жиноят ишлари юзасидан хабар» эълон қилган эди.

Бу йилнинг 3 октябрида Бош прокуратура расмий сайтидан топилмаган бу ҳужжатда товламачилик ва 2 миллиард доллар атрофидаги пулни яширишда айбланган Гулнора Каримовага Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлангани айтилганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 август 2018
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов минган «Мерседес» 20 август куни Бекобод-Тошкент йўлида «Дамас» енгил автомобили билан тўқнашган. Ички ишлар ...
17 декабр 2023
Рассом Туз
12 ноябр 2023
Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси фаоли, жамоат арбоби ва парламент депутати, дунёда тинч сиёсий фаолияти учун энг кўп қамоқда ўтирган ...
4 март 2024
Шарифа Тўйчиева ҳокимнинг ноқонуний қарори билан еридан маҳрум бўлган юзлаб бахтсиз фермерлардан бири. Унинг ҳикоясидан англашиладики, қонун бузилиши прокуратура ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...