Дайжест
26 сентябр 2016

Номзодликка муносиб номзод

“Адолат” газетаси (20.09) “Адолат” социал демократик партияси сиёсий кенгаши мажлиси бўлиб ўтгани, унда партиядан Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этадиган номзод танлаб олингани тўғрисида каттагина репортаж эълон қилди.

“Юрт тақдирига дахлдор тадбирда иштирок этиш сиёсий кучдан катта масъулият ва пухта тайёргарликни талаб этади” деган умумий сарлавҳа остида чоп этилган лавҳа, асосан, “қизил” гаплардан иборат. Худди шу гапларни бошқа сиёсий партиялар газеталарида ҳам у ёки бу шаклда, албатта, учратасиз.

Масалан, сайлов “демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг муҳим белгиси, халқнинг хоҳиш-иродаси эркин ифодаланиши, жамият ва давлат ишларини бошқаришда фуқаролар иштирокининг асосий шакли экани”ни сўнгги вақтларда барча газеталарда ўқияпмиз.

Мақолада партия сайловда ғалаба қозониш эмас, балки “партиянинг дастурий ғоя ва вазифаларини амалга ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва кучли фуқаролик жамиятининг ривожланишига ҳисса қўшиш, яна бир бор партиянинг халқимиз орасидаги танилувчанлигини оширишга асос бўлиб хизмат қилиши” учун иштирок этаётгани таъкидланади.

Газетанинг қарийб ярмини эгаллаган бу репортажнинг бирор жойида “бизнинг номзодимиз президентликка муносиб”, деганга ўхшаш биттагина жумлани ҳам учратмайсиз.

Бунинг ўрнига, партия етакчиси Наримон Умаров “Адолат”нинг навбатдаги қурултойида “президентликка номзод қилиб кўрсатиш учун энг муносиб номзод” экани тинимсиз уқтирилган.

“Миллий тикланиш” газетасида (21.09) шу номдаги демократик партия пленуми тўғрисидаги мақола юзасидан ҳам юқоридаги гапларни айтиш мумкин. Партиядан президент сайловига номзоди кўрсатилган Сарвар Отамуродов ҳақида фикр билдирган сафдошлари унинг партия раҳбари сифатидаги фаолиятини тилга олиш билан чекланган, холос.

Ўзбек матбуоти бир хил тартибда ўтадиган, натижаси олдиндан маълум сайловларга киришаркан ижтимоий тармоқда президентликка “навбатчи” номзодлар ҳажв қилинган навбатдаги видеолавҳалар тарқалмоқда: https://youtu.be/S84s7DaymQo

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 декабр 2017
Хоразм вилоятининг Қўшкўпир тумани усталари “Феррари” автомобилининг нусхасини яратишди. Энг қизиғи, унга “Запорожец” автомобили мотори ўрнатилган. “Элтуз” нашрининг Урганчдаги ...
14 декабр 2016
“XXI аср” газетаси (08.12) бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келаётган мурожаатларга оид навбатдаги мақолани эълон қилди. “Мурожаатлар ҳаққоний бўлса..” сарлавҳали ...
13 январ 2016
Арман омбудсмани К. Андреасян Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Омбудсмани Улуғбек Муҳаммадиевга Ўзбекистонда ИШИДга алоқадорликда айбланаётган армани миллатига мансуб судланувчи ...
16 июн 2017
Ислом Каримов ҳукмронлиги даври амалдорларнинг сўконғич, уронғич бир тоифасини пайдо қилди. Бу тоифа ўз қўл остидагиларни, аҳоли вакилларини дўппослаш, ...
Блоглар
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби ...
9 январ 2020
Евро-Осиё Иқтисодий Иттифоқига кириш-кирмаслик масаласи бўйича Ўзбекистонда бошланган қизғин муҳокамалардан четда тура олмаяпман. Виждоним йўл ...
6 январ 2020
АОКА блогер ва журналистларни сотиб олиши эмас, ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши зарур. Унинг баёнотлари жуда кулгили. Ваколатлари ...