Дайжест
26 сентябр 2016

Номзодликка муносиб номзод

«Адолат» газетаси (20.09) «Адолат» социал демократик партияси сиёсий кенгаши мажлиси бўлиб ўтгани, унда партиядан Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этадиган номзод танлаб олингани тўғрисида каттагина репортаж эълон қилди.

«Юрт тақдирига дахлдор тадбирда иштирок этиш сиёсий кучдан катта масъулият ва пухта тайёргарликни талаб этади» деган умумий сарлавҳа остида чоп этилган лавҳа, асосан, «қизил» гаплардан иборат. Худди шу гапларни бошқа сиёсий партиялар газеталарида ҳам у ёки бу шаклда, албатта, учратасиз.

Масалан, сайлов «демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятининг муҳим белгиси, халқнинг хоҳиш-иродаси эркин ифодаланиши, жамият ва давлат ишларини бошқаришда фуқаролар иштирокининг асосий шакли экани»ни сўнгги вақтларда барча газеталарда ўқияпмиз.

Мақолада партия сайловда ғалаба қозониш эмас, балки «партиянинг дастурий ғоя ва вазифаларини амалга ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва кучли фуқаролик жамиятининг ривожланишига ҳисса қўшиш, яна бир бор партиянинг халқимиз орасидаги танилувчанлигини оширишга асос бўлиб хизмат қилиши» учун иштирок этаётгани таъкидланади.

Газетанинг қарийб ярмини эгаллаган бу репортажнинг бирор жойида «бизнинг номзодимиз президентликка муносиб», деганга ўхшаш биттагина жумлани ҳам учратмайсиз.

Бунинг ўрнига, партия етакчиси Наримон Умаров «Адолат»нинг навбатдаги қурултойида «президентликка номзод қилиб кўрсатиш учун энг муносиб номзод» экани тинимсиз уқтирилган.

«Миллий тикланиш» газетасида (21.09) шу номдаги демократик партия пленуми тўғрисидаги мақола юзасидан ҳам юқоридаги гапларни айтиш мумкин. Партиядан президент сайловига номзоди кўрсатилган Сарвар Отамуродов ҳақида фикр билдирган сафдошлари унинг партия раҳбари сифатидаги фаолиятини тилга олиш билан чекланган, холос.

Ўзбек матбуоти бир хил тартибда ўтадиган, натижаси олдиндан маълум сайловларга киришаркан ижтимоий тармоқда президентликка «навбатчи» номзодлар ҳажв қилинган навбатдаги видеолавҳалар тарқалмоқда: https://youtu.be/S84s7DaymQo

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 июн 2023
Дунëдаги илк бошқарув тизими ғор даврида бўлган. Қабила оқсоқоли қўтосни ушлай олмай қочириб юборган овчининг ўзини қозиққа ўтқазиб, гулҳанда ...
29 январ 2020
Собиқ “Абу Сахий” бозоридаги дўконлари бузилишидан норози тадбиркорлар ғалаёни ортидан бозорнинг янги эгаси “Tashkent Trade Center” хусусий корхонаси 27 ...
17 март 2020
Ўзбекистонга коронавирус пандемияси кириб келгани боис жорий йилнинг 16 мартидан карантин эълон қилиниши билан мамлакат бӯйлаб нарх-наво ошиши кузатилди. ...
26 декабр 2015
ЎзРесЖКнинг фирибгарлик ва товламачилик моддалари билан айблов эълон қилинган Руҳиё Баитова Амнистия Қарорига асосан авф этилди ва озодликка чиқарилди! ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...