Кундалик
20 июл 2016

Ситора, Сарвар ва Комиллар лицензиядан маҳрум қилинди

19 июл куни «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Матбуот хизмати таниқли хонандалар Ситора Фармонова, Сарвар Азимов ва Комил Фозиловларнинг лицензияси тугатилганини билдирди.

Матбуот хабарида «Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан 2016 йил 19 июлдан тугатилганлиги» билдирилади.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси санъаткорлар фаолиятини бир қолипга солишга уриниб келади.

Бундан илгари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилфуза Раҳимова, «Ниҳол” мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев, хонанда Дилшод Раҳмонов, «Уммон” ва «Манго” гуруҳлари хонандалари, Тамилла лицензиядан маҳрум қилинганди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Иззатилла Ибрагимов, Собиржон Мўминов, Алишер Турдиев, Равшан Комилов, Тоир Қўзиев, «Ниҳол” мукофоти совриндори Ҳулкар Абдуллаева ва хонанда Фарҳод Саидовлар эса қаттиқ огоҳлантиришлар олишганди.

Маълумотларга кўра, шунингдек бугунгача мазкур ташкилотдан 3 мингдан ортиқ хонанда ва созандалар, бошловчилар лицензия олишга улгурган.
“Ўзбекнаво” одатдагидек, Ситора Фармонова, Сарвар Азимов ва Комил Фозиловларнинг лицензияси нима учун муддатидан аввал тугатилаётгани, улар қайси талабни бузганига аниқлик киритмаган.

Бироқ, Интернет тармоқларида тарқалган маълумотларга кўра, Ситора Фармонованинг Россия телеканали кўрсатувида пайдо бўлгани, КВНдаги қирғиз жамоаси томонидан “ўзбекистонлик актриса Европага ўзига эр қидириб келгани. Уни бунга ўзбек эри мажбур қилгани”, қабилидаги ҳазиллари лицензиясидан маҳрум бўлишига сабаб бўлгани айтилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 август 2021
Рассол Кирпи
24 феврал 2024
Сайлов бу демократиянинг умуртқа поғонаси. Ҳар бир ватандош парда билан ўралган хонага кириб, ўз сиëсий иродасини билдириб иқтидор векторига таъсир ...
8 феврал 2023
Эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг 2023 йил, 7 феврал, 31-сонини тақдим этади. Видео: https://youtu.be/_2y4TWkDvgI
21 март 2016
Хусусан, газетада эълон қилинган “Ахборот қуроли қачон ва нима мақсадда қўлланилади?” сарлавҳали мақолада “эндиликда жамики зиддиятлар ахборот қуроли ёрдамида ...
Блоглар
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...