чоршанба,
18 декабр 2024
17 апрел 2018
Кўзбўямачилик президент даккисидан кейин ҳам давом этмоқда
Фарғона вилоятидан олган маълумотлари асосида 17 апрель куни «Xabar.uz» сайти томларнинг шиферларини жигаррангга бўяётган ўқитувчилар суратини эълон қилди.
Сайтнинг билдирилишича, суратлар ва маълумотлар Қува туманида 15 апрель куни олинган. Ўша куни президент ташрифи олдидан фарғона вилоятининг Қува ва Риштон туманлари мактаблари ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари кўча тозалашга олиб чиқилган, устамасига улардан президент келишига деб пул ҳам йиғиб олинган.
Бу воқеа президент Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги селекторда сўзлаган нутқидан кейин рўй бермоқда.
Президент ўқитувчилар ободонлаштириш ишларига жалб этилса, жазо қаттиқ бўлиши ҳақида 13 апрель куни огоҳлантирганди.
Eltuz.com