UzPoster
2 май 2018

Туркия ва Ўзбекистон биринчи хонимлари учрашди

Туркия президенти Ражаб Эрдўғоннинг хотини Амина Эрдўғон 30 апрель куни ўзининг Twitter тармоғига президент Мирзиёевнинг хотини Зироатхон билан тушган расмини қўйди.

«Ўзбекистон пойтахти Тошкентда Зироатхон Мирзиёева хоним афанди ила унумли бир учрашув қилдик. Самимий уй соҳибасига ташаккуримни билдираман», дея ёзди Амина Эрдўғон расмга изоҳида.

Эслатиб ўтамиз, 30 апрель куни Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Эрдўғоннинг олий даражадаги учрашувлари ўтган, бунда Ўзбекистон ниҳоят Туркий халқлар ҳамкорлиги кенгашига қўшилиш истагини билдирганди.

«Бу ўта муҳим ва буюк қарор!» дея таъкидлаган эди Мирзиёев.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 феврал 2016
Самарқанд вилоятида чақалоқлар ногиронлиги кўпайиб бораётганига оид суриштирувимизга бир неча аёлларнинг бу ҳақдаги шикоятлари сабаб бўлди. Оқдарё туман Равот ...
30 март 2018
1988 йили Тошкентда бир неча кун давом этган кўргазма томошасига узундан-узоқ навбатга туришганини эслайман. Мен журфакда ўқирдим ва бир ...
20 октябр 2016
Олдин ҳам ёзгандик, Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилаётганлар ўз муаммоларига тез ечим топаётганидан миннатдор бўлаётгани ҳақида сўнгги вақтларда ...
11 апрел 2017
Стокголмда терактни амалга оширган самарқандлик Ақиловнинг қўлга олинган шериклари дея гумон қилинаётган шахслар, Элтузнинг ишончли манбаларига кўра, 47 ёшли ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...