чоршанба,
13 ноябр 2024
24 июн 2018
Ўзбек ҳакамини «эшакнинг ўғли» деган рус шарҳловчисини сўкиш урф бўлди
Россиялик футбол шарҳловчиси Василий Уткин Аргентина-Хорватия ўйини пайтида халқаро нуфузи баланд бўлган ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматовни «эшакнинг ўғли» дея ҳақорат қилди.
Унинг бу ҳақоратидан сўнг ижтимоий тармоқда рус шарҳловчисидан ўзбек футбол ишқибозлари узр сўрашни талаб қила бошлашди.
Аммо Василий Уткин твиттер ва телеграмда қолдирган чиқишларида узр сўраш ниятида эмаслигини билдирган ва бу қарорини ҳакамларни уят сўзлар билан ҳақорат қилиш (эҳтимол руслар учун. таҳр.) футбол ишқибозлари учун анънавий ҳодиса экани билан изоҳлади.
Айни пайтда у ўзининг сўнгги чиқишларида ўз шаънига ўзбеклар томонидан энг кўп ҳақорат ёғдирилаётганини ҳам билдирган.
Eltuz.com