UzPoster
21 январ 2019

Елена Урлаева туғилган кунини Бош прокуратура олдида пикет билан нишонлади

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева 21 январь куни ўзининг 62 ёшга тўлган кунини Ўзбекистон Бош прокуратураси биноси олдида ҳокимларнинг зўравонлигига қарши пикет билан нишонлади.

У кўтарган плакатда “Ғанишер Бойбўсиновни калтаклаган” Сирдарё вилояти ҳокими Ғафуржон Мирзаев ва Оқолтин тумани ҳокими Дилмурод Фозилов, “фермер Ориф Дурметовни калтаклаган” Олот тумани ҳокими Шерали Саломовни жавобгарликка тортиш, шунингдек, “дўконларни бузаётган” Шўрчи тумани ҳокими Ботир Алимов ҳаракатларига чек қўйиш талаблари ёзилган эди.

Ҳуқуқ фаоли тарқатган хабарга кўра, шу куни Бош прокуратура мулозими Азимов у билан учрашган ва талаблар ёзилган шиорни қабул қилиб олган. Бош прокурор қабулига кира олмаган аризагўйларнинг масаласи бўйича ҳам ёрдам беришни ваъда қилган.

Урлаевага кўра, шу куни унинг туғилган куни эканини билган прокуратура мулозими уни табриклаб, “туғилган кунига қандай совға” исташини сўраган.

Елена Урлаева прокуратурадан унга энг яхши совға – кўтарган плакатида кўрсатилган барча талабларнинг бажарилиши, шунингдек, “Ўзбекистондаги Конституцион тузумни ағдариш каби ёлғон айбловлар” билан 14 йилга қамоққа ташланган маҳкум Ҳошим Жабборовнинг ҳаётини сақлаб қолиш бўлиши мумкинлигини билдирган.

“Прокурор шундай совғага рози бўлди”, дея билдирди Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянсининг 21 январь кунги хабарида.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 декабр 2019
Бу йил Ўзбекистонда қишга тайёргарлик ҳатто ўтган йилдагидан ҳам ёмонроқдир. Бу тегишли идораларнинг саботажими ёки ҳукуматнинг навбатдаги нўноқлигими? “Саботаж ...
24 ноябр 2016
“Ҳуррият” газетасида (23.11) газетасида “Мунозара учун мавзу” рукни остида “Фан бизнесми ёки илм?” сарлавҳали мақола чоп этилди. Мақола Ўзбекистон ...
21 май 2016
Ўзбек расмийлари миллий тил ривожи ва рағбатини ҳукумат фармонлари, қарорлари билан очилган университет ва унинг таркибида очилган ўзбек тили ...
17 январ 2017
Истанбул ҳокими Восип Шоҳин ва Истанбул амният мудири Мустафо Чолишқон 17 январь куни матбуот анжумани ўтказиб, қўлга олинган одамнинг ...
Блоглар
2 март 2021
Бир оғайним қўққисдан мен ҳақимда даҳоларча башорат қилиб бундай деб қолди: Керак бўлса, минг фоиз ...
25 феврал 2021
Болалигимда мендан 5-6 ёш катта қўшни каптарвоз бола бўларди. Кўпинча каптарлари бизнинг ҳовлимизга учиб келиб ...
17 феврал 2021
Ҳали газга ўтилмаган ёнилғи сифатида фақат бензиндан фойдаланиладиган вақтлар эди. Бензин эса автомобилларга ёнилғи қуйиш ...