UzPoster
11 сентябр 2019

Актам Ҳайитов: «Биз кўп гўшт емоқдамиз!»

Тошкентда 10 сентябрь куни ўтган матбуот анжуманида республика фермерлар кенгаши раиси Актам Ҳайитов мамлакатда гўшт қимматлаётгани сабабини гўштнинг кўп истеъмол қилинаётгани билан изоҳлади.

«Гўшт нархи нега қимматлаб кетяпти деб ўйлайсизлар? Тўғри, озуқа етишмаслиги биринчи сабаб, иккинчидан, бугун биз жуда кўп гўшт истеъмол қиляпмиз. Шунчалик кўп гўшт емоқдамизки, бунинг натижасида кўпгина касалликлар пайдо бўляпти. Буни «Америка касаллиги» дейишади, бу касаллик менда ҳам бор, ҳаммамизнинг танамизда ортиқча гўшт бор», деди Актам Ҳайитов.

Унинг гапи фейсбук тармоғи фаоллари кулгусига сабаб бўлди ва мемга айланди:

Ҳамза Али: «Мана бир «ақлли»…!😎 Биз гўштни куп истеьмол қиларканмиз!??? Одамлар ҳафтасига оладиган икки кило гушти бир килога тушганига анча булди. 🔉 Умуман гўшт емасак, Сизлар тўясизларми??? 😎🤣🤣🤣»

Анвар Мустафо: «Амалдорнинг «Биз жуда кўп гўшт емоқдамиз» деган гапини ўқиб ҳар қандай оддий одам «Бизчи?!» деса керак. Умуман олганда гўштнинг қимматлиги сабабини шунга боғлаш жуда шармандали ҳолат. Истаган шифокордан сўранг, қишлоқларда камқон бўлмаган аёл йўқ ҳисоби. Витамин етишмаслигидан болалар учун давлат бепул мультивитаминлар тарқатишга мажбур бўляпти. Бу кишим эса «кўп гўшт еяпмиз» дейдиее».

Муяссархон Тўхтасинова: «Бозорларда гўштни нархини 38000- ёзибди аммо 55000-60000дан камига сотишмаяпти. бу кўзбўямачилик кимга, нимага керак??? Юқоридаги амалдорлар ҳотиржам бўлинглар гўшт емай қўйганмиз, чунки пулимиз етмаяпти. Сизлар туфайли нон хам еёлмасак керак».

Оксана Рогожка: Балким бизлар нафас ҳам кўп олаётгандирмиз, бўйнимизга счетчик қўйиб берсин тариф билан, ойига қанча нафас олиш керак деб…»

Абдуазиз Хикматов: Шу ҳафта қайси аҳмоқ челлендж қиларкана, деб кутган эдим…ИССЛЕДУУЮЮЩЩИИИИЙЙЙ!!??»

Ижтимоий тармоқлар бўйлаб ёғилаётган кўплаб изоҳлар орасидан «Элтуз» фермерлар кенгаши раиси Актам Ҳайитовни қўлловчиларни ҳам излади. Лекин уларнинг ўта камчиликни ташкил қилиши ёки расмиятчиликдан нарига ўтишмаётгани маълум бўлди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 феврал 2022
Аввалроқ АҚШ маъмурияти Россия Украинага истаган пайти, шунингдек Олимпия ўйинлари пайти ҳужум бошлаши ҳақида хабар берган эди. ОАВ хабарларига ...
2 май 2018
Туркия президенти Ражаб Эрдўғоннинг хотини Амина Эрдўғон 30 апрель куни ўзининг Twitter тармоғига президент Мирзиёевнинг хотини Зироатхон билан тушган ...
23 сентябр 2020
Иқтисод фанлари доктори, профессор Хидирназар Аллақулов уч ой олдин янги партия тузиш пайига тушгандан буён унга кўринмас кучлар томонидан ...
21 декабр 2020
Линн Швейсфурт Ўзбекистон пахта саноатида болалар ва катталар мажбурий меҳнати бўйича ўтказилган 10 йиллик мониторинг ва ҳисоботлардан сўнг мамлакат ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...