UzPoster
23 феврал 2022

Игорь Шепелев ким?

Билгичларнинг айтишича, Игорь Шепелнинг Швейцариядаги банкда 2 миллион 817 минг швейцария франкига эга бўлгани кўплаб ўзбек чекистларини шокка туширган.

Чунки ДХХ ходимлари орасида катта ҳурмат соҳиби бўлган Игорь Шепелевни кўпчилик ниҳоятда камтарин мутахассис сифатида танийди. Уни ДХХ ходимлари “Шепель” номи билан танишади. Игорь Шепелев МХХ собиқ раиси Рустам Иноятовнинг одами сифатида билинган.

Айнан Рустам Иноятов сай ҳаракати билан Теннис Федерациясининг бош котиблигига тайинланган. Энг муҳими – Игорь Шепелев биринчи президент Ислом Каримовнинг катта тенис бўйича мураббийи бўлган.

Рустам Иноятов Игорь Шепелев воситасида Ислом Каримовга ўзи истаган маълумотларни сиздириб турган ва шу тариқа ўзи истаган мақсадга эришган.

Узоқ йиллар давомида Игорь Шепелев Ўзбекистон теннис федерациясининг вице президенти бўлган Яковь Рыбальский билан бирга аёллар ўртасида Tashkent Open мусобақаларини ташкиллаштириб келган.

@eltuz

Тағин ўқинг
17 июл 2018
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг нафақат қонунчиликни, балки энг юқори даражада берилган буйруқларни ҳам назар-писанд қилмаётгани ҳақида кўп ва ...
9 сентябр 2019
Зимбабвенинг 37 йиллик диктатори ўлгани фонида Ўзбекистон парламентининг қарийб шу ёшлардаги депутати Акмал Умирзоқов мавжуд номенклатурадан ташқаридаги шахсларнинг депутат ...
20 май 2016
Фарғоналик М.исмли аёл 1-синфда ўқийдиган қизчасини мактабга жўнатдию, Халқ таълими вазирлигининг “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиш учун қўлига телефон олди. ...
25 июн 2020
​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов бундай гапларни айтиб ўтибди: ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...