Каримов даврида эзилган Сталин Янги Ўзбекистонда яйрамоқда
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Исахонова кўчада юзлаб одамларнинг Сталинни олқишлаб, қичқиришини қонуний деб баҳолади.
Тошкент шаҳрида 9 май куни юздан ортиқ шахс “Биродарлар қабристони”да совет байроғи остида “Биродарлар қабристони”да «Сталинга урра» деб юриш қилган эди.
Воқеани ўз Telegram каналида жойлаган Никита Макаренко “Кеча Братскийдаги (Тошкентдаги “Биродарлар қабристони”) ушбу карнавалда жиддийлик билан “Ўртоқ Сталинга, ура!” деб қичқирган ҳолда Ўзбекистон ССР байроғи остида юриш қилди. Қодирий, Фитрат ва бошқа минглаб юртдошларимизнинг қотили учун “ура”ми?”, —дея ўз эътироз билдирди.
Тошкент шаҳар ИИБ зобитларининг кавакка кириб «ахмоқни ëқиб олгани»га қараганда жаллод Сталинни улуғлашга «добро» Янги Ўзбекистон тепасига ўрислар экиб қўйган раҳбарлар тарафидан берилган.
Тонировка масаласида томоғини йиртадиган балогирлар суруви ўша куни тинчгина бошқа ўтлоқларда ўтлаб юрди. @eltuz2022 Тошкентда СССР байроғини ҳилпиратиб юриш ИШИДнинг қора байроғини кӯтариб юришга тенг экстремистик жиноят бӯлиши керак аслида.