«Тошиссиққуввати» иссиқ сув қимматлигига халқнинг ўзини айбдор қилди
«Ҳуррият» газетаси бугун халқнинг коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги энг оғриқли нуқтасига эътибор қаратиб, иситиш тизими ва иссиқ сув билан таъминлашда монопол бўлган «Тошиссиққуввати ишлаб чиқариш бирлашмаси» унитар корхонаси масъули билан суҳбатни эълон қилди.
«Тошиссиққуввати» УК масъули иссиқлик таъминоти нархининг тинмай ошиб бораётгани учун барча айбни халқнинг ўзига юклаб қўйган.
Унинг айтишича, ҳамма гап истеъмолчиларнинг ўзларига боғлиқ. Агар улар етказиб берилган иссиқлик учун ҳақни ўз вақтида тўласа, тизимдаги барча тармоқларни замонавий энергия тежамкор ускуналарга алмаштириш, яъни модернизиция жараёнларини тезлаштириш мумкин.
Эътиборлиси шундаки, бугун аҳоли томонидан энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётан коммунал хизмат айнан иссиқлик ва иссиқ сув таъминотидир. Бу монопол ташкилот аҳолининг «қонини ичади», десак янглишмаймиз.
Агар гапимизга ишонмасангиз, «Тошиссиққувати»нинг исталган тумандаги бўлимига бориб, аҳволни кузатишнинг ўзи кифоя.
Шунга қарамай, «Ҳуррият»да чоп этилган мақолада бу ташкилот хусусида халқнинг ҳам ёнини олиб айтилган бирор сўзга ёки мулоҳазага кўзингиз тушмайди.
Eltuz.com