Дайжест
27 май 2016

Қашқадарёда 12 йил ишлаган сохта дипломлик муаллима фош бўлди

“Адолат кўзгуси” газетаси бугунги ўзбек мактабларидаги ачинарли ҳолатлардан бири, яъни таълим муассасаларида сохта диплом билан дарс бераётган ўқитувчилар борлигига ишора қилинган мақола чоп этди.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоятилик Зарина исмли аёл мактабда яхши ўқимагани, билими ҳаминқадар бўлгани ҳолда бир таниши орқали Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг сохта дипломини сотиб олган.

Бу диплом билан мактаблардан бирида меҳнат ва физика фанларидан болаларга сабоқ бера бошлаган. Оз эмас, кўп эмас, 2003 йилдан то 2015 йилгача, яъни 12 йил давомида ўқитувчилик қилиб келган.

Янги келган мактаб директори ўқитувчиларнинг дипломларини текширтириш учун ҳамма институтларга хат жўнатганидан кейингина Заринанинг дипломи сохта экани маълум бўлиб қолган.

Энг қизиғи, мактабда ҳам яхши ўқимаган бир аёл 12 йил давомида физикадан қандай дарс ўтаётганини наҳотки сон-саноқсиз текширувчилар, қолаверса, мактаб маъмурияти билмаган бўлса?! Шунча йил давомида бу саводсиз аёл қанчадан-қанча ўқувчига физикадан “дарс ўтган” ахир.

Яхшики, бу ўқитувчининг кирдикорлари фош этилиб, жазога тортилибди. Аммо ўзбек мактабларида бундай “ўқитувчилар” қанча экан?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 декабр 2017
14 декабрь куни таниқли фоторассом Умида Аҳмедова ўзининг фейсбук саҳифасида бузилаётган Киночилар уйи ҳаробаларини суратга олишга боргани ҳақида ёзди: ...
22 май 2019
Малика Собирова 1942 йилнинг 22 майида ўзбек найчиси Абдураҳим Собиров ва осетиялик шифокор Мадина опа оиласида туғилиб, ëшлигидан нафосатга ...
30 май 2019
Кристиан Ласслет Коррупциялашгани билан танилган Ўзбекистон давлати ўзини ислоҳ қилишга уринаётган бир пайтда янги суриштирувлар давлат ва хусусий сектор ...
20 июл 2016
Одатдагидек, бу ишга, яъни ғўза ниҳолларини чеканка қилиш ишларига ҳам бюджет ташкилотлари ходимлари – боғча опалар, ўқитувчилар, шифокор ва ...
Блоглар
7 апрел 2020
Коронавирус шароитида кўрпанинг қатидаги пуллар аста харж бўляпти. Камбағал уч-тўрт сўм пулини тахмонга йиғилган янги ...
6 апрел 2020
Карантин боис уйда ўтирган ўзбек шоири ва мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ эндиликда китоб ўқишга ва ...
30 март 2020
Туман марказига бориб келдим. Ишим бор эди. Қалампир ва помидор кўчатлар сотяпти экан. “Помидор кўчати ...