Дайжест
6 октябр 2016

Маддоҳликка дўнган ёдномалар

Сўнгги вақтларда маҳаллий нашрларда Ўзбекистоннинг марҳум президенти хотирасига машҳур кишиларнинг ёдномаларини чиқариш анъанаси кузатилмоқда.

«Қишлоқ ҳаёти» газетаси (04.10) бу анъанани давом эттириб, «Халқ орзу-истаклари билан майдонга чиққан йўлбошчи» сарлавҳали мақола эълон қилди.

Мақола совет даврининг сўнгги кунларидан ёзғириш билан бошланади. Ўша вақтларда «…қуруқ ваъдалар жонига теккан одамлар маҳаллий ҳокимиятга ҳам, марказий ҳокимият идораларига ҳам ишонмай қўйган эди», дейилади газетада.

«Пахта яккаҳокимлиги мисли кўрилмаган даражага етгани боис, одамларга томорқа ерлари берилмас, уларнинг қўшимча даромади деярли йўқ эди», дея давом эттирилади.

Албатта, ёдномада Ислом Каримов мамлакат раҳбарлигига келгандан кейин «Ўзбекистонда туб ислоҳотлар амалга оширилгани», «мустақиллик йилларида халқнинг орзу-истаклари рўёбга чиққани» такрор-такрор айтилмаса, у тўлақонли бўлмасди.

Лекин унда бугун ҳам қуруқ ваъдалар халқнинг жонига тегиб кетгани, на маҳаллий, на марказий ҳокимиятга ишонч йўқлиги негадир тилга олинмаган.

Совет даврида, ҳатто унинг охирги йилларида ҳали туғилмаган болаларига ҳам томорқа олиш унчалик қийин бўлмагани, аксинча ҳозир томорқа олиш энг катта муаммолардан бирига айлангани ҳақида айтиш ёддан чиққан.

Балки мақола муаллифлари «ўлганнинг орқасидан ёмон сўзларни айтиб бўлмайди», деган ақидага амал қилиб, марҳум президентнинг 27 йиллик ҳукмронлиги халқ бошига анча кулфатлар ҳам келтирганини эсламагандир?!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 сентябр 2020
Коронавирус хабарлари бериб бориладиган телеграм каналида 11 сентбярь соат 17:00 да бундай хабар берилди: Республикада сўнгги соатларда 233 кишида ...
17 апрел 2018
Ўзбекистон президентининг диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида соҳа ривожининг устувор йўналишлари хусусида тўхталиб ўтилган. Фармондан иқтибос: ...
20 ноябр 2015
Пахта кампаниясини юритаëтган коалиция бугун Жаҳон банкига мактуб юбориб Ўзбекистонда мажбурий меҳнат тўхтамаëтгани борасида ўз ҳавотирини билдирди. Ҳусусан Жаҳон ...
24 январ 2016
Таниқли қўшиқчи, 45 яшар Наргиз Зокирова шанба куни Москванинг Backstage ресторанида берган концерти чоғида икки ксенофоб аëлнинг тажовузига учради. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...