Асосий мавзулар
15 май 2017

Ўзбек актрисаси Гулнора Каримовани озод қилишни Мирзиëевдан сўради

Алпомиш фильмида рол ўйнаб танилган кино ва театр актрисаси Гавҳар Шарипова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевга мактуб йўллаб, ўтган йили ўлган президент Каримовнинг тўнғич қизини озод қилишни сўради.

11 май куни Гавҳар Шарипованинг facebook саҳифасида эълон қилинган бу мактубда таъкидланишича, “Мирзиëев Гулнорани даллолу ўртакашларсиз озод қилишини” сўраган.

“Ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиëев !!! Ўзбекистон ватандоши Шарипова Гавҳар Ҳасановна яъни мен сиз ҳурматли зотга Гулнора Каримова Исломовани озод қилишни тезлаштириш таклифи билан чиқяпман. У киши менинг ватанимнимга биринчи президент Ислом Абдуғаниевичнинг қизи бўладилар. Илойим Мехрибон ОЛЛОҲ у кишига жаннатдан уй ато қилсин.

Даллолларсиз бу иш битишини истар эдим.

Сабрсизлик билан жавобини кутаман», дейилади рус тилида битилган мактубда.

Мактуб муаллифи Гавҳар Шарипова ўз ëзганларига қўшимча пост скриптум илова қилган. Бу иловада Гавҳар Шарипованинг Гулнорага атаб ëзган шеъри ҳақида гап боради:

«Агар сиз бу матнни мен қандай эхтиросу ҳаяжон билан айтганимни эшитсангиз эди, Гулнора бошдан кечираëтган азобу уқубатларни ҳис қилган бўлардингиз. Албатта юрагингиз чидамасдан дарҳол менинг отам Ўзбекистон республикаси биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг қизини озод қилиш бўйича зудлик билан қарор қабул қилган бўлар эдингиз», дейилади, мактуб сўнгидаги пост скриптумда.

Мактуб остига Гавҳар Шарипова “Каримова Гулнора Исломовна ва камина дарди” деб номланган 11 куплетли шеърни ҳам жойлаштирган.

Гулнора Каримова номидан 2017 йил 5 майда ëзилган шеърда “Эрта бир кун озодликка чиқсам, халқим, ҳукуматимдан узримни сўрасам, не дер аҳли ислом не дер мусулмонлар” деган риторика бор.

Мактуб тагига айни пайтда Фурқат Файзиев, Зиëда Мадраҳимова, Муниса Ризаева каби ўнлаб ўзбек ижодкорларининг исми қўйилган.

Мактуб тагига исми тиркалган “ижодкорлар” зиндондаги маликани озод қилиш маъракасига ўзлари истамаган тарзда қўшилганидан қўрқиб даҳшатга тушишган.

Таниқли кино актери Фурқат Файзиев Гавҳар Шариповани дўстлари қаторидан ўчирганини ëзади.

Фуркат Файзиев: «Менинг ихтиёримсиз ва руҳсатимсиз исмимни ўз мактубингизга тиркагангингиздан ғазабдаман! Ўз ички аламларингизни ўзингиз билан қолдиринг.

Бу масалага муносабатимнинг сизга тааллуқи йўқ.

Мен Сизни дўстларим сафидан ўчирдим ва ва барча Сизнинг айтганларингизга вето қўйдим. (русчадан тарж)

Ўзбек актрисаси, қўшиқчи шоира, Ўзбекистон муаллифлар ва ижрочилар гильдияси аъзоси Гавҳар Шарипова бир қанча фильмларда ролларни ижро этган.

«Алданган аёл», «Алдаркўса», «Опа сингиллар», «Сарвиноз» ва «Алпомиш» фильмлари шулар жумласидан.

У ҳимоя қилаётган марҳум президентнинг қизи Гулнора Каримова гарчи ўзбек ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан расмий айблов ҳануз билдирилмаган бўлсада, учинчи йил уй қамоғида қолмоқда.

Айни пайтда бир қанча Европа банкларидаги унинг ҳисоблари, ғарб телекоммуникация ширкатларининг унга «откат» тўлагани туфайли музлатилган.

Европа ва АҚШда унга қарши коррупция айблови билан жиноий иш очилган, 2017 йилнинг январида эса у Швейцария прокурори томонидан сўроқ қилинди.

Тағин ўқинг
15 август 2019
«Зангиотага воронокда олиб кетяпти. Машинадаги ҳаммаси ёш йигитлар, фақат мен 60 ёшдаман. Ёшлар тинмай чекишяпти, нафас олишга ҳаво етишмайди. ...
14 январ 2016
2016 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари учун Россия ҳудудидан чиқиш фақат Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорти бўлган тақдирдагина ижозат ...
19 июл 2024
РТ: Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман.  МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ...
25 октябр 2023
Ўзбек тилига давлат мақоми берилиши талаб қилинган бу кадрларни менинг азиз дўстим марҳум Абдулазиз ака Маҳмудов суратга олганида мен ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...