Асосий мавзулар
11 июл 2019

«Ватан жуда кетди торайиб, марду майдонсиз»

Гулчеҳра Нуриллаева 1938 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Тошкент давлат университети ва Москвадаги Олий адабиёт курсларида таҳсил олган. 15 дан ортиқ шеърий китоблар муаллифи. «Тўмарис» хотин-қизлар ҳаракатининг асосчиларидан бири.

«Элтуз» «Озодлик оҳанглари» аудиотўпламига кирган шеърларни тақдим этишда давом этади. 2007 йили Сорос жамғармаси томонидан Лондонда чоп этилган бу китобга ўз юртида аксар тақиқланган турфа шоирларнинг ижтимоий шеърлари ўрин олган.

Ватан жуда кетди торайиб,
Марду майдонсиз, аҳли иймонсиз,
Тахтдан забонсиз, ва яна курмаклар боис,
Ҳадеб чопаверар кўппаклар боис,

Ватан жуда кетди кенгайиб,
Ёлғонлар билан,
Армонлар билан,
Нолонлар билан
Ва яна
Қулликлар билан,
Бизлар ҳеч кутмаган Пулликлар билан.


Тақдир судралади, шошмайди тақдир,
Ситам сўқмоқлари узундан-узун.
Донишманд сўзлари эҳтимол, ҳақдир,
Қандайин халқ бўлса, ўшандай тизим.

Кўравериб бўлди хаёлларим талх,
Одамхўр, фирибгар, юҳо касларни.
Сўрамай ҳаддим йўқ, онажоним, халқ,,
Қачон туғақолдинг бундай пастларни?!

Қачон туғақолдинг отабезори,
Онабезорилар сулоласини?
Ҳароми кимсалар макри, озори
Юртнинг булғади-ку пиёласини.

Шу боис бизлардан юз бурмиш барор,
Шу боис Ҳуррият очмагай талъат.
Шикаста Ватаннинг корига ярар
Алплар ўстирмаган аёлга лаънат!

Гулчеҳра Нуриллаева
«Озодлик оҳанглари»

Тағин ўқинг
11 апрел 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ аудиокитобининг давоми. Боши «Элтуз»нинг «Императив» рукнида. Давоми бор.) Ҳа, ўтмишга қайтамиз яна. Бизнинг умумий ...
28 январ 2022
Салом, азизларим. Ўтган галгидан кўра даврамиз яна кенгайганини кўриб севиндим. Яқиндагина 200 минг эдик. Мана, обуначиларимиз cони 289 мингга ...
18 октябр 2018
Избоскан туманининг Жалолиддин Мангуберди маҳалласида яшовчи, икки боланинг онаси Шаҳноза В. (аёлнинг тўлиқ исми «Элтуз»га маълум) 15 октябрь куни  ...
28 феврал 2020
Алексей Волосевич Бир неча ўн йиллар давомида Ўзбекистонда энг машҳур бўлган русийзабон «Илҳом» театри биносининг кўчирилишига оид шов-шувлар ҳамон ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...