Асосий мавзулар
28 январ 2022

РТдан ваъз: Ризқингни сот, равшан ол!

Салом, азизларим. Ўтган галгидан кўра даврамиз яна кенгайганини кўриб севиндим. Яқиндагина 200 минг эдик. Мана, обуначиларимиз cони 289 мингга етибди. Ютуб аналитика таҳлилига ишонадиган бўлсак, Элтуз каналига обуна бўлмасдан кирадиганлар сони обуначилар сонидан икки ҳисса кўп экан. Тўйда шунақа бўлади. Жой етмай қолади.  Яхши одамнинг тўйига айтилганидан икки баравар кўп одам келади. Лекин қишнинг чилласида Ўзбекистондан келаётган хабарларни ўқиб ҳурсандчилигим бир зумда тарқаб кетди.

Бу расмни марифатчи дўстимиз Ферузбек олган. 25 январь кунги Тошкент. Зулматга чўмган бошкент. Сериалда палончи эркак пистиëнчи аялди қўлини ушади деб додлаганлар энди тинч ухласа бўлади. Ана ўчди таг-туги билан.

Умуман жамият учун узлуксиз электр, ловуллаб ëнадиган газ, тез ишлайдиган интернет ва равон йўллар керак. Бундан ташқари тез ëрдам тизими, ўт ўчириш ва пора олмайдиган полиция ҳам мухим. Бу нарсалар ҳаммага керак. Миллиард долларга қурилган муз саройи ëки Шоввозсойдаги қасрлар ўрнига ўша саналган нарсаларни ривожлантириш зарур.

Свет бу реал нарса. Ë бор – ë йўқ. Ренесанс тушунчаси каби мавҳум эмас. Сиз мана ренесанс дея оласиз. Аммо, масалан свет дея олмайсиз. Цивилизация бу ўтмишдаги бобойлар билан мақтаниш ëки ТВ даги ўпишишни запрет қилиш ҳам эмас. Цивилизация бу узлуксиз электр дегани.

Давлат нима?

Свет йўқлиги ҳақида ëзсам, тармоқдаги ақллилар «буни ҳар ким ўзи ҳал қилсин,» дея эътироз билдирди. Яъни давлатнинг иши эмасмиш бу. Тасаввур қилайлик, мактаб йўқ. Болани ўқитиш учун ўзингиз мактаб қурасиз. Мактабга борадиган йўл йўқ – бульдозер ëллаб келиб, йўл қиласиз. Чироқ йўқ – движок олиб келиб, чироқ ëқасиз. Кўмир сотиб олиб, уй иситасиз. Касалсиз, аммо касалхона йўқ – касалхона қуриб, докторни пулга ëллаб ўтқазиб қўяасиз.

Йўлда юришга бандитлардан қўрқсангиз, тўртта барзангини ëллаб, телех қиласиз. Хавфсизлик ҳам сизга керак. Чунки мактабда бола ўқитмоқчи, йўлда юрмоқчи, ëруғ ва иссиқда ўтиришни истамоқчи бўлган сиз. Даволанмоқчи бўлган ҳам сиз. Демак, ўзингни муаммонгни – ўзинг еч.

Давлат Қирғизистон ва Тожикиситонга ëрдам жўнатсин. Муз сарой қурсин¸ СССРни мақтайдиган кино учун миллион доллар ажратсин. Ўрис хоккейчиларига квартира подарка қилсин. Шундайми?

Давлат нима? Давлат  – бу 35 миллион киши солиқ тўлаб, ушлаб турадиган тузилма. Унинг вазифаси йўл қуриш¸ мактаб ва соғлиқни сақлаш тизимини ушлаб туриш ва халқни газ, сув, канализация ва электр билан таъминлаш.

Как раз муз сарой қуриш, куëв боқиш, халқ мулкини ўзини номидан қўшниларга падарка қивориш – бу давлат ваколатида эмас.  Газ – Ўзбекистон ҳудудидаги бойлик. У газни Хитойга сотган палончи мулозимнинг ҳовлисидан отилиб чиққани йўқ. Олтин ҳам шунақа ва бошқа давлатга оид бойликлар. Булар халққа фаровонлик келтириши керак. Тўртта қоринбой амалдорга эмас.

Гапнинг қисқаси: Эй ҳукумат, давлатнинг устидан тушиб тезда светни ëқ. Буни икки йил олдин ëзганимда ҳамма мени талаб ташаганди. Бизага қадимги бобойлар мақбараси керак, трансформатор керак эмас деб. Бугун яна бир ўқинг. Матн 2020 йил ноябрга оид:

Ит яшаш

Тасаввур қилинг сиз оила бошлиғисиз. 7 ойдан бери ишламайсиз. Уйда газ, свет йўқ. Томдан чакка ўтади. Ун, мош, ëғ қанд олишга охирги танга чақа қолган. Ўша танга чақани ëнига қарз олиб ўлиб кетган катта бобонгизнинг қабрига янги мармар сағана қурдирсангиз хотинингиз сизни талоқ қилади. Оч қолган бола чақангиз сиздан юз ўгиради ва ҳоказо. Нега айтдим  бу гапни? Рассом Туз бекарга Оллоҳ берган нафасни сарфлаб гапирмайди. Хуллас бир пайтлар Имом Бухорий деган теолог яшаган экан. Ўз вақтида қамағдаям ўтирган.  Хуллас бу алломанинг қабрини мармару гранитдан тиклаб ëнига мажмуа ҳам қуриб қўйишган бангиллатиб. Атиги 25 йил олдин уни Каримопни ўзи қуриб битказиб, дин тужжорларига падарка қилувди. Энди мана кеча ирригатор майлс қилиб шу мажмуани қойтадан олти юлдузли қилиб қуриб, олтин билан суваймиз деб бир арава пул ожротипди. Аҳмоқлар эса хурсанлигидан сийворган иштонига. Давлат пулини қурилишга ишлатиб распил қилишни ўйлаган ақллилар секин четга чиқиб қонча оқчани ухлатиб Кипрдаги бонкамга қўярканман деб хомчўт қилмоқда. Бу ëқда ами чиққан трансформаторлар куйиб халқ электрсиз ўтирибди. ГРПлар чириб кетган¸ қувурлар илма тешик. Газ йўқ.  Ирригатор оғзи қулоғида мажмуани олтин билан сувайман деб.  Менга фиолетовий. Халқ шуни маъқуллаб хазм қилиб окей деб турғон бўлса халқ ҳам шу ит яшашга лойиқ. Сиз бундан баттарига ҳам лойиқсиз.

Оптик ëлғон

Чироқ ëнди. Шағам  ëриғида рўмонтик кўринган уй аслида хароба ва ивирсиган экани аниқ кўринди. Газ кучайиб уй сал исиши билан суварак ва бургалар тирилиб ҳамма ëқда ўрмалаб бошлади. Дори кор қимади бу янги Ўзбекистон бургаларига.

Уй минус 2 совуқ бўлиб ëтганида булардан асар ҳам йўқ эди. Ютубда бойларнинг уйи видеосини кўриб, ўз уйим билан солиштириб кайпиятим тушип кетди.  Лекин бу узоққа бормади. Мана яна чироқ ўчди. Телефоним чироғини ëқдим. Уйим кўзимга яна рўмонтик ва шинам бўлиб кўринди. Оптик ëлғон дейди буни. Уйида бола чақаси оч ўтирган тўртта бекорчи эркак сериал кўриб бўлгач, мардикор хотини ишлаб топган пулдан ўғирлаб чойхонада ош қилишди.

Ошни сузиб энди дастурхонга қўйганда свет ўчиб қолди.

Қоронғуда кимнинг қанча гўшт билан ош еганини контрол қилиб бўлмагани учун улпатлар свет ëнгунча сабр қиладиган бўлишди.

Ҳамма чапак чалиб турсин деди Эшмат. Ҳамма чапак чалиб турди. Свет ëнди. Аммо товоқ бўм-бўш эди. Тошмат шимини ечиб, чап  қўли билан сонига шаппатлаб ўнг қўли билан ошни еб ташаган экан. (Шу ерда кулинади. Ха ха ха) Аммо менинг буларга раҳмим келди. Қолган улпат товоқни ичига чой қуйиб ичворишди. Так у них принято.

Матчон Суқулиш нима дейди?

Туркиянинг қишлоғида электр ўчганида қишлоқдагилар «Оллоҳим электр бер» деб дуо қилишди. Бизам шунақа қилсакми-кан. Масалан Чироқчидагилар чиқиб, «Эй, тангрим чироқ бер!» деб дуо қилишса. Зора яратган мулозимларнинг тош қалбини юмшатиб, ол қулим дея электр берворишса.

Бу масалада Матчон Суқилиш фикрини Эшитсак:

“Кеча ҳамма воҳмага тушди. Мен эса ўта хотиржам эдим. Чунки Бош вазир ҳаммасини ҳал қилишига ўта ишонардим. Ҳўкўматимга эътимодим том эди. Ҳудди тоққа суянган эчки каби ҳимояда эдим. Шу боис свет ўчсаям¸ сув кемай қолсаям қилт этмай, ним табассум қилиб жойимда ўтиравердим. Ҳукумат ўзи билади. Ўзи ҳал қилади. Биз норози бўсак, ҳукумат имиджига путр етади. Имидж ëмон бўса турист кемайди. Турист кемаса иқтисод ўтиради. Иқтисод ўтирса, одамлар ҳатто Россия ва Туркия каби биздан анчайин қолоқ ва маънавияти паст дўлатларга бориб ишлашга мажбур бўлади. Мен пурсатдан пойдаланиб светни ўчириб, бизни ўйлаган ғамхўр ҳукуматимизга миннатдорлик изҳор қиламан. Свет муҳим эмас, содақат мухим. Ишдан кетган имомберди соли бирбалохўжаев айтганидек «устимиздан сийворсангиз» ҳам мингдан минг розимиз. Яхшиям ҳўкўмат бор. Агар свет ëки ҳўкўматни танлаш зарурати туғилса. Мен ҳеч иккиланмай ҳўкўматни танлайман. Бизга ренесанс ато қилгани учун ҳаннарасага тайëрман. Дарвоқе ренесанснинг додаси еттинчи аср, яъни саодат асридаям свет бўмаган. Келинглар ҳўкўматга мадхия айтиб мақтайлик.” (Kulgı)

Осма кўпир

Миллиард пашша «гўнг энг мазали овқат» дегани билан менинг фикримни ўзгартира олмайди. Журналист савиясиз оломон эҳтиëжини қондирадиган буюртма бажарувчи эмас¸ балки у ойдин фикр билан қоронғиликни ëритгувчи арбобдир.

Советлар даврида зехни ўтмаслашган ëзғучилар бугун ҳам омма  нима дер экан дея биомасса эхтиëжини қондиришга тайëр туришади.

Осма кўпр битдими

Устиннан Мрат  ўтдими

Устиннан Мрат ўтганда

Оғдорилип гетдими?

Бу қадимги Хоразмда айтилган қўшиқ. Балки 100 йил олдин айтилган. Мрат бу Муроднинг искажения қилингани. Қандайдир Мурод (Мурод Билдинг балки) янги битган осма кўприкдан ўтади. Шунда осма кўприк сими узулиб  техноген авария содир бўлади. Мурод ўлади. Қўшиқ шу ҳақда. Бика нос айтган бу қўшиқни. Бурни катта бўлгани учун Бика нос дейишарди у артсни. 

Хўш бугунги янги Ўзбекистон элитаси жит қиладиган амирсойга қайтсак. Амирсойда осма йўл тўхтаб қолди. Онлайн юриб турасизлар-да энди.

Гуноҳ эчкиси

Ҳамма кетмон олиб, ҳашарга чиққандай¸ кино раҳбари Фирдавсни ур-калтак сазойисига чиқяпти. Киношунослар вирусологларданам кўп экан. Олдин рўйхат қилинади. Одам отадан бошлаб Ибн Синогача. Берунийдан Чағмонийгача. Шу рўйхат тугагандан кейин муаллиф Фирдавсга муштини кўрсатиб, «Нега шулар ҳақида кино қимайсан ипплааас?» деб бақиради. Бечора Фирдавс «Чағмоний» ҳақида кино қилувдиму, демоқчи бўлиб энди оғиз жуфтлаганда, гаврон билан бошига туширилади. Ҳали қонунда ëзилмаган «манфаатлар тўқнашуви» ҳам дарров қўлланилади. Генпрокни Амирсойда ғар севиб юрган следаклари дарров қайтиб келиб, кавлаб бошлайди. Чунки дунëдаги киношуносларнинг киношуноси¸ кино илмини сув қилиб ичиб юборғон пошшоқиз «қатл қилинсин», деб амр берди.

Хуллас, рус масалчиси ëзганидек ҳолат –

«Ўз қасдини қонунга ҳам бироз тўғирламоқ бўлиб.

Қичқиради қўзичоққа икки кўзи қонга тўлиб.

Сен ипплаасни биламан мен тумшуғингни сувга тиқиб

тоза сувни булғатасан…

Бу ишингга чидолмайман. Тутиб олиб бир ямлайман. Иррррр.

Қўзи деди: «Эй мўҳтарам, мени озроқ тингласалар.

Менинг ҳеч бииир гуноҳим йўқ. Менга ғазаб қилмасалар…

Манфаатлар тўқнашуви

«Манфаатлар тўқнашуви нима? Бу conflict of interest деган тушунча бўлиб  – бу шахснинг шахсий манфаатлари қарор қабул қилиш жараёнига таъсир қилиши ва шу билан жамият ёки ходимнинг иш берувчиси бўлган компания манфаатларига зарар этказиши мумкин бўлган вазият.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг маълум қилишича, Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов ва Sevimli телеканали ўртасида манфаатлар тўқнашуви ҳолати аниқланган.

Яъни Фирдавс Абдухолиқов ва Sevimli ни бошқараётган унинг қариндошлари ўртасида ноқонуний олди-бердилар бўлган.

Иш прокуратурага оширилибди.

Энди икки оғиз гап: Биринчидан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Кино агентлигига бордими, деб сўрайдиган одамнинг ўзи йўқ. Ёки заказ сомса пиширилдими? Коррупцияга қарши курашиш агентлиги шессекундда текширув ўтказиб, хулосалар чиқарибди. Шерлок Холмс бўлиб кетингларей… Ишандик…

Иккинчидан, вой бўй, ана Фирдавс кўплаб контрактларни ўз қариндошларига берибди, деб ҳайратланманг. Бу Ўзбекистонда ҳар куни ҳар соҳада бўляпти. Фирдавсники эса (агар бўлса, ажабланмайман) денгиздан бир томчидек гап. Бизда қанчадан қанча аждарҳолар ўтирибди ямламай иқтисодиётни ютиб юбораётган. Қанчадан қанча Ситилар, завод фабрикалар, Шоввозсою Сардобаларда ота бош пудратчи ва ўғил субпудратчи бўлганини ҳамма кўриб турибди.

Ишонмасангиз, Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Абдуғани Сангинов ва Очил Раматовлардан сўранг. Кўрга ҳассадай бўлиб кўриниб турган нарсани – Саида Мирзиёева танқид қилиб чиқмаса, ҳеч нарса бўлмасди.

Манфаатлар тўқнашуви муаммоси хусусий бизнес учун ҳам, давлат амалдорлари учун ҳам долзарбдир.

Мисол. Маданият вазири ўринбосари Камола Ақилова турмуш ўртоғи министрлик мақомидаги бадиий академия раиси Акмал Нуритдинов асарларини сотиб олиш учун давлат маблағини мунтазам сарфлаб келган. Айни пайтда улуғ рассомлар асарларини сотиб олишга вазирликда пул бўлмаган.

Сардоба сув омбори қурилишида ҳам «ота сангинов» ўғил сангиновга» иш берган. Хуллас мисоллар кўп. Шўпр қўшним айтганидек ҳамма қизилда ўтади, лекин Гаи фақат биттасини ушайди. Ўша битта бугун Фирдавс Абдухолиқов. Лекин қизилда ўтганни ушлайдиган ГАИ ҳам қизилда ўтса бунинг давоси қандай бўлади?

Доктор Гаше

Кўраëтганингиз бу асар «Доктор Гаше» деб аталади ва 1990 йилда рекорд сумма 82 миллион беш юз минг долларга сотилган. Буни  эслаб қолинг. Энди мен яна ва яна битта гапни такрорламоқчиман. Афсус Баходир ака Йўлдошев ўлиб кетди. Тирик бўлса тасдиқларди. «Келинлар қўзғолони» асарини ўзбек худсовети ўтказмаган. «Асар эмас бу. Бу асарда аëллар хор қилинган» деган тамға бостирилган. Яхшиям ўшанда СССР деган жамият бўлиб¸ дўппи кийган ўзбек мулозимидан тепада шляпа кийган Москва мулозими ўтирарди. Баходир ака спектакль матнини русчага таржима қилдириб Москвадан тасдиқлатиб келганидан кейин «Эшматлар» жим бўлишган. Сўз ва ифода эркинлиги бу ëқимли хўрозқанд эмас. У ҳар доим ҳам чиройли  зарқоғозга ўралган ва барча учун ëқимтой қизиқарли мазмунга эга бўлмаслиги мумкин. Буни қабул қилинг.

Масалан ҳамма бугун ҳайратланадиган Эйфел минораси ўз вақтида кўпчиликка ëқмаган. Ҳатто машхур бир рассом «Эйфел  бу архитектурадаги сифилис» дейишгача борди. Аммо ўшанда бу гаплардан кейин югуриб бориб Эйфелни онтариб ташашмади. Сўз эркинлиги ижодкорликдир. Ғоялар, ёндашувлар ва форматларнинг хилма-хиллиги бўлиб, баъзан кутилмаган ракурсда ҳайратланарли ва кўп холда  ахлоқий норма ҳамда ахлоқий табулар доирасида бўлмаслиги мумкин.

«Телеканалда зўравонлик саҳнаси бўлган сериал намойиш этилди» дея жамиятга фойда келтирмай эртадан кечгача диванда сериал кўрадиган танбаллар додлаб чиқишди.

Аммо… Ҳар қандай ижод ахлоқ, ахлоқ ва ахлоқ меъёрларидан бетараф ҳолда яшаш ҳуқуқига эга, чунки ҳар қандай шахс маълумотни танлаш, шу жумладан маълум бир адабий ёки бадиий асарни кўриш тўғрисида қарор қабул қилиш конституциявий ҳуқуқига эга. Бу конституцияда белгиланган ҳуқуқ аннақиса. Бўмаса обташанг шу сўзни қомусдан.

Муаллифлик ҳуқуқи асарнинг мақсади ва қадр-қимматидан, шунингдек, ифодаланиш усулидан қатъи назар, ижодий фаолият натижаси бўлган фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан қўлланилади.

Шубҳасиз, ҳар бир киши ҳатто президентнинг қизи ҳам муайян асарнинг бадиий қиймати ҳақида ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга, аммо бу унинг тарқалишини чеклаш учун ҳукм эмас. Ҳатто президент қизининг «фикри» асарни тақиқлаш¸ ТВ сеткасидан обташаш учун асос бўла олмайди.

Агар сизга сериал кўрсатилаётгани ёқмаса, бошқа қадриятларни ва дунёнинг бошқа расмини кўрсатадиган муқобилни олиб томоша қивуринг опоўвси.

Агар сизга телекўрсатувлар ва филмларда аëлларга бўлган муносабат акс этгани ëки ролларининг ижроси ëқмаса, гендер экспертизаси тўғрисидаги қонунни қабул қилинг, лекин ижод эркинлиги ва бадиий адабиётнинг хилма-хиллиги ҳақидаги қонуний ҳақ  борлигини  унутманг ва билингки таъқиқ меваси шириндир.

Агар сиз чеклов йўлига ўтсангиз, унда яланғоч қадимий ҳайкалларни намойиш этишдан тортиб, жанговар филмлар ва уруш, жиноят ва умуман санъат жанри сифатида драма ҳақидаги филмларгача ҳамма нарсани тақиқлаш керак. Ҳеч қачон Эмил Золяни ўқиганмисиз? Буюк босқинчилар ҳақидаги романлар ҳақида нима дейиш мумкин? Узоқ вақт давомида уруш ҳақидаги филмларни томоша қилдингизми? Масалан Фасбендер, Ходоровский  фильмларига қиë боққанмисиз. «Тепага қарама» деган кино премерасини кўриш учун кинотеатрга борганмисиз? Муаллиф жамият ёки одамлар гуруҳи яна ҳам аниқроқ мухфофазакор диний қавмнинг бадиий адабиётга муносабати учун жавобгар бўлиши мумкин эмас, ҳаммани хурсанд қилиш мумкин эмас. Ҳамма ҳар доим норози бўлади – ва бу норма!

Мен билган ёзувчи ва санъаткорларнинг аксарияти замондошлари томонидан масхара қилиниб, қадрсизланди. Ван Гог ўзини даволаган Доктор Гаше расмини чизганда докторнинг қайнонаси рассом асарини қанчалик пастга урганини биласизми? Бу қайнона 1990 йилга келиб 83 миллион долларга сотилган   бу асарни товуқ катагининг тешигига ямоқ қилган эди.  Бу мисол сизга ҳеч нарса демайдими? Албатта кўрилаëтган совун опера услубидаги сериаллар юксак санъатга даъво қилмайди. Шу боис  ҳам, бадиий қадрият – дид масаласидир.

Иккиюзламачилик

Сериалдаги савия таркибини кўпинча ушбу контентнинг истеъмолчиси белгилайди.  Бир вақтлар икки тийинга қиммат «Оталар сўзини» йиғлаб кўрадиганларнинг бола чақаси эҳтиëжига яраша сериаллар. Пировардида ҳамма томоша қилаётган бўлса ва рейтинглар юқори бўлса, биз нима ҳақида гапиряпмиз?  Мана икки тийинга қиммат «Ëр ëр» кўрсатувини тўхтатинг деб президентга арз қилишди. Амма ўша арз қиганлар бола чақаси билан ëтволиб «ëр ëр» кўради. Ҳудди тинимсиз американи ëмонлаб грин карта ўйнаган каби. Иккиюзламачисиз! Нега башарангиз қийшиқ бўлса кўзгудан ўпкалайсиз? Кимсиз ўзи ТВ олдида ағанашдан бошқа нимага ҳам ярайсиз? Бу қанақа жамият ва пулт тугмасини босишдан бошқа ишингиз йўқми сизнинг?

Очиғини айтганим учун  узр. «Пошшо қиз адолатни қарор топтириб сериални тақиқлатди. Сериал қўйганлар ишдан олинди» деб ирғишлаб ерларга думалаб севинганингизни кўриб қусгим келяпти. Билингки алоҳида гуруҳлар ва жамоаларнинг аҳлоқий ва дид нуқтаи назаридан ҳар қандай чеклови бу соф цензурадир. Ва бу алал оқибат яхши нарсага олиб келмайди!!! Бугун кинода бундай саҳналарни тақиқлайсиз. Эртага ҳар қандай турлилик, кимгадир ëқмаган санъат тақиқланади.

Охир оқибат экранлардан фақат жаннатдан ҳабарлар, пушти самовий баҳтиëрлар сурати ва бахтли ҳаёт пародияси эфирга узатилса, сиз хурсанд бўласизми? Сталин замонида «бахтлар водийси» дея аталган адабиëтни реабилитация қилинишини хохлайсиз. Бугун ғалаба дея севинганингиз аслида сизнинг тобутингизга қоқилган  мих. Аувф Ви дер зейн. Чао Бамбино.

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
12 ноябр 2023
Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси фаоли, жамоат арбоби ва парламент депутати, дунёда тинч сиёсий фаолияти учун энг кўп қамоқда ўтирган ...
30 октябр 2023
Мирзиёевнинг Қашқадарёга ташрифи олдидан пахта терими бўйича Қашқадарёда режа бажарилгани ҳақидаги маълумот аслида қўшиб ёзилгани айтилмоқда. Қашқадарё вилояти пахта ...
13 май 2019
Бош вазир Абдулла Ариповнинг 6 майда имзолаган ИИВ, мудофаа, Миллий гвардия, божхона ходимлари болаларининг олий ўқув юртларига имтиҳонсиз ўқишга ...
11 март 2021
11 март куни жиноят ишлари бўйича Музработ тумани судида блогер Отабек Сатторий устидан суд бошланди. Сатторий товламачилик, туҳмат ва ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...