«Очилган кўздан сўранг, у кўражакдир…»
Хайрулло Файз 1970 йилда Ҳўжандда туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини битказган. Би Би Си радиосининг ўзбек хизматида ишлайди.
Очилган кўздан сўранг
У кўражакдир
Аввал кўринмаган гулларни
Ҳазонларни
Сочилиб учган
Ҳар куни мана шу йўлдан битта манзилга эринмай қатнаб
Эринмай хар куни манзшига қайтаётган
Тобора қариб қолаётган
Коинотни
Кўражакдир бу очиқ кўз
Эгилган бу елка эса
Мўмин мусулмондир
Яхши насронийдир
Олийжаноб буддавий
Меҳрибон ҳинду
Огриётган оёқдан кетаётган мадор эса
бошнинг капалакдан ҳам огирлиги ҳақида катта афсона
бедил айтмиш бемантиқ
бедил айтмиш дунёни тутган
кўздан кўзга қадар узилмасдан тизилгани эса
томчи томчи томчи томчи томчи
ёшлардир ғуборларни аритган
беғубордир
очиқдир
сўранг
Хайрулло Файз
Озодлик оҳанглари
Eltuz.com