Сас
17 август 2017

«Ўз халқини қирди бир хоин…»

Матлуба Азаматова 1965 йил Андижон шаҳрида туғилган. Максим Горький номли Адабиёт институтида таҳсил олган. Британиянинг IWPR институти ва Би Би Си радиоси мухбири бўлиб ишлаган. Ҳозирда Швециянинг Ҳелсинборг шаҳрида яшайди.

Қонли Андижон

Қонга ботди бугун Андижон,
Ҳақ излаган халқим қирилди.
Кўчаларда гирдоб бўлди қон,
Инсон ўлиб, руҳлар тирилди.

Қонга ботди бугун Андижон,
Чангалини ёзди Азроил.
Ёш гўдаклар таслим қилди жон,
Ўз халқини қирди бир хоин.

Қонга ботди бугун Андижон,
Жонни олди Ислом деган зот.
Мурдаларга тўлди бу майдон,
Тополмади одамлар нажот.

Қонга ботди бугун Андижон,
Мард йигитлар жон қилди фидо,
Ёш бола-ю, қизу ёш-жувон…
Ҳаммасига гувоҳдир Ҳудо.

Қонга ботди бугун Андижон,
Ажал қувди минглаб одамни.
Отангман, деб қутурган ҳайвон,
Тингламади ҳеч бир нолани.

Қонга ботди бугун Андижон,
Ўлим бугун қилди тантана.
Ҳақиқатдан кетди бор мадор,
Устун келди хиёнат яна.

Қонга ботди бугун Андижон.
«Халқ отаси» фарзандин қирди.
Халқим юрагингда уйғонсин исён,
Дунё сенинг кулфатинг билди.

Қонга ботди бугун Андижон.
Қасос тайин қотиллар учун.
Қалбда гулхан ловуллар ҳар он,
Ҳақни қўллаш – бу менинг бурчим.

Матлуба Азаматова
«Озодлик оҳанглари»
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 март 2019
Ўтган 2018 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга жами 726 млн доллар пул ўтказилган. Унинг 200 миллион доллари Россия фуқаролари, ...
2 ноябр 2023
Мазкур сана журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликни тўхтатиш муҳимлигига жамоатчилик эътиборини қаратиш имкониятини беради. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жазосизликнинг оғир ...
20 июн 2019
Президент матбуот хизмати 20 июнь куни бош прокурор Отабек Муродовнинг ишдан олингани, унинг ўрнига илгари Сенат раиси бўлган Ниғматулла ...
27 октябр 2020
Тўқсонинчи йилларда талаба эдим. Данғаралик таниқли журналист Шокирали Нуралиев: «Капитализм ҳуқуқсиз, ёлланма ишчиларни эзиб ишлатишдир. Майли, СССР қулади, коммунизм ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...