Асосий мавзулар
13 ноябр 2018

Ҳуқуқ фаоли Эшонқулова паспортсиз ва пропискасиз қолдирилди

Тошкент пропискасидан маҳрум қилинган таниқли ҳуқуқ фаоли ва журналист Малоҳат Эшонқулова 10 ноябрь куни Самарқандга пропискага қўйилмади.

Эшонқулованинг «Элтуз» мухбирига билдиришича, унинг паспортини Самарқанд тумани ИИБ паспорт бўлими бошлиғи Шоҳруҳ Ҳожиметов олиб қолган.

Паспорти олиб қолингани ҳақида эса бўлим бошлиғи ҳуқуқ фаолига ҳеч қандай ҳужжат бермаган.

Ҳожиметов ҳуқуқ фаолининг Самарқандга прописка қилиш масаласи бошқа вилоятдан келган шахс сифатида комиссия томонидан бир ой давомида кўриб чиқилишини билдирган.

Бундан аввал Эшонқуловага Тошкентдаги пропискасидан маҳрум этилгани маълум қилинган ва у 8 ноябрь куни паспортига ҳозир рўйхатда турган жойидан рўйхатдан ўчирилгани тўғрисидаги муҳрни қўйдиришга мажбур бўлган эди.

Эшонқуловага 2018 йилнинг 9 ноябрида берилган Тошкент пропискасидан чиқариш тўғрисидаги  ҳужжатда аввалига 2016 йил санаси кўрсатилган, унинг эътирозидан кейин у ручка билан «2017» қилиб ўзгартирилган, кейин эса умуман янгисига алмаштирилган

Эшонқулованинг «Элтуз»га билдиришича, унинг Тошкентдаги пропискасини бекор қилиш ҳақидаги суд қарори, ундаги ҳужжатларга кўра, бир йил бурун, Тошкент ИИБ миграция идораси ходимига кўра эса 2016 йили чиқарилган.

Малоҳат Эшонқулова касбий фаолияти боис бундай босимлар унга қарши шахсан бош вазир Абдулла Арипов томонидан беш-олти йил бурун бошланган можароларнинг давоми эканлигини билдирмоқда.

Эшонқулова ўзи туғилиб ўсган Самарқанд вилоятидан 30 йил бурун чиқиб кетган ва МТРКнинг «Ёшлар» каналида мамлакатнинг жиддий муаммоларини кўтариб чиққан ва Тошкент шаҳрида фаолият юритган таниқли журналист ҳамдир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 июн 2024
Фазлиддин Мадалиев “Фазлиддин Мадалиев” фермер хўжалиги раҳбари. У 17 гектар ерга ғалла эккан эди.Марказий Фарғона чўлларида жойлашган экин майдонларида ...
26 март 2019
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги жорий қилган ИИВ ходимларининг янги формалари эскисидан тубдан фарқ қилади. Аксарият атрибутлари кулрангда бўлган милициянинг ...
13 май 2019
Хоразмлик шоир, 56 яшар Маҳмуд Ражаб уйида тинтув ўтказилганидан уч кун ўтиб – 13 май куни касалхонага ётқизилди. «Элтуз» ...
30 октябр 2019
31 октябрь куни Жиззах шаҳри апелляция суди 35 яшар Ўғилой Қулжонованинг ўз уйидан мажбурий чиқарилиши юзасидан шикоят аризасини кўриб ...
Блоглар
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...