Асосий мавзулар
23 ноябр 2018

Журналист Бобожоновлар иши бўйича суд номаълум кунга қолдирилди

Урганч тумани фуқаролик ишлари бўйича суди журналист Бобожоновларнинг даъвоси бўйича 23 ноябрга белгиланган суд мажлисини номаълум муддатга қолдирди.

Бобожоновларнинг адвокати Умид Давлетовга кўра, иш биринчи инстанцияга, уйларни мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарган судья У. Машариповнинг ўзига қайтарилиши муносабати билан қолдирилган.

Урганч суди 19 ноябрь куни журналистларнинг уйлари мусодара қилингани юзасидан шикоят аризасини кўриб чиқишни 23 ноябрга белгилаган эди.

Бироқ 23 ноябрь куни эрталаб судга етиб борган Ғайрат Бобожоновга суд котибаси мажлиснинг номаълум муддатга қолдирилганини, суд кунини ўзлари кейин хабар қилишларини билдирган.

«Энди судья Машарипов ишни қабул қилиб олиб, ўрганиб чиқиб, кунини ўзи белгилаши керак. Шундан кейин чақирув қоғози юборади. Унгача суднинг кунини билмаймиз», деди адвокат Давлетов «Элтуз» мухбирига.

Суддан бир кун аввал «Озод Европа – Озодлик радиоси» (RFERL) нинг Вашингтондаги қароргоҳи маъмурияти бу амалнинг журналистлардан ўч олиниши эканини ҳақида баëнот чиқарган, унинг нусхаси Ўзбекистон Бош прокуратурасига жўнатилган эди.

Айни баëнотда «Озодлик» мухбирининг журналистик фаолият билан шуғулланадиган икки укаси – Ғайрат ва Қудрат Бобожоновларга тегишли уйларнинг ҳам мусодара қилингани қораланади.

Шунингдек, адвокат Давлетовнинг «Элтуз»га билдиришича, процессуал қонунларнинг бузилиши уй эгаларини судда қатнаштирмасдан ва ëлғон гувоҳликлардан фойдаланиб уйларни тортиб олиш тўғрисида судга ариза киритган Урганч тумани ҳокими Отабек Бекжоновнинг ҳаракатларида кўзга ташланади.

Уйлари асоссиз тортиб олинаётган Бобожоновларни ҳимоя қилиш юзасидан ҳозирда Тошкентдаги «Симай» адвокатлик идораси ҳуқуқшунослари иш олиб бормоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 январ 2023
РТ: Бугунги жума ваъзи қисқа бўлади. МС: Навчун оғо, сўқишдингизми ë? Ўдин оз бўлсом гап кўп дар адила хонқолило. ...
13 феврал 2018
Ўзбекистонда оғир касаллар учун ишлатиладиган оғриқни қолдирувчи наркотик ва психотроп дорилар етишмаяпти. Мамлакат дорихоналарига наркотик дориларнинг кам миқдорда етказиб ...
23 сентябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб, сиз билан биргаман. Кундузлари иссиқ бўлса ҳам, кечга бориб қиш ...
18 ноябр 2015
Обид қорига суиқасд қилган Жуковский буйруқни Тошкентдан олгани ҳақидаги айблов хулосасини Швеция прокуратураси терговчиси Кристер Петерссон 17 ноябр куни ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...