Асосий мавзулар
26 декабр 2018

Мирзиёев даврида давлатнинг ташқи қарзлари ошди

2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қарийб 16 миллиард долларни ташкил этди ва ЯИМнинг қарийб 40-45 фоизига яқинлашди. Бу Ислом Каримов давридагига нисбатан анча кўпдир.

Президент Каримов, 2014 йилнинг декабрь ойида, мамлакатнинг ташқи қарзи ЯИМнинг 15 фоизидан ошмаслигини айтганди.

Иқтисодчи Абдусаттор Ҳайдаровнинг «Элтуз» нашрига билдиришича, мамлакат қарзларининг кўпайишига модернизация жараёни сабабдир.

“Четдан машина ва асбоб-ускуналар келиши ортгани мамлакатни модернизациялаш жараёни билан боғлиқ, қурилиш материаллари кўпайгани эса, сўнгги вақтларда бу соҳада иш ҳажми ортганинини англатади”, дейди Ҳайдаров.

Унинг фикрича, ривожланаётган давлатларда ислоҳотларнинг дастлабки босқичида импортнинг экспортдан ортишини табиий қабул қилиш керак.

Ҳамма гап мана шу модернизациялашнинг қанчалик тез самара беришида. Акс ҳолда давлатнинг ташқи қарзи ортиб боради ва бир кун келиб бу бюджетнинг имкониятларини чеклаб қўяди”, дейди иқтисодчи “Элтуз” билан суҳбатда.

Бугунга келиб, ўтган узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда иқтисодий ривожланишнинг ўзи бўлмагани, коррупция, авторитар бошқарув тизими туфайли хорижий давлатлар ва халқаро молия ташкилотлари мамлакатга қарз беришдан ўзини тийиб келгани маълум бўлмоқда.

Ҳайдаровнинг таъкидлашича, эндиликда халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистонга муносабати ижобий томонга ўзгарган.

“Бу вазиятдан имкон қадар унумли фойдаланиб, модернизациялаш самарасини ошириш керак. Акс ҳолда ташқи қарзимиз кўпайиб, унинг иқтисодиётга тушаётган юки оғирлашиб бораверади. Биз тезроқ ташқи савдода мутаносибликни таъминлашимиз ёки ижобий сальдога эришишимиз керак”, деди А.Ҳайдаров.

eltuz.com

Тағин ўқинг
21 декабр 2015
Марғилоннинг Тўқимачилар комбинати шаҳарчасининг кўпқаватли уйларида яшовчи икки юзга яқин одам газ йўқлигидан норозилик билдириб, кўчага чиқди. 18 декабрь ...
17 май 2018
Тошкентда содир этилган 1999 йил 16 феврал портлашлардан икки кун ўтиб, Муҳаммад Бекжоннинг акаси яшайдиган Янгибозордаги уйни Хоразм вилояти ...
16 март 2017
Бугун, 2017-йил 16-мартда Ўзбекистонда «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонун кучга кирди. Мазкур Қонун муваққат президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 ...
27 ноябр 2018
Ўзбекистоннинг бош расмий ҳуқуқ ҳимоячиси Акмал Саидов ҳозир анча ўзгарган. Мамлакат Инсон ҳуқуқлари миллий марказий раҳбари соҳада кўтарилган оғриқли ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...