Асосий мавзулар
22 март 2019

РТ дан ваъз: «Бой ила хизматчи» талқини

«Бой ила хизматчи» – Ҳамзага нисбат бериладиган драма. Оригинали сақланмаган. Комил Яшин уни мафкурага мослаб қайта ëзган. Суфлёр варианти сақланган. Ўша вариантга асосланилса, бу асар трагикомедия жанрида ëзилган.

Бой Жамила деган қизни ўзига ўйнаш қилиб олади. Уйлана олмайди, чунки никоҳида 4 та хотин бор. У ўз ўйнашини Ғофир исмли сўтак бир хизматчига эрга бериб қўяди.

Хизматчининг бўйнига 1700 чор Россияси рубли (170 дона ўн граммлик олтин танга) қарз илиб қўяди.

Хизматчи куни бўйи далада ишлайди. «Хотин» эса бой билан ишрат қилади. Хизматчи ўзини уйлантирган бойдан қарздор эканлигини билгани учун ҳам «хотини» Жамиланинг бой билан айш қилишига кўз юмади. Бошқа ҳизматкорлар билан суҳбатда у бойни мақтаб гапириб юради.

Бу томошани кўрганлар Ғофирнинг сўтаклиги Жамиланинг жалаблиги ва Солиҳбойнинг аферист ва секстеррорист эканлигидан завқ билан кулишган. Бу энди театр. Ҳаëтда ҳам шундай нарсани гувоҳи бўлдим. Бир катта вилоят идорасининг раҳбари ўзига ўйнаш бўлган котибасини ўз идорасида ишлайдиган ишчига олиб беради.

Тўйини қилиб беради. Шундан кейин ишчи фақат тунги сменада ишлайдиган бўлди. Айтишларича, бу ишчи хотинининг ўйнаш эканидан рози. Ҳатто мақтаниб ҳам қўяркан «хўжайин бизнинг оилага жуда яқин», деб. Синиқлик ва умуртқасизлик миллатнинг асосий сифатига айланмадими? Ўзининг хотинини зўрлаган кимсани мақташ учун ким бўлиш керак? Албатта, лапашанг бўлиш керак.

Мана, сиз циркда томоша кўряпсиз. Фокусчи ўз шляпасидан товуқ, қуëн ва бир гала каптарларни чиқармоқчи.

Ҳар холда афишада шундай ваъда қилинган. Аммо фокусчи ҳарчанд уринмасин, шляпадан ҳеч вақо чиқмади. «Фокус чиқмади» дейишади бу ҳолатни. Томошабинлар ҳуштаги остида фокусчи аренани шармандаларча тарк этади. Цирк директори уни ишдан ҳайдаб юборса ҳам ажаб эмас. Муддао:

Мана, 2 йилдан ошдики, Ўзбекистон аталган цирк аренасида Мирзиëев деган фокусчи цирк кўрсатмоқчи бўлиб тиришиб ëтибди.

Аммо у кишининг бирорта фокуси амалга ошмади. Товуқлари ўлди, лимонлари қуриди, эчкиларни сўйиб, қўй гўшти деб сотворишди. Қалампирларни ахлатга ташлаворишди. Пропискаям қимирламай турибди. Газ йўқ, свет йўқ. Заъфарон ва наъматак тутмади. Фокус чиқмади деб ҳуштак чалганларни цирк маъмурияти ушлаб, йўлбарслар турадиган қафасга қамаб ташлаяпти. Қолганлар қўрқиб «қанақа зўр фокус мокус», дея ëлғондан чапак чалишмоқда.

Хулоса:

Мана, қўшни Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев абадий президент бўлиб курсига ëпишиб қолиш тенденциясига нуқта қўйди. Ўзи ишдан кетди. Бу яхши ўрнак.

Биз Ўзбекистон президентига ëлғондан чапак чалишни тўхтатмасак, ҳолимизга циркдаги маймунлар йиғлайди. Икки йилдан кейин президент сайлови бўлади Ўзбекистонда.

Бошқасини сайлаш ҳақида ҳозирдан ўйлайлик. Бой бўлайлик, хизматкор эмас.

Ассалом, Ўзбекистон, жума муборак!

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 ноябр 2016
Ўзини аввалига Сабрина деб таништирган 22 яшар Ўзбекистон ватандоши Муштарий. С дугонаси асли озарбайжонлик 23 яшар Латифа Мамедова билан ...
6 апрел 2016
Рассом Элсевар яна бир бор Eltuz.com муштарийлари эътиборини Ўзбекистондаги ҳукумат амалдорлари томонидан амалга ошираётган ёввойилик, мамлакатнинг экофондини йўққа чиқаришга ...
15 декабр 2021
Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокими Ўктам Қурбоновнинг буғдой режасини бажармаган ҳудудий раҳбарларни уят гаплар билан сўккани ҳақидаги мақола эълон ...
13 июн 2023
Гулнора Каримова аёллар қамоқхонасидан уй қамоғига ўтказилгани ҳақида хабарлар келмоқда. Тафсилоти Элтузга маълум эмас. +++ Ислом Каримовнинг биринчи хотинидан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...