Асосий мавзулар
13 июн 2023

Каримовнинг хотини судга берилди, рус кемаси ҳалокатга учради – 600’47

Гулнора Каримова аёллар қамоқхонасидан уй қамоғига ўтказилгани ҳақида хабарлар келмоқда. Тафсилоти Элтузга маълум эмас.

+++

Ислом Каримовнинг биринчи хотинидан бўлган ўғли Петр Татьяна Каримовани судга берди

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яккасарой туманлараро судида Пётр Каримовнинг собиқ биринчи хоними Татьяна Каримовага нисбатан даъво аризаси кўриб чиқилади. 

Тошкент шаҳар суди расмий сайтида жойлаштирилган Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди томонидан 26 июнь куни кўриб чиқиладиган ишлар рўйхатида қайд этилишича, Пётр Каримов ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо ортидан даъво аризаси киритган.

Пётр Каримов Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг Наталья Кучма билан никоҳидан 1969 йили туғилган тўнғич фарзандидир. 

Шу йили Каримов ва Кучма ажрашган. 

Наталья Кучма 2008 йилда Тошкентда вафот этган.

54 ёшли Пётр Каримов 1990 йиллардан буён асосан Москвада истиқомат қилиб келади.

Тошкент Халқ хўжалиги институтини 1988 йилда битирган Пётр бир муддат банк-молия соҳасида ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясида ишлаган.

+++

Шуманайдаги “Екотекс”да ёнғин содир бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотга кўра, ёнғин заводнинг ташқи қисмида сақланадиган пахта бункерларида юз берган.  Завод биносига зарар етмаган.  Дастлабки маълумотларга кўра,  ёнғинга қурилиш ишларини олиб боришда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда

+++

ЯНГИҲАЁТЛИКЛАР ЁЗ ЧИЛЛАСИДА ҚИШДАН ХАВОТИРДА                         Кўраётганингиз икки сурат Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 12 июнь тунида олинган. Тошкентда аномал совуқда умуман свети ва гази ўчмаган бу туманга ҳам қоронғулик келди. Янгиҳаётлик Элтуз обуначисининг ёзғиришича, тумандаги янги подстанцияга бошқа туманлар уланиб, свет мунтазам ўчмоқда. «Туппа тузук ишлаб турган подстанцияга ортиқча юкламалар бериш учун қанчалар аҳмоқ бўлиш керак,Янгиҳаётликлар бу йил қишда совуқотишдан қўрқишмоқда.» – дейди Элтуз обуначиси. 

+++

МИРЗО УЛУҒБЕК ТУМАНИДАГИ МАҲАЛЛАДА ЭЛЕКТР СИМЛАРИ СУВ ОСТИДА ҚОЛДИ

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Миллий боғ икки қаватли уй яшовчилари бир неча кундан буён маҳаллада канализация ўтказиш учун тайёр қилинган бир йиллик асфальт трактор билан ковланиб бузилгани, натижада ер ости трубалари ёрилиб, электр симлари сув остида қолиб кетганидан шикоят қилишмоқда. 

Бунинг оқибатида биринчи қават ходадонларига сув сизиб кира бошлаган.»   

+++

Чет элликлар учун ўзбек тили ўқув дарслиги чиқди. Четда юрган ўзбекистонликлар ва уларнинг ўзбекчани билмайдиган болалари учун она тилини ўрганиш учун қулай қўлланма.

+++

Ўзбекистон ва Уммон терма жамоалари футбол матчида 1хbet реклама қилинмоқда. Элтуз обуначилари эътирофига кўра Ўзбекистонда қимор (букмекерлик фаолияти) тақиқланган.

+++

Яккабоғлик фуқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимлар ғоявий раҳнамолари бўлган Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Бухорий, Содиқ Самарқандий, Маҳмуд Абдулмўмин ва бошқаларнинг “ҳижрат” ва “жиҳод” қилишга ҳамда исломий давлат қуришга чорловчи маърузаларини тарқатгани учун олти йилга кесилди.  Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг ҳукми билан, мазкур шахс Жиноят Кодексининг 1553, 159 ва 244 (1)-моддалари билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

+++

1 июндан 2 июнга ўтар кечаси Қашқадарё вилояти Косон тумани Бешқўтан маҳалласида Бегим Адизов хотини Шаҳноза Боймоновани уч норасида фарзанди кўз ўнгида қийноққа солиб, уриб, бўғиб ўлдириб, арқон билан осиб қўйди. Ҳодиса эр 28 яшар хотинини мажбурлаб, ҳомиласини олдириб келгач ўртада бошланган жанжал натижасида юз берди. Гувоҳларнинг Элтузга маълум қилишича, Шаҳноза эрига зорланиб, қорнидаги бола қиз экани, уни аборт қилдирмоқчи эмаслигини айтган. Бироқ Бегим “қизинг ҳам, ўзинг ҳам керак эмассан, бошқа хотин оламан, жонимга тегиб кетди сан билан яшаш” деб, аёлни ҳомиласини олиб ташлашга мажбурлаган. 

Қотилликка гувоҳ бўлган фарзандлар “отам онамни устига миниб олиб бўғди, онам роса типирчилаб, қўллари осилиб жим бўлиб қолди, кўзларини қайтиб очмадилар,” дея, бўлган ҳодисани тасвирлаганлар. 

Бу оила 2017 йилдан буён нотинч бўлган. Маҳалла, имомлар, жамоатчилик вакиллари собиқ раис Шокир Раҳимов ва собиқ раис ўринбосари Мухаббат Тошназарова бу эр-хотинни яраштириб келган. Аёл гўрда, болалар етим қолди.

+++

Шаҳрисабз туғруқхонасидаги доялар шанбаликка чиқишга мажбурланмоқда

Элтузга етиб келган телеграм ёзишмасида Бекжон Ботирбеков номли шахс Шаҳрисабз шаҳри туғруқхонаси ҳамшираларидан шанбаликка чиқишни талаб қилгани иддао қилинади. Бекжон Ботирбеков акс ҳолда ҳамширалардан навбатчиликни (қўшимча иш ҳақи олиш манбаи) олиб ташлаш билан таҳдид қилган.

+++

Қуёш панеллари Наманганда хусусий монополистлар қўли остига ўтгани иддао қилинмоқда

Бир нечта хусусий тадбиркорларга кўра, Наманган  вилоят раҳбарияти қуёш панелларини Хитойдан келтириб, бюджет ташкилотларига ўрнатиш ҳуқуқини фақат фақат битта ширкатга бермоқда. Бу ширкан Наманган вилоят Давлатобод туманида рўйхатдан ўтган SAMO BUILD-14 ширкатидир.

“Биз тадбиркорлар ҳаққоний тендер савдоларида қатнашган тақдиримизда ҳам юта олмаяпмиз, босим қилишяпти ҳокимиятдан. Биз тендер савдоларида энг паст нарх берсак ҳам, вилоят ҳокимлигига тегишли фирмалар тендерларни ютиб кетяпти,” дея Элтузга арз қилди тадбиркорлар.

Қуёш панелини ўрнатиш билан шуғулланувчи хусусий тадбиркорларга вилоят раҳбарлари вилоят ҳокимлигидан топшириқ борлигини билдиришган, вилоят ҳокимлигига эса республикадан топшириқ келган, мен улар айтган SAMO BUILD-14 билан ишлашга мажбурман” деб айтишган. 

Бу тадбиркорларга кўра, қайд этилган ширкат Навбаҳор  стадиони раҳбари  Ойбек Саматовга тегишли.

+++

Олий судда 5 июнь куни Нукус воқеаларида айбланиб қамалган 16 кишининг шикоятлари ва шартли ҳукм чиқарилган 4 нафар судланувчига нисбатан прокуратуранинг протестини апелляция тартибида кўриб чиқиш якунланди.

Олий суд ажримига мувофиқ 8 судланувчининг қамоқ жазоси озодликни чеклаш билан алмаштирилди, 6 судланувчининг жазо муддати қисқартирилди.

Нукус воқеалари бўйича асосий айбланувчи сифатида кўрилган Даулетмурат Тажимуратовга белгиланган 16 йиллик қамоқ жазоси ўзгаришсиз қолдирилди. «Ал қасосул мин ал ҳақ»  деди судда Қорақалпоқ айирмачилари лидери Даулетмурат, ИШИД жангарилари риторикасига хос оҳангда.

+++

Умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 81 ёшли террорчи Теодор Качинский турмада ўлди. АҚШда ўз фаолияти билан унобомбер лақабини олган Качинский истеъдодли математик ҳам эди. 20 ёшида у Гарвард Университетини тугатган. Қолган 17 йил давомида ўрмонда яшириниб ўз қурбонларига бомбали посилкалар жўнатган. Бунинг натижасида 3 киши ўлган 23 нафар шахс ярадор бўлган эди.

+++

Петербургдаги заводлардан бирида кучли ёнғин содир бўлди. Витебск проспектидаги саноат корхонаси биноси ёнмоқда.

+++

Иркутск вилоятининг Киренск туманидан ўтадиган Лена дарёсида икки кема танкер тўқнашуви оқибатида фалокат юз берди. 138 тонна бензин ортилган рус кемаси аварияга учраган ва вилоят бўйлаб фавқулодда холат эълон қилинган.

+++

Ëнгинагизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан ҳабар топмоқчи бўлсангиз Элтуз каналига обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
30 август 2019
Cўнгги йилларда музей ва галереялардаги сарой санъатига мухолиф кўча тасвирий санъати анча ривож топди. Бу санъатни тижоратга айлантириш ва ...
12 май 2016
Ўтган жума куни Истанбулда ўз дўстининг туғилган кунини нишонлаш учун кунлик уй киралаган 19 яшар турк қизи ўша уйда ...
11 январ 2021
Таниқли шоир Баҳром Рўзимуҳаммад 60 ёшда Баҳром ака индамайгина олтмишга кирибди. Ботинан қаралганда, ундай эмас. Баҳром ака индамайгина олтмишга ...
1 январ 2022
Қадрли Элтуз канали кўрарманлари ва обуначилари. Cизларни аввало кириб келаётган янги 2022 йил билан табрикламоқчимиз. Ўтган 2021 йил Ўзбекистон ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...