Cатира
10 феврал 2020

Диктаторнинг касофати урган соҳа ўзини ўнгламоқда

Ўзбекистоннинг туризмни иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқларидан бирига айлантириш сиёсати қўшни давлатларда ҳам сайёҳлар сони тобора ортиб боришига сабаб бўлмоқда.

Бугун қўшни давлатларга келаётган сайёҳларнинг асосий қисмини ўзбекистонликлар ташкил этади.

Ўз навбатида, Ўзбекистонга ён-атрофдаги давлатлардан келаётганларнинг сони умумий меҳмонларнинг жуда катта қисмини ташкил этади.

Масалан, ўтган йили мамлакат 6,23 миллион сайёҳни қабул қилди. Бу аввалги йилдагидан 27,1 фоиз кўпдир.

“Биз Ислом Каримов даврида мамлакатни буткул изоляция қилиш сиёсатини юритган эдик, – дейди “Элтуз” билан суҳбатда туризм соҳаси мутахассиси Элдор Жалолов. – Бунинг эвазига мамлакат миллиардлаб доллардан маҳрум бўлди.

Биз битта одамнинг ҳокимиятни сақлаб қолиш умидидаги шизофренияси сабаб улкан туризм салоҳиятини барбод қилдик.

Агар бугунгидек туризм сиёсати мустақилликнинг илк йилларидан бошланганида эди, бугун мамлакатимиз иқтисодиётида сайёҳликнинг ўрни бутунлай бошқа бўларди”.

Ўзбекистоннинг “очиқ чегаралар” сиёсати қўшни мамлакатларда туризмнинг ривожланишига қанчалик таъсир қилаётганини битта мисолда кўрсатиш мумкин.

Аsiaplustj.info сайтининг хабар беришича, ўтган йили Тожикистонга сайёҳлар оқими аввалги йилдагига нисбатан 21,6 фоиз ошган. Меҳмонларнинг 67,9 фоизини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этган.

Бундай мисолларни Қозоғистон ва Қирғизистон мисолида ҳам айтиш мумкин. Туркманистон масаласида ҳозирча расмий маълумотлар эълон қилинмаган.

Э.Жалоловнинг сўзларига қараганда, ҳамма ишни ура-ура қилиб бажаришга ўрганган мулозимлар туризм соҳасида ҳам қатор хатоларни такрорламоқда.

“Хорижлик меҳмонлар замонавий эмас, тарихий шаҳарларни кўришга келади. Аммо биз замонавийлаштирамиз деб Шаҳрисабзни ЮНЕСКОнинг эътирофидан мосуво қилишимизга бир баҳя қолди.

Самарқандда ҳам, Хивада ҳам шундай хатоларимиз бор. Коррупция бизни еб қўйяпти. Туризмни ривожлантириш баҳонасида пулдорларга шаҳарларимизнинг тарихий марказларидаги жойларни пуллашга тушиб кетдик.

Этагимизни тезроқ йиғиштириб олмасак, шаҳарларимизнинг тарихий қиёфасини бой бериб қўйишимиз ҳеч гап эмас”, деди мутахассис.

Ўзбекистонга сайёҳлик оқими кўпаяётгани, Э.Жамоловнинг таъкидлашича, ҳозирча қўшни давлатлар билан қариндош-уруғчилик муносабатлари билан боғлиқ бўлиб қоляпти.

Бевосита қўшни мамлакатлардан кўплар ўз яқинларини, қариндошларини кўриш учун келмоқда.

Соҳани ҳақиқатан ҳам ривожлантириш, даромадни кўпайтириш учун эса Ўзбекистонга узоқ хориждан келадиган сайёҳлар керак.

Ўшандагина соҳадаги ҳақиқий ўсиш тўғрисида гапириш мумкин.

“Ҳозирча эса бу борада оғизни кўпиртириб сўзлайдиган даражада ютуқларимиз йўқ”, деди Э.Жалолов “Элтуз” билан суҳбатда.

(Агар Элтуз cайти сизда очилмаса расмлар ва мақолани https://bit.ly/2S7ruWG кўзгу линки орқали кириб ўқишингиз мумкин.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 апрел 2015
Улар ўқитувчилар, медиклар, маданият арбоблари, артистлар. Менимча Ўзбекистонда пахтакорликдан фермерларнинг ҳам ҳеч бир манфаати йўқ.  Бу қарамликни ҳис қилиш ...
18 август 2018
Муҳаммад Бекжонни 2000 йилнинг июнида ойналари қорайтирилган, “нам асфальт” рангли енгил “Форд” автомобилида ИИВ ертўласига олиб кетишади. У Каримовдан ...
5 май 2020
2016 йил 29 декабрь куни учинчи отряд бошлиғи олдимга келиб: – Сизга “муассаса ички тартиб қоидасини бузди”, деб ҳужжат ...
5 январ 2016
Elsevar тахаллуси билан ижод қилишни маъқул кўрган бу рассом йигит 34 ëшда. Бухорода яшаб ижод қилади. Eltuzнинг штатли рассоми ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...