Асосий мавзулар
8 апрел 2020

Ўзбекистонга кириши расман тақиқланган ўзбек олими Британияда оламдан ўтди

17 йилдан буён Британияда истиқомат қилаëтган қишлоқ хўжалиги фанлари доктори¸ профессор¸ агрокимёгар, тупроқшунос олим Аҳмаджон Хоразмий (Аҳмад Ҳасанов) 5 апрель куни 72 ëшида Стокпорт шаҳрида оламдан ўтди.

Ўзбекистон ватандоши бўлган Аҳмад ҳожи Хоразмийнинг ўз ватанига қисқа муддатга киришига ўзбек мулозимлари тарафидан тушунарсиз тақиқ қўйилган.

Аҳмад ҳожи Хоразмий 2018 йилда Шавкат Мирзиëев номига мактуб ëзиб, уни қўллаб-қувватлашини изҳор қилган ҳолда Ўзбекистонга сафар қилиб, яқинлари билан кўришиб қайтишга имкон берилишини сўраган эди.

Тупроқшунос олим ўз мактубига Мирзиëевни мақтаб гапирган радиосуҳбат матнини ҳам илова қилган.

Аҳмад ҳожи Хоразмийнинг бош вазир виртуал қабулхонасидан олган жавоб хатида “Сизга Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-қарорининг 19-моддаси асосида, яъни “миллий хавфсизлик ёки жамоат тартибини муҳофаза қилишни таъминлаш манфаатлари йўлида” Ўзбекистон Републикасига келишингиз рад қилинади», деб ëзилган.

Бундан олдин айни мазмундаги рад жавоби ëзилган мактуб олимнинг Хоразм вилоятида истиқомат қиладиган ўғли Ойбекка вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Саъдуллаев имзоси билан келган эди.

Хоразм вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати ходимининг «Элтуз»га айтишича, Ўзбекистон ватандоши Аҳмад ҳожи Хоразмий МХХдан берилган рўйхатга асосан Ўзбекистонга киритилмаслиги ҳақида яқинларига мактуб юборилган.

2005 йилда Тошкент шаҳри ҳокимлиги биноси олдида ишдан бўшатилганидан норози бўлиб пикетлар ўтказгани ортидан тазйиққа учраган Хоразмий ўша йили Британиядан сиëсий бошпана олган эди.

Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар академиясининг собиқ аъзоси, профессор Аҳмад ҳожи Хоразмий Хоразм вилояти ҳокимлиги агросанаот мажмуасида ва бошқа ҳукумат тизимларида ишлаган.

Аҳмад ҳожи Хоразмий ўз вақтида таниқли ҳофиз Комилжон Отаниëзовдан тор чалиш сирларини ўрганган ҳаваскор ҳофиз ҳам эди.

«Элтуз» таҳририяти Аҳмад ҳожи Хоразмийнинг яқинларига таъзия изҳор қилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 октябр 2018
Халқаро бокс уюшмаси (AIBA) президентлиги учун 2-3 ноябрда ўтадиган сайловда ўз номзодини қўйган ўзбекистонлик 66 яшар Ғафур Раҳимов жиноят ...
13 ноябр 2020
Ҳазратим, очликдан ўлдим, егани нон бер менга, Кофир ўлғайман агар десамки, баҳмон бер менга. Мошу буғдойу гуруч берким, шулар ...
25 март 2019
Россия ва Хива хонлиги ўртасидаги Гандимиëн шартномасига кўра, 1873 йили Хива хонлигида қулдорлик бекор қилинди. Ўша йилнинг 12 августида ...
31 май 2018
31 май куни ижтимоий тармоқларда тарқалган 3D пиёдалар йўлакчаси сурати Наманган кўчаларида олингани айтилади. Ўзбекистонда шусиз ҳам тузукроқ асфальт ...
Блоглар
28 ноябр 2023
СССРни алқашга қаратилган, коммунистик руҳда суратга олинган кинолар Ўзбекфильм архивида жуда кўп. Гўёки Россия босиб ...
23 ноябр 2023
Янги Ўзбекистонда жамият иккига бўлинган: Бир бири устидан ëзадиганлар ва пул бериб, бировнинг устидан ëздирадиганларга. ...
15 ноябр 2023
Тармоқ, яъни социал медиа ўзбек сегментида кузатишларимга кўра хотин-қизлар орасида ашаддий диний фанатизмга мойиллик кучли. ...