Асосий мавзулар
11 апрел 2020

Ўзбек тили байрамини нишонлаш тўғрисида қонун имзоланди

10 апрель – Абдулла Қодирий таваллуд топган кунда президент томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги қонуни имзоланди.

Қонунга кўра, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

Қонун эълон қилинган кундан кучга киради.

Айни пайтда мамлакат пойтахтида ўзбек тилини менсимаслик билан боғлиқ муаммолар сақланмоқда, дейди яқинда Ўзбекистонда бўлиб қайтган, Туркияда яшаётган Хосият исмли ўзбек турғуни.

У қўйган видеода Тошкентдаги ресторанлардан бирида официант ва ресторан эгасининг ўзбек тилини билмаслиги бир қаҳва идиши атрофида акс этган.

Ресторан эгаси тилмочликка чақирган маҳаллий ўзбек ҳам «собой» деб аталган, яъни қаҳвани қоғоз стаканда олиб кетиш учун бериш сервисини ўзбекчага таржима қилиб бера олмаган.

Илк бор Ўзбекистонда айни муаммоларга норозилик рамзи ўлароқ, 1989 йилнинг февраль ойида Талабалар шаҳарчасидаги майдонда «Тил байрами» ўтказилган, ўзбек тилига давлат мақоми бериш сўралган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 ноябр 2024
Уотсон 1889 йили Россия империяси ишғоли остидаги Рус Туркистони деб аталадиган ўлкаларни кезиб суратлар олди. 1899 йили бу суратлар ...
2 апрел 2016
Бу албатта бир хазил мактуб, масаланинг жиддий томони, «VimpelCom” чиндан ҳам фейк-ҳисоботлар учун Гибралтарда рўйхатга олинган Гулнора Каримованинг банк ...
30 июн 2017
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 30 июн куни “Ëшлар” телеканалига Бош директор этиб тайинланди. Бу ҳақда президент Мирзиёев “Камолот” ...
20 март 2020
20 март куни Ўзбекистонда коронавирус юқтирилгани қайд этилган шахслар сони 33 нафарга етди. Дастлаб Ўзбекистон эпидемиология маркази Франциядан қайтган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...