Асосий мавзулар
20 ноябр 2020

“Ҳибснинг десертига калтак” – ҳақталабларнинг муаммоларини ҳал этишнинг қашқадарёча усули

Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳақ талаб қилгани (ҳужжатларда – “жамоат тартибини бузгани”) учун уч кунлик маъмурий ҳибсга олинган аёлларни аввал калтаклаб, кейин озод қилган. Бу ҳақида “Eltuz”га жабрланганларнинг ўзлари – 37 ёшли Дилафруз Дўлтаева, унинг синглиси 32 ёшли Дилсўз Дўлтаева ва 53 ёшли Гулшан Мухторова хабар берди.

“Ноҳақ қамалганимиз етмаганидек, ҳибсхона ходимлари “десерти”га бизни калтаклаб, кейин чиқариб юборди”, дейди опа-сингил Дўлтаевалар. Уларнинг айтишича, воқеа шу йилнинг 14 ноябрь куни содир бўлган.

“Уч кунлик ҳибс вақти тугагач, 14 ноябрь куни соат тунги бирларда бизни қамоқдан чиқаришадиган бўлишди. Лекин чиқаётганимизда: “Бу яна “права качать” қилмаслигингиз учун!” деб, ҳибсхона ходимлари бизларни калтаклашди”, дейди опа-сингил Дўлтаеваларнинг сўзларини тасдиқлаган Гулшан Мухторова.

ИИБнинг воқеага алоқадор ходими “Eltuz” мухбирига аёлларни қамаш ҳақида ҳокимликдан топшириқ олмаганини ва уларнинг жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузганлик айби билан ҳибсда ушлаб турилганини айтиб ўтди.

“Аёлларга нисбатан зўрлик ишлатилмади. Қўшимча маълумот тақдим этолмайман”, деди Қарши шаҳри ИИБ ходими.

Қарши шаҳар ҳокимлигида ишлаётган мулозимлар ҳам тахминан шундай фикр билдиришди. Уларнинг айтишича, аёлларнинг муаммоси ўрганилган ва ижобий ечим топиш арафасида бўлган. “

Лекин аёллар ношукрлик қилиб, ҳокимлик ёнида бир неча маротаба жанжал қилишди. Улар нега уч суткага қамалганидан бехабарман”, деди ҳокимлик мулозими.

“Eltuz” тасарруфида бўлган видео ва аудиомаълумотларга кўра, Дилафруз Дўлтаева, унинг синглиси Дилсўз Дўлтаева ва Гулшан Мухторова 11 ноябрь куни муаммолари ўрганилиб чиқилиши баҳонаси билан Қарши шаҳри ҳокимлигига чақирилган.

Кейинчалик ҳокимлик ходимлари “аёллар жамоат тартибини бузди”, деган баҳона билан милицияни чақирган.

Милиция эса аёлларни зудлик билан маъмурий судга олиб боради. Суд ҳам ўлжасини аввалдан кутиб ётган наҳангдек опа-сингил Дўлтаевалар ва Мухторовани уч кунлик маъмурий ҳисбга олиш ҳақида қарор чиқаради. Ҳақталаб аёлларнинг уч кунга қамалиши айнан шу тарзда содир бўлган.

Мазлумаларнинг тахмин қилишича, айёрона алдов ва унинг ортидан келган ноҳақ ҳибс Қарши шаҳри ҳокимлиги раҳбариятининг норасмий топшириғи билан амалга оширилган.

Уларнинг айтишича, маҳаллий ҳокимлик аёллар ўз ҳақ-ҳуқуқларини давомли талаб қилиб келгани учун шу тарзда ўч олган.

37 ёшли Дилафрўз Дўлтаева ишсизлик муаммоси туфайли ҳокимликка ва бошқа идораларга тинимсиз мурожаат қилиб келган. Аввал ишлаб турган турган жойидан бўшатилган ва қайта тиклашга уринса-да, ижобий ечим топмаган. Олий маълумотли бўлса-да, анча вақт соҳаси бўйича иш тополмай қийналган.

Дилафрўзнинг 32 ёшли синглиси Дилсўз Дўлтаева – ўқитувчи. Унинг дарс соатларини кўпайтириш бўйича мурожаати ижобий ҳал этилмаган. Аксинча, яна қисқартирилган.

Бугун Дилсўз Дўлтаева Миришкор туманида ишлаб турган мактабидан “ношукрлиги учун” бўшатилган.

53 ёшли Гулшан Мухторова эса эридан ажралган ва уч фарзанди билан уйсиз қолган. Эри уч хонали уй қилиб беришини айтганини, буни суд тасдиқлаганини таъкидлайди.

“Eltuz” билан суҳбатда Гулшан Мухторова жойларда қонун ишламаслигидан, кўзбўямачилик авж олганидан, давлат томонидан ажратилган уйнинг бошланғич тўловини тўлашга қурби етмаслигидан нолийди.

“2018 йилда Олий суд раисининг ўринбосари Ёдгоров Қаршида ўтказган сайёр қабулда мурожаатим кўриб чиқилганини, мурожаатим бўйича менга уй берилишини айтган эди.

Унинг бу гаплари 2018 йил ноябрь ойида «Ўзбекистон-24» ва қатор телеканалларда эфирга узатилган эди. Орадан икки йил ўтди, лекин уйдан дарак йўқ”, дейди Г.Мухторова.

Муаммолари ҳал қилинмаган аёллар ўз ҳақларини талаб қилиб маҳаллий ва республика идораларига мурожаат қилаверишган. Қашқадарёдаги мулозимларнинг тинчи бузилган. Маҳаллий идоралар аёлларнинг муаммосини уч кунлик ҳибс ва десертига калтакбозлик билан “ҳал этиш»га қарор қилишган.

Тағин ўқинг
14 ноябр 2023
Хоразм бир вақтлар зардуштийлик пойтахти бўлган. Зардуштийлар муқаддас китоби – “Авасто”да баён қилинган воқеалар асосан, “Арианам Вайжа” мамлакатида, яъни ...
22 май 2019
Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида фермерлик билан шуғулланаётган Ҳайдарали Исломов ери тортиб олингани боис Туркияга 100 тонна шивит (укроп) ва ...
15 октябр 2022
Куни кеча Учкўприк туманидаги 80 нафарга яқин фермер аввал прокуратурага, сўнг туман ҳокимлигига чақиртирилиб, ерни топшириш ҳақида мажбуран ариза ...
21 октябр 2019
Сўнгги вақтлардаги воқеликлар Ўзбекистонда диний масалалар устидан назорат яна кучайиш сари юз тутганидан дарак бермоқда.  Зеро, жамиятда диний эркинликнинг ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...