Асосий мавзулар
21 феврал 2021

Бердимуҳамедовнинг қариндошини мусобақада енгган ўзбек ўлдирилди

Туркманистонда 14 ёшли дзюдочи Сулаймон Турсунбоев жангда президентнинг қариндошига «ютқазиб бериш»дан бош тортгани учун ўлдирилди. Фожеа февраль ойининг бошларида содир бўлган, аммо бу ҳақда шу кунларда маълум бўлди.

Дзюдо турнирида Сулаймон Турсунбоев ўз рақиби – Туркманистон Ички ишлар вазирлигининг ёш курсантига таслим бўлиш таклифини олди. Сулаймон рад этди ҳамда нафақат шу беллашувда, балки бутун турнирда ғалаба қозонди.

Шундан сўнг дарҳол ўспиринни номаълум шахслар ўғирлаб кетишди. Бола қаттиқ калтакланди ва кўчада чала ўлик ҳолда топилди. Ён-атрофдагилар унга тез ёрдам чақиришди. Оғир аҳволдаги ўсмир 500 чақирим масофадаги Кўҳна Урганч тумани касалхонасига етказилди ва бир неча кундан сўнг ўша ерда ўлди.

Таниқли туркман фаоли Султон Очилова видеомурожаат ёзиб, унда президент Гурбангули Бердимуҳамедовни айбдорларни топиш ва жазолашга чақирди. Аммо бу амалга ошиши эҳтимолдан йироқ.

Гап шундаки, Сулаймон жангда ютқазиб бериши керак бўлган сирли курсант жорий президентнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедовнинг хотинига қариндош бўлиб чиқди.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бир ҳафта олдин ўғли Сардорни ўзига ўринбосар ва мамлакат Олий назорат палатасига раис этиб тайинлаган эди.

Ўлдирилган Турсунбоев Туркманистоннинг асосий ерли аҳолиси бўлган ўабеклар вакилидир. Туркманистондаги ўзбеклар сони ҳақида расмий маълумот йўқ, аммо уларнинг сони мамлакат аҳолисининг 10 фоизмга яқин экани айтилади. Бу кўрсаткич Қирғизистон ва Тожикистонда 15 фоизни ташкил қилади.

1991 йилда Совет Иттифоқи қулаши ортидан Туркманистондаги ўзбек газета-журналларини чоп қилиш тўхтатилган¸ мактабларда ўзбек тилида дарс бериш бекор қилинган эди. Туркманистондаги ўзбеклар вакили «Элтуз» мухбири билан суҳбатда ўзларини камситилган деб билишини айтган эди.

Марказий Осиëдаги аҳолиси энг кўп бўлган Ўзбекистон қўшни давлатлардаги биродарлари билан яқин алоқа ўрнатиб, уларнинг тарафини олиши ҳақидаги хавотирларга қарамай, расмий Тошкент ташқаридаги ўзбеклар муаммоларини инкор этиб келиши кузатилади.

Тағин ўқинг
11 сентябр 2020
«Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан»,- деди бугун эрталаб қишлоқдошларимдан бири. ...
6 апрел 2018
Тошкент шаҳри бош имом-хатиби 60 ёшли Анвар Турсунов халқ орасида 16-горбольница деб айтиладиган Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш республика илмий ...
26 декабр 2016
Ер Ойдан, Қуёшдан ажралиб қолса, у йўқ бўлиб кетади. Буни билиш учун астроном бўлиш шарт эмас. Лекин Ўзбекистон мисолида ...
8 ноябр 2018
Бу йилги пахта мавсумида Фарғона водийсида ЗАГСдан ўтмоқчи бўлган ёш келин-куёвлардан пахта териб бериш талаб қилинмоқда. Данғаралик ёш келин-куёвлардан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...