Асосий мавзулар
17 март 2021

Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнига зийрак назар

The Diplomat нашри Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёни таҳлилига бағишланган мақола чоп этди. Унинг муаллифи Corissa Steiner Ўзбекистон раҳбарияти аввал ҳам иқтисодиётни хусусийлаштиришни эълон қилгани, аммо ниҳоясига етказа олмаганини таъкидлайди. Хусусийлаштиришнинг ҳозирги жараёни бошқача кечадими?

Яқин вақтгача сармоядорлар учун Ўзбекистондаги дунёнинг энг йирик олтин кони, собиқ МХХнинг Тошкентдаги биноси ёки Uzbek Coca-Cola заводи кабиларни олиш қийинчилик туғдирар эди. Энди эса президент Мирзиёев давридаги кенг кўламли хусусийлаштириш дастури доирасида шу ва бошқа давлат активлари сотувга қўйилди.

Ўзбекистонда давлатга қарашли 620 та корхонани, жумладан, баъзи йирик энергетика ва молия компанияларини тўлиқ ёки қисман сотиш режаланган. Қисман хусусийлаштириладиган корхоналарга “Ўзбекнефтгаз” (унинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши 15 фоиз), Навоий кон-металлургия комбинати, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Ўзавтосаноат”га қарашли корхоналарни киритиш мумкин.

Шунингдек, кимё саноати, туризм, ишлаб чиқариш, озиқ-овқат ва ичимлик саноати ҳамда молия соҳасидаги беш юздан зиёд корхонани тўлиқ хусусийлаштириш мўлжалланган.

2020 йил бошида эълон қилиниб, президентнинг 2020 йил ноябрдаги фармони билан расмийлаштирилган хусусийлаштириш жараёни аллақачон бошланган. Ўзбекистоннинг БМТдаги ваколатхонаси 2020 йил май ойида қиймати 33 миллион доллар бўлган 299 та давлат активи сотилганини эълон қилди.

Президент Мирзиёевнинг жадал иқтисодий ислоҳотларидан таъсирланиб, нуфузли “Экономист” журнали ҳатто Ўзбекистонни “2019 йил мамлакати” деб топди.

Шунга қарамай, Ўзбекистондаги хусусийлаштириш билан боғлиқ шов-шувларни жиддий кўриб чиқишга асос бор.

Биринчидан, аслида давлат катта ва стратегик аҳамиятга эга бўлган активларини хусусийлаштирмайди: давлат компаниясининг 15 фоизини сотиш – бу хусусийлаштириш эмас, маблағ йиғишдир. 

2020 йил бошида 33 миллион долларга сотилган 299 та активнинг ҳар бири ўртача 100.000 долларни ташкил этди. Бугунга қадар давлат активларининг энг шов-шувли савдоси Сингапур компаниясига сотилган “Ўзбекистон” меҳмонхонаси бўлди. 

Аммо савдо битимида шаффофлик йўқлиги бу активнинг ўзаро тор доирада сотилганини, яъни у ҳукумат аъзолари ва уларга тегишли хусусий компаниялар томонидан “хусусийлаштирилгани”ни кўрсатмоқда. 

Ўзбекистон бундай кенг кўламли хусусийлаштиришни биринчи марта эълон қилаётгани эмас. 2007 йилда Reuters агентлиги чоп этган мақолада шунга ўхшаш шубҳали режалар баён қилинган. 

Қолаверса, Осиё тараққиёт банкининг 2017 йилги ҳужжатларида “хусусийлаштириш ҳаракатлари кичик ва ёрдамчи корхоналарга ҳамда кўпинча ишлатилмайдиган кўчмас мулкка йўналтирилгани” таъкидланган эди.

15 фоиз улушни сотиш ЯИМга энг катта ҳисса қўшадиган ва дунёдаги энг самарасиз тармоқлардан бири бўлган Ўзбекистон энергетикасини тубдан ўзгартира олмайди. Бироқ ҳукумат кўпроқ молия секторини хусусийлаштириш тарафдори экани кўринади.

2020 йил май ойида қабул қилинган фармонда давлатнинг молия секторидаги ҳозирги 85 фоиз улушини 2025 йилгача олтита йирик давлат банкини тўлиқ сотиш орқали 40 фоизгача камайтириш режаси баён қилинган. 

2020 йил март ойидан буён Европа тикланиш ва тараққиёт банки трансформацияни енгиллаштириш учун “Aлоқабанк ва “Aсакабанк” акцияларини сотиб олишни кўриб чиқмоқда.

Шу билан бирга, 2020 йил февралдаги фармон билан Марказий банкнинг тижорат банклари устидан назорати кенгайтирилди. Унга банклар бошқаруви ва бошқарув аъзоларини ишдан бўшатиш, тизимлар ва процедураларни ўз ихтиёри билан текшириш ва дивидендлар тўлашни тақиқлаш ваколатлари берилди. 

Бу давлатнинг хусусийлаштиришга оид икки хил сиёсатини намоён қилмоқда: бир томондан, хусусийлаштириш ва ижтимоий ислоҳотлар орқали мустаҳкам валюта оқимларини жалб қилишга уринишлар, бошқа томондан, чуқур марказлашган бошқарувдан воз кечишни истамаслик.

Давлат муҳим бўлмаган кичик активларни тўлиқ сотишни ва баъзи асосий активларнинг назорат қилиш ҳуқуқни бермайдиган акциялар пакетини ким ошди савдога қўйишни режалаштирмоқда. Бу Ўзбекистон учун эски режадир. 

Aммо ислоҳотларнинг мақсади қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпайтириш бўлса, у иш бераётганга ўхшайди. 

AҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 2018 йилдаги 1,6 миллиард доллардан 2019 йилда 4,2 миллиард долларга етди. 

Мақола муалифи Corissa Steiner 

Жанубий ва Марказий Осиёдаги сиёсий хавфлар таҳлилчиси

Тағин ўқинг
4 май 2016
Eltuz.com маҳаллий қўшиқчи ва санъаткорларни турли чегаралардан чиқмасликка даъват қилиб келаётган ўзбек мулозимлари ҳажв этилган рассом Тузнинг янги карикатурасини ...
12 октябр 2022
Индорама Агро компаниясининг халқаро тараққиёт банклари томонидан қўллаб-қувватланган Ўзбекистонда пахта етиштириш лойиҳаси меҳнат, фуқаролик ва атроф-муҳит ҳуқуқларининг бузилиши билан ...
12 феврал 2019
Тошкентнинг Миробод туманида жойлашган Лолазор маҳалласидаги тарихий биноларнинг йиқилиши ва улар ўрнида кўп қаватли уйлар қурилиши ҳақида уй эгаларига ...
4 октябр 2016
СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг 1938 йил 4 октябрдан 16 октябргача бўлган сайёр йиғилишларида 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий махбуслар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...