Асосий мавзулар
5 апрел 2021

Шаръий никоҳдаги хотинини ўз укаси билан баҳам кўрган эр

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро Яхшигул Жумаева (исми ўзгартирилган) шаръий никоҳдаги эри ўз туғишган укаси билан уни жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келганини билдирди.

“Effect.uz” аёлнинг мурожаати асосида тайёрлаган материалда аёл 2020 йилда шаръий никоҳдан ўтгани, аммо турмуш ўртоғи ва қайин укаси уни мунтазам калтаклаб ва зўрлаб келгани айтилади.

“2020 йил 29 август, карантин пайтида ўзимга аввалдан таниш бўлган, Жарқўрғон тумани “Қумқишлоқ” маҳалласида яшовчи Юсуф Аҳмедовга (исми ўзгартирилган) турмушга чиқдим. Менга эртаси куниёқ аёвсиз калтаклар билан босим бошланди.

Турмуш ўртоғим менда кўнгли йўқлигини, ота–онасининг қистови билан уйланганини, ўзи яшаб юрган аёли борлигини айтди. 31 август куни эрим ва унинг 1991 йилда туғилган укаси Содиқ Аҳмедов (исми ўзгартирилган) хонамга кириб, иккаласининг ҳам жинсий эҳтиёжини қондиришим кераклигини, бўлмаса бу хонадонда яшашга қўймаслигимни айтишди. 

Табиийки, мен рози бўлмадим, уйга кетмоқчи бўлганимда олдин судланганлигини айтиб, дадам ва икки жиянимни ўртага қўшиб таҳдид қилишди”, дейди Яхшигул Жумаева.

Унинг таъкидлашича, Халқ банкининг Жарқўрғон тумани бўлимида юрист бўлиб ишлайдиган эри укаси билан бирга талабларига рози бўлмаган аёлни қаттиқ калтаклаб келган. 

“Қочиб кетмоқчи бўлганимда қўлимнинг вена томирини кесиб ташлашди. Улар мени мунтазам зўрлаб келишар эди. Мунтазам калтаклар ҳамда зўравонликлар оқибатида иккинчи гуруҳ ногирони бўлиб қолдим.

Ҳатто жисмоний ва руҳий босимлар ортидан 10 ҳафталик эгизак ҳомилам ҳам нобуд бўлди. Уйдан қочмоқчи бўлганимда овсиним Гули Аҳмедова (исми ўзгартирилган) мени ушлаб берарди. 

Кунига 3-4 марта жинсий алоқада бўлмасам, калтаклар тагида қолардим. Бунинг оқибатида қорачиғим оқиб кетиб, битта кўзим ҳам кўрмай қолди. Қўрққанимдан ҳеч кимга мурожаат қила олмадим. Агар мурожаат қилсанг ўлдирамиз, деб таҳдид қилишарди”, дейди “Effect.uz”га Яхшигул Жумаева.

Унинг билдиришича, қайнотаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Термиз шаҳри бўлимида ишлайди. Бир сафар қайин укаси уни зўрламоқчи бўлганида қаршилик кўрсатганидан сўнг бу воқеадан қайнота-қайнонаси ҳам хабар топган.

У турмуш ўртоғи ва қайин укасининг калтакларидан сўнг ҳушсиз ҳолда шифохонага тушиб қолгани ҳақида гапирар экан, қайин сингиллари қасддан “у сирка (уксус) ичди”, деб шифокорга ёлғон сўзлашганини айтади.

Аммо бу ёлғон ўз исботини топмаган. Маълум бўлишича, қайин сингиллари врачларда шубҳа уйғонмаслиги учун унинг устига атайин сирка сепиб қўйган экан

“Тўйиб кетганим туфайли 2021 йил 6 январь куни ўзимни осиш даражасигача борганман. Буни кўриб қолган қайин укам мени 3 кун сувсиз, овқатсиз қамаб қўйган. Кун ўтгани сари менга нисбатан босимлар давом этарди… 

Итдан баттар азобландим. Уларга нисбатан қонуний чора кўришларини истайман”, дейди Яхшигул Жумаева “Effect.uz”га қилган мурожаатида. 

“Мазкур ҳолат бўйича тегишли ташкилотлар тезкорлик билан суриштирув ишларини олиб боришлари ва видеомурожаатда келтирилган иддаолар бўйича холис ва шаффоф текширув ўтказишлари шарт бўлади. 

Акс ҳолда ўз хотинини укасига “тургазиб” берган ҳамияти йўқ эркаклар эртага бизнинг яқинларимизга ҳам ташланиб қолиши мумкин. Бу жамият эса бундай ифлосгарчиликни кўтара олмайди, КЎТАРМАЙДИ”, деб якунланади мақола.

Тағин ўқинг
30 август 2023
Рассом ва журналист Шуҳрат Бобожонов ўзининг тарих¸ тасвирий санъат ва мумтоз адабиëтга оид китоблар йиғилган кутубхонасини Урганч замонавий санъат ...
27 май 2017
«Миллий тикланиш» газетаси (24.05) Бухородаги қадимий кўчага Каримов номини бериш ҳақидаги партиянинг таклифи вилоят кенгаши томонидан «бир овоздан маъқуллангани»ни ...
6 март 2018
Сорри, албатта, бироқ мен прогрессив Президентимизнинг кечаги фармонини тушунмадим. Нимага тўй индустриясини бузиш керак? Ҳозир тўй анъаналаридан, айниқса бадавлат ...
4 сентябр 2017
Бу мақолани Арипов Бош вазир қилиб тайинланган 2016 йилнинг 12 декабрида ëзгандим аммо янги одамга шанс берайлик, эски гапларни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...