Асосий мавзулар
9 апрел 2021

Калтаклангани ортидан ўлиги чиққан шовотлик келин мавзусини прокуратура назоратга олди

Бундан 9 кун олдин муттасил калтаклаш ортидан молхонада осилган ҳолда топилган ҳомиладор келин Мухлиса Қадамбоева мавзуси 9 апрель куни Шовот тумани ҳокимлиги ва ИИБ ходимлари тарафидан муҳокама қилинган.

8 апрель куни «Озодлик» радиоси Хоразм вилояти Шовот тумани Катқалъа қишлоғида бундан 6 ой олдин турмушга узатилган 19 ёшли Мухлиса Қадамбоева 1 апрель куни эрининг уйидаги молхонада осилган ҳолда топилгани ҳақида ëзган эди.

«Озодлик» Мухлисанинг ўлимидан олдин калтакланганини ва жасад суд тиббий кўригидан ўтказилган бўлса ҳам ҳануз оила аъзоларига экспертиза хулосаси берилмагани борасида қариндошлар гапига минбар берган эди.

9 апрель куни «Элтуз»га маълум бўлишича, ҳодиса юзасидан вилоят прокуратураси терговгача суриштирув ўтказган ва бу мавзу халқаро матбуотга чиққани ортидан ҳодисани қайта назоратга олган.

«Элтуз» суҳбатлашган прокуратура вакилига кўра, ушбу ҳодиса Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан малакаланиши мумкин.

Воқеа юзасидан ҳуқуқшунос Муса Азим Худойбердиев «Элтуз»га изоҳ берди: «Ўзбекистон мустақилликка эришгач, айнан аёлар ҳуқуқий ҳимоясига эътиборсизлик, ёш оилаларнинг бузилиши ўзбек қизларининг мардикор ва фоҳиша бўлишига замин яратди.

Суд амалиётига назар ташласак, айнан прокуратура тизими аёлларнинг ҳуқуқини поймол қилишда ўз ҳиссасини қўшмоқда. 9 кун олдин марҳума, Хоразм вилояти Шовот тумани собиқ Ленинизм қишлоғида яшовчи ҳомиладор Мухлиса Қадамбоеванинг тан жароҳатлари билан, кийимлари йиртилган, мурдаси осилган ҳолда топилиши, аёлларни қасддан ўлдирилиши қонун олдидаги жавобгарликни истисно этади шекилли.

Амалиётда коррупция борлиги сабаб бу каби жиноятлар очилмай қолмоқда. Яна суд амалиётига назар ташласак, қасддан одам ўлдириш ЖКнинг 103-моддаси билан квалификация қилинади. Ҳозир прокуратура тизими порахўрлиги сабаб айнан ушбу ҳолатдаги ўлим нари борса ўзини ўзи ўлдириш деб баҳоланади.

Барчанинг эътибори марҳума Мухлиса Қадамбоеванинг тан жароҳатлари билан осилган ҳолдаги мурдаси топилганлиги бўйича олиб борилаётган суруштирув, тергов жараёнига қаратилишини сўрайман. Марҳуманинг ўлими юзасидан Шовот тумани прокуратураси қай даражада саводсизлигини ва прокуратура тизими қанчалик чириб, ҳаром бўлганини шунга ўхшаш ишлар билан исботлаб бераман. Хулоса қилишга балким эртадир, лекин бу ҳолат мамлакатдаги ҳуқуқий аҳволга кўзгу тутди».

1 апрель куни осилган ҳолда топилган Мухлиса Қадамбоева ўлимидан олдин фейсбукдаги дугонасига қаттиқ калтакланганини ëзган.

Маълум бўлишича, ҳомиладор келинни қайнотаси, қайин укаси, қайнонаси ва Мурод деган эри икки кун давомида нега қўшнидан 5000 сўм қарз олдинг, деб уришган. Келин бу арзимас пулни аммасининг уйига боришга йўлкира учун қарзга олган. Бу келин тикув машинасида кўрпа-тўшак тиккан, топган ҳамма пулини қайнотаси олиб қўйган.

Отаси қозоқда ишлаб олиб берган телефонини ҳам қўлидан тортиб олишиб, уйда ишсиз ўтирган қайин укасига беришган.

Мухлисанинг дугоналари «Элтуз» билан суҳбатда «Бу аëл таëқлар зарбига чидай олмай ўзини осган», дейишди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 июн 2024
Элтуз Порталига келган навбатдаги бешта мактуб Ўзбекистоннинг Марғилон, Бухоро, Кашқадарё, Андижон, Хоразм вилоятларидан келган. Дастлабки мактубни поезд чиптаси нархи ...
1 октябр 2024
Москва полицияси мўр-малахдай ëпирилиб, Каримов ҳайкалини ўпиб, ялаб, ялтиллатиб ташаëтган дангаса ўзбек мардикрорларини ҳайдаб солди. Бу кетишда ҳайкалнни ялаб ...
14 феврал 2016
Ёзувчилар уюшмаси эксперт гуруҳи қарори билан, «президент кўрсатмасига амал қилмаганлари», “мамлакатда кечаётган улуғвор ишларга дахлдорлигини ҳис этмаганлари учун” ҳайдалганлар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...