Асосий мавзулар
26 январ 2022

Императив 38. Жамият ва шахс мафкураси

(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 38-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.)

Ҳаёт – илмдир. Буни идрок этган одам – олим- дир. (Бу ерда «олим» тушунчаси остида асло за- монавий академик унвон соҳиби назарда тутила- ётгани йўқ).

Маслаги ва касбидан қатъий назар, ким бўлса бўлсин, инсон ҳаётининг ўзи бир илм эканлигини англаган инсон – олимдир.

Буни идрок этаолмаганлар – улар кўпчилик – бу дунёга яхши яшаш учун келганига ишонган, оёкла- рини заминга мустаҳкам қўйиб, бу «яхши ҳаёт»ни ташкил этиш учун умрининг сўнггигача курашади- ган кишилардир. Замонавий мафкураларнинг та- малида бу кўпчилик дунёқарашини ўзида мужас- самлантирган доктриналар ётади.

«Америка орзуси», «Рус ғояси» ва ҳакозо мил- лий ўртукка ўртинган мафкуралар ўзларида ана шу кўпчиликнинг ҳаёт ҳақидаги якуний тушунчала- рини мужассамлантиради. Олимлар ҳам бу кўпчилик кўрган жамиятда яшайдилар, ўзларининг ижтимоий турмушини маз- кур жамият қонунлари доирасида давом эттирса- лар-да, зеҳнан бу жамиятга зид қутб сари ҳаракат этадилар. Улар жамиятнинг мафкурасини тани- майди, бу мафкура қоидаларига амал қилмайди- лар. Улар ўз маънавий ҳаётини жамият мафкура- си ҳудудларидан ташқарида танзим этадилар.

Бу зиддият зоҳирда кўринмаса ҳам, ботинда бу- тун шафқатсизлиги билан намоён бўлади.

Бунинг ташқи инъикоси ўлароқ фикриёт (дин, адабиёт, санъат, фан) жабҳасида аҳён-аҳён фено- менал ҳодиса сифатида қийматлантирилган шах- слар пайдо бўлади. Улар худди экилмаган жойдан унган битки каби диққат чекади. Бу битки жамият кўрган низомга уйғун бўлмаган ерда пайдо бўла- ди ва умумнинг роҳатига халал беради. Уни бошқа жойга кўчириб бўлмайди. Масалан, уни тувакка жойлаб, деразанинг раҳига қўйиш ва шу ерда яша- тиш мумкин эмас. Бундай шароитда у қуриб кола- ди. У фақат ўз фитратига уйгун, табиий иқлим ва заминда яшай олади. Шу боис, кўпинча уни юлиб олиб ташлайдилар. Юлиб олишар экан: «Шундай гўзал битки-я! Келиб-келиб шу ерда кўкарадими!», дея ачинишади.

Албатта, бу собит қоида эмас. Воқеалар бошқа- ча ривожланиши ҳам мумкин.Баъзан бу ғаройиб биткига ўхшаган шахслар ғаройиб бир шаклда ўзи  яшаётган жамиятнинг душман иқлимини писанд қилмасдан, гуркираб ўсишда давом этади.

СИЗДАН ФАРҚЛИ ЎЛАРОҚ

Сиздан фарқли ўлароқ ҳар хил

Йўлларин биламан oвунишнинг мен.

Сиздан фарқли ўлароқ, мени

Вояга етказар етишмовчилик.

Узокда милтиллаётган шамчироқ – нафрат

Кўпроқ ёритади йўлимни

Меҳр қуёшига кўра дўстларнинг.

Агар ҳеч ким мени ерга урмаса,

Кўкка қандай сакрай олардим?

Оддий ўсимликман, хуллас:

Қанча кўп сув қуйсалар тагимга

Мен шунчалик гуллаб-яшнайман.(1983)

«Олис табассум сояси» 1986

Бу одам ўзига қарши бўлган кучни «ушу» уста- сига ўхшаб, ўша кучнинг инерцияси билан ерга йиқитади. Уни қуритиш учун тагига қуйилган ўлим- чил сувни ҳаёт манбаига айлантиришни билади. Унинг яшаши учун душман нафрати дўстларнинг алқашидан кучлироқ рағбатдир.

Бу бир мафкурадир. Ҳаётни илм ўларок таниган Озод Шахснинг мафкураси.

Муҳаммад Солиҳ

(давоми бор)

Тағин ўқинг
23 май 2017
23 май куни Марказий Банк Бошқаруви раиси Муллажонов Файзулла Мақсуджонович 67 ёшида оламдан ўтди. 1950 йил Сирдарё вилоятида туғилган, ...
13 октябр 2017
11 октябр куни ихтимоий тармоқларда «Маҳалла» телеканалининг Сирдарё тумани муаммолари ҳақидаги кўрсатуви видеоси овоза бўлди. Кўрсатувда туман ҳокими мулозими ...
7 сентябр 2020
Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни мамлакат мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда маска тақиш зарурлиги ҳақида ...
29 декабр 2020
Антик тарихий манбаларда буюк саркарда Александр Македонский эрамиздан олдинги 329-326 йилларда барпо эттиргани айтиладиган Кампиртепа ёдгорлиги жануби-ғарбий деворининг ўрта ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...