Императив 40. Эрксиз ўлкада
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 40-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.)
“Эркни истаган руҳ эрксиз ўлкада ҳам эркин яша- ши мумкин”. Бу доим нафсимни ишонтириш учун шуурим қатларида унсиз янграган нақорат эди.
Бир императив.
Ғингшимоқ ва нолимоқнинг фикр одами учун уят эканини идрок этган зеҳният:
СЕН ҒОЛИБСАН
Сен ғолибсан мағлубликда ҳам. Сенга ётдир инграмоқ, машъу. Ўғримассан ёки муттаҳам, Сен озодсан, бори-йўғи шу.
Обрўйинг йўқки қуласа – Оломоннинг эрка эрмаги. Тешик бўлса, роса куласан, Эл оғзига тутган элагинг.
Фақат сенинг йўқ шахсий ининг – Ташламайсан ҳеч қайда лангар, Лекин думинг ҳам йўқ-ку сенинг, Ғалвир ҳам йўқ унга боғланган! (1981)
«Шаффоф уй» 1985, «Ёш гвардия»
Озодлигига таҳлика пайдо бўлганида уни сақлаб колиш учун ўз жонидан воз кечишга тайёр нафснинг қувонч ифодаси:
“Гоҳо қувонч кирар юракка:
Менда ахир имкон бор ҳали Шеър – севги деб алдамасликка Озодликни севган инсонни!
Бисотимда имкон бор, ахир Қаламни синдириш имкони!”
«Бешинчи фасл», 1977, Тошкент, Ғафур Ғулом нашриёти
Бир шоирнинг шеър ёзишдан воз кечишга тайёр- лиги оддий инсоннинг ўз жонига қасд қилишга тайёр- лиги каби қалтис ниятдир.
1979 йилда ёзганим бир матн(«Иккинчи дара- жали қаҳрамоннинг хаёллари»)да шу сатрларга кўзим тушди: «Шундай қилиб, бу уй совуқ бўлса, мен дарров бошқасига кўчиб ўтишим мумкин. Бу фикр мени ҳами- ша мувозанатда ушлаб туради, мендаги махфий бахти- ёрлик туйғусини озиқлантириб туради. Бу фикр дуога, мен художўйга ўхшайман: у ётишдан олдин ҳам, уйғон- ганимдан кейин ҳам ичимда беихтиёр такрорланади: “Бу ерда совуқ бўлса, кўчиб ўтаман!”.
(Балки бу кўчманчи аждодларимнинг генла- римда яшаган рефлексидир…)
Ҳар ҳолда, жамлаб қараганимда, бутун 70 йиллик ҳаётим катта бир «кўчиб ўтиш» жараёни эди. Зоҳир- да бу «кўчиш»ларнинг сабаби ҳар хил кўринса-да, ботинда бу сабаб доим ягона эди: эркка таҳлика.
Нафақат шахсий-маиший, балки ижтимоий ва сиёсий ҳаётимдаги йўналишлар ҳам айнан шу ма- салага боғлик равишда турланиб турган.Heȟpлаpимни mуuунmиpиб бepаман
Талабалик йилларим Ленин номидаги Тошкент Давлат Университети журналистика факултетида кечди. У йилларни энг теран мутолаа йилларим эди десам муболаға бўлмайди. Француз экзи- стенциализмининг адабиётдаги вакиллари (Камю, Сартр) асарларидан кўп мутаассир бўлдим.
Эксизтенциалистлар Борлиқни эмас, Борлиқ- нинг бор бўлиши, яна-да аниқроғи, бор бўлиш жа- раёнини тадқиқ этадилар.
Мен учун бор бўлиш жараёни фақат озодлик- да, эркинликда кашф қилиниши мумкин эди. Асир- ликда бўлган инсон учун эса, бор бўлиш жараёни озодлик учун курашдагина ўзини намоён килиши мумкин эди.
Мен ўзимни асир инсонлар вакили сифатида билардим.
Бу xусусни аввалги эсселаримда Совет армия- сидаги кечинмаларим баҳонасида тилга олдим.
«Учгиси келган одам эса,
Кўкка қарамасин илож борича…»
Бу икки сатрни «Иккинчи даражали қаҳрамон» номли шеъримдан.
Нега қаҳрамон иккинчи даражали?
Чунки биринчи даражали барча каҳрамонлар социалистик реализм қаҳрамонлари эди. Мен эса на социалист, на-да реалист эдим. Акси эдим: ак- силсоциалист, ирреалист. Қаҳрамоним ҳам бирин- чи эмас, иккинчи даражали эди. Яъни «иккинчи даражали қаҳрамон» бир майдон ўқиш, бош кўта- риш эди.
«Учгиси келган одам эса,
Кўкка қарамасин илож борича…»
Бу икки сатрга қарама-қарши ўлароқ, қанотла- рим бўлмаса ҳам кўкка қарайверардим. Юраркан кўкка, ўтирар экан кўкка, ҳатто ётганда ҳам кўкка қараб ухлардим. Доим кўкка қараб юрадиган одам кўп йиқилади, мен ҳам кўп йиқилдим.
Лекин учишга таважжуҳ, эркка севги йиқилмади:
«…БАРИБИР МЕН
Қанотлар шарпасин сезавераман, Юзимга тегади бу шарпа, Кўксим,
Кўзларимга тегади,
Отиб туширилган қушнинг шарпаси. Отиб туширилган қушнинг шарпаси Oлманинг ҳидига ўхшайди,
Еб қўйилган олма ҳидига…»
Бу пессимистик ташбеҳлар эрк истаган қалб- га ўйиб нақшланган гуллардир. Отиб туширил- ган қуш – ҳамиша эрк билан муқояса этилган бир жонивор. Отиб туширилган қуш (эрк) қанотлари шарпасининг еб қуйилган олмага қиёсланиши эса шафқатсиз кесатиқдир.
1975 йилда университетни тамомладим. Уни- верситет туғилган ерим Хоразмга йўлланма берди. У ердаги «Хоразм ҳақиқати» газетасида ишлашим керак эди. Мен Хоразмга кетмадим. Тошкентда иш излай бошладим.
Ҳамюртим Омон Матжон тавсияси билан «Навоий – 30» да жойлашган «Ғафур Ғулом нашри- ёти»нинг ишлаб-чиқариш бўлимида «выпускаю- щий»(«чиқарувчи») деб номланган бир мақомга тайин этилдим. «Выпускающий» босмахоналарда босилаётган китобларнинг гранкаларини нашриHeȟpлаpимни mуuунmиpиб бepаман
ётга обориб редакторларга бериши ва редактор уларни текширгандан сўнг яна типографияга элти- ши лозим эди.
Яъни бу мақом нашриётдаги энг паст мақом, югурдак(куръер) мақоми эди. Анча кибрли йигит эдим, аммо бу иш нафсониятимни у қадар оғрит- мади, чунки тепамда қараб турадиган бир назо- ратчи йуқ эди. Феълан эркин эдим. Зиммамда бир жойда ўтириш ва мудирнинг кўзига қараб туриш маҳкумлиги йуқ эди. Қолаверса, Рауф Парфи каби модерн шеъриятнинг дарғаси ҳам айни мақомда ишлар эди. Парфи эски шаҳардаги босмахона билан, мен эса Ўрда тарафда жойлашган бошқа босмахонага қатнар эдим.
Танаффусларда Рауф Парфи билан пастга ту- шиб, лағмонхонада емак ердик, суҳбатлашардик.
Дориламон кунлар эди – эркин эдик.
Аммо бу ҳузур иқлими ҳам бузилди. Сабачиси, яна ўзим эдим. Бир куни эрталаб уйғониб, ишга боргим келмади. Уйдан чиқмадим, майлимга эрк бердим. Хоним ҳам эътироз қилмади, у чуқур зеҳ- ният соҳибаси ўлароқ яхши-ёмон ҳар қандай ҳо- латда муаммога мантиқан ёндашарди, боргим келмаса бормаяжагимни биларди.
Эртасига эрталаб уйдан хоним билан бирга чиқдик. Унга агар кеча ишга бормаганим учун иш- дан қувилсам, сен билан кинога борамиз, дедим. Кинотеатрларда «Эркак ва хотин» деган франсуз филми намойиши кетаётган эди.
Навоий – 30га келганимизда хонимга «…сен мени пастда кут, дарров қайтаман», дедим.
Тўртинчи қаватга чиқиб, ишлаб-чиқариш бўлимига кирганимда Рауф Парфи «…э, дарвеш, ЭСЭСни хафа қилдингиз-ку ишга келмай», деяМуҳаммад Солиҳ
табассум билан қаршилади. Мен ҳам «Хафа қил- ганимдан аминман» дедим хомуш. (СС Парфининг ишлаб-чиқариш бўлими мудири Саломат опага қўйган лақаби эди. Саломат опа жуда қаттиққўл бошлиқ эди. Парфи бўлимимизда «Саломатдан Салом» дея мутойиба қиларди. Кайфияти яхши бўлса, қисқартириб «ЭСЭС» дерди).
Воқеа кутганимдек ривожланди: Саломат опа хонага шиддат билан кириб келганда мен дераза рахида ўтиргандим. Мудира хонимга ҳурмат юза- сидан дераза рахидан тушмоқчи ҳам эдимки, у
«Нега ишга келмадингиз?», дея ўшқирди. Жавоб беришга улгурмасимдан иккинчи ўқни узди: «Мен билан дераза рахидан тушиб гаплашинг!» деди. Зотан тушмоқчи эдим. Аммо оғзимдан бошқа жум- ла чиқди: «Тушмайман!»
- Ишдан бўшатилдингиз!,– дея ҳайқирди СС опамиз.
Севинчдан туйларим ҳурпайди, юрагим ҳаприқ- ди.
-Рахмат, опа!,- дедим чин кўнгилдан.
Опа буни киноя деб тушунгандир, аммо мен, худо хақи, самимий эдим.
Ҳуррият бу қадар тез келади деб ўйламаган эдим чунки.
Парфи билан видолашдик. Унга франсуз фил- мига боришимизни айтдим. У доимий табассуми билан «кейин сюжетини айтиб берарсиз» деди.
«Албатта», дедим ва зинапоялардан сакрай-са- край иниб, пастки қаватда мени кутиб турган сев- гилимнинг ёнига бордим.
Пиёда «Панорама» саройи томон йул олдик…
Биз ўша куни энг бахтиёр кимсалар эдик. Бу воқеанинг шеърий тафсири шундай:
“Биласизми, – дейди У сизга тикилиб, – Нечун «Эрк» деганда,
Қушнинг номин боғлаб айтарлар,
«Қушдай эркинман», деб айтарлар нега? Чунки ҳақоратдан устун турар қуш – Ўта оғзи шалоқ кимса ҳам,
Ўзини сўкади қушни сўкканда.
Чунки қуш бировдан гина қилмайди, Хафа бўлмас дон бермасалар,
Лекин таъзим қилмас дон берганга ҳам.
Чунки ким дон берса,
Ўзи учун берар қушга берганда.
Қушни «ҳуркак» дерлар, Бу – ёлғон.
Қуш доим ҳуркканда,
Ташлаб кетаётган бўлади холос Навбатдаги Эрксизлигини…» (1980)
«Валфажр» 1983
«Ғафур Ғулом» нашриётидаги ишимни тарк этаркан, аслида, навбатдаги эрксизлигимни тарк этгандим.
Муҳаммад Солиҳ
(давоми бор)