Асосий мавзулар
15 феврал 2022

Путиннинг Украинага ҳужуми 16 февралга белгилангани очиқланди

Аввалроқ АҚШ маъмурияти Россия Украинага истаган пайти, шунингдек Олимпия ўйинлари пайти ҳужум бошлаши ҳақида хабар берган эди. ОАВ хабарларига кўра, президент Джо Байден ҳатто ўз иттифоқчиларига Россия ҳужумнинг аниқ куни – 16 февралга белгилаганини ҳам билдирган. Россия сўзчиси Дмитрий Песков 15 феврал кунги изохида бу каби хабарларни «маниакал информацион ақлсизлик» дея аташдан нарига ўтмади.

Украина президенти Владимир Зеленский эса уруш бошланиши ҳақидаги хабарни жиддий қабул қилиб украиналикларга телевидения орқали мурожаат қилди:

«Улар бизни катта уруш билан қўрқитишмоқда ва ҳарбий босқин санасини ҳам белгилашди. Бу биринчи марта эмас. Аммо бугунги давлатимиз ҳар қачонгидан ҳам кучли.

Биз тинчликка интиламиз ва барча масалаларни фақат музокаралар йўли билан ҳал қилмоқчимиз. Донбасс ҳам, Қрим ҳам Украинага қайтади, фақат дипломатия орқали. Биз бировникига тажовуз қилмаймиз, лекин ўзимизникидан ҳам воз кечмаймиз. Бизнинг буюк армиямиз бор. Йигитларимиз ноёб жанговар тажриба ва замонавий қуролларга эга. Бу саккиз йил олдингига қараганда анча кучли армия.

16 февраль ҳужум куни деб белгилашмоқда. Биз буни бирлик куни сифатида қарши оламиз. Тегишли фармон аллақачон имзоланган. Шу куни давлат байроқларимизни кўтариб, кўк ва сариқ ленталарни тақиб, бирдамлигимизни бутун дунёга намойиш этамиз.

Бизда биргина Европага хос истак мавжуд: биз эркинлик истаймиз ва бунинг учун курашишга тайёрмиз. Биз ҳаммамиз бахтли яшашни хоҳлаймиз ва бахт кучлиларни севади.

Путинни Украина чегарасига 150 мингга яқин қўшинни олиб жойлаштиришга нима ундаяпти?

Бу ҳақда кўп назариялар мавжуд.  Айтилишича,  Путин Шарқий Европада Россия таъсир доирасини қайтaдан тикламоқчи. Бу ҳудудлар асосан собиқ Совет республикалари,  жумладан,  ҳозирги мустақил Эстония,  Латвия,  Литва,  Беларус,  Грузия ва Украинани қамраб олган.  Путин Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин Россия кўп нарсани бой берди деб тез тез нолийди.  Путин,  шунингдек,  ғарбга (ва русларга) мамлакат ҳали ҳам супер куч, баъзи ўзбеклар ёзаётганидек «Россия номер бир»,  эканлигини кўрсатишга умид қилаётган бўлиши мумкин. Лекин, унутманг, ядро қуроллари, ядро захиралари ва ҳудудининг катталиги ҳисобга олинмаса,  Россия ўртача қудратга эга держава. Мисол учун, дунёнинг энг йирик иқтисоди бўлган АҚШнинг 2020 йилда ЯИМ (Ялпи Ички Маҳсулоти) 20, 9 триллион долларга тенг бўлди. Россиянинг номинал ЯИМ ҳажми эса 1, 5 триллион долларни ташкил этди (АҚШдан қарийб 14 баробар кам).

Нима учун Украина?

Путин Россиянинг жануби-ғарбий қўшниси Украинанинг Ғарбга юзлангани, Европа Иттифоқига қўшилишга ҳаракат қилаётганидан қўрқади.  У Украинанинг НАТО билан тобора кучайиб бораётган ҳамкорлиги ва яқинлашувидан норозидир.  Путин, шунингдек, Киевнинг Европа Иттифоқи билан алоқаларини ривожлантиришига қарши.  Путин учун энг даҳшатлиси Украинанинг демократик давлат бўлишга интилаётганидир. Украинада сўз ва эркин оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги, украинларнинг ўз раҳбарларини эркин сайлаши Путинга асло ёқмайди. Чунки, Россия халқида бундай эркинликлар йўқ ҳисоби. Агар россияликлар ҳам Украинадан ўрнак олсалар,  Путин узоқ умр кўрмаслиги тайин.  Умуман олганда, Путин ўтмишни қумсайдиган ревизионист бўлиб, Украинани тарихий Россиянинг ажралмас қисми (жумладан Ўзбекистонни ҳам) ва унинг (уларнинг) йўқолишини Россиянинг Совет Иттифоқидан кейинги мағлубияти рамзи деб билади.

Нега энди айнан ҳозир?

Путин ғарбнинг заифланганини сезаётган бўлиши мумкин.  НАТО ўтган йили Афғонистондан шармандаларча чиқиб кетди. Жо Байден Америка ташқи сиёсати ва ҳарбий ресурсларини Европага эмас,  Хитойга қаратишини билдирди.  Шунингдек,  ички ҳокимиятни кучайтириш,  Ғарбга қарши сиёсатини оқлаш,  ўз ҳокимиятида кенг тарқалган коррупция ва клептоманияни оқлаш учун Путин учун ташқи ғалаба жудаям керак. Бундай ғалаба Украинага қилинган биринчи ҳужумдан кейин Россиянинг Ғарб санксиялари натижасида бошдан кечирган қийинчиликларини оқлаш учун ҳам зарур.  2014 йилда Қримни аннексия қилиб,  шарқий Донбас минтақасини амалда назорат остига олгандан кейин Путин обрўси бирдан кўтарилиб кетганди.

Айни пайтда Украина парламенти – Олий Рада Украина террорчи ташкилотлар сафига киритган  – «ЛНР» ва «ДНР» мустақиллигини тан олмаслик ҳақидаги резолюция лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 сентябр 2018
Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 июлидан йўл ҳаракати қоидаси бузилгани тўғрисида маълумот юборган шахслар мукофотланади. Адлия ...
3 октябр 2016
Касб байрамларини ўзбек тиббиёт ходимлари ҳар йили пахта далаларида ўтказишга мажбур. Шугина эмас, уларни ўзбек ҳукумати «қора ишчи кучи» ...
3 сентябр 2016
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг жанозаcи унинг мулозимлари ва меҳмонлари иштирокида Cамарқанднинг Регистон майдонида ўқилди. Жанозадан сўнг унинг жасади сўнгги ...
8 август 2018
«Биздан олдин келган икки этапнинг ҳам «ломка»си даҳшатли бўлган. Калтакдан ўлганлар, бир умрга майиб бўлганлар ҳам бўлган экан. Биринчи ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...