Асосий мавзулар
25 август 2022

Балчиқ оқаётган ертўла, саводсиз мудирлар, дарахткесарларга эса чора кўрилди

Элтуз порталининг бугунги сонидан 5 та шикоят ва битта расмий муносабат ўрин олган. Дастлабки шикоят телеграм мессенжеридаги фирибгарлик ҳақида.

Китоб ваъда қилаётган фирибгарлар

«Ассалому алайкум. Туз оға. Ижтимоий тармоқлардаги фирибгарликлар бугун шу даражада кўпки, бири кетиб, бири келади. Телеграм мессенжери орқали баъзи каналларда реклама бериш йўли билан ўз аудиториясини кенгайтириб, ёлғон ваъдалар бериб харидорлар ишончига кирган фирибгарлар одамлардан турли миқдордаги пулларни ундиришган. Масалан Китоблар.уз телергам саҳифасида 36 соат муддат ичида китоб етказиб берилиши айтилган, бироқ китоблар аслида умуман мавжуд эмас. Китобларнинг расмини ташлаш сўралганда, жавоб берилмади.
Чора кўриш мақсадида 102 қисқа рақами билан боғланилганда бу уларнинг иши эмаслигини таъкидлади, Ички ишларга берилган ариза эса 15 кун ичида кўриб чиқилиши айтилди. Унгача булар яна қанча одамни алдашга улгуради!
Ички ишлардаги ариза рақами: 4048322
Менда 30 га яқин одамнинг тўлов қилгани ҳақидаги скриншотлар, ёзишмалар, шунингдек фирибгарнинг карта рақамлари бор. ИИВ тезроқ чора кўриб, топишсин! Бу иш шундай қолмаслиги керак»

Қувурлари чириган подъезд ертўласи…

Сиз кўраётган видеода Тошкент шаҳар мирзо Улуғбек тумани Қорасув 1 мавзеси Чимён маҳалласи 45-уй 4-подезд ертўласи акс этган.

«Нима учун 4- подезд ертўласи деб ёзганим сабаби, 1-2 подездлар яхши қилиб қўйилган, ким келса шуни кўрсатиб охирги подезд ертўласи кўрсатилмаяпти, алдаб чиқариб юборишмоқда.» дея ёзади мурожаат эгаси

Видео: https://t.me/eltuzportali/342

Саводсиз, билими савияси паст мудир ишдан ҳайдалсин

«Чироқчи тумани 9-мактаб «завуч»и Б.С. бир йил олдин оддий ўқитувчилик пайтида синф журналини юритолмагани учун рахбарлардан танбех эшитганида, зўровонлик билан бир неча бор синф журналини отиб, йиртиб ташлаган эди. РайОНО мудири шундай ўқитувчини «завуч» қилиб тайинлади. Б.С «завуч»лик пайтида таълим сифати жуда тушиб кетди. Кундалик.cом, ЭРП (таълимни бошқариш ахборот тизими) кўрсаткичлари бўйича» мактабимиз туманда охирги ўринни эгаллаб келди.
Дарс машғулотлари ўлда-жўлдалик, дарс жадвалида хатолик, камчиликлар билан ўтган ўқув йилини тамомладик.
Ҳозирги кунда на дарс тақсимоти қилинган, на дарс жадвали, на синф журналларини кундалик.cом га киритиш ишлари қилинмаган. Сабаби, «завуч» саводсиз, ИТ дан билими нол (рахбар ходимлар малака таснифи талаби), иш пайтида тўйма-тўй юради.
Шахсан халқ таълими вазиридан талабимизга эътибор беришларини сўраймиз.»

Фарғонада ИИБ ходимлари дам олишимизга йўл бермаяпти…

«Ассалому алайкум элтуз, менинг мурожаатим бор эди. Мен Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида истиқомат қиламан.
Бизнинг шаҳарда ғалати ишлар содир бўляпти. Яъни кечки 22:00 дан сўнг кўчага дам олгани чиқиш мумкин бўлмай қолди. Музқаймоқхона, ошхона, шунга жойларда ИИБ ходимлари келиб чироқларни ўчиришни, мижозларни кетказиб юборишни сўраб дўқ пўписа қилишмоқда. Бу нарса 5, 6 марта содир бўлди, лекин, видеотасвирга ололмадим.
Шу ишлари қонунга мувофиқми? Ахир кечаси шаҳримизда кўнгил ёзишга ҳаққимиз йўқми. Самарқандда бўлган туристлар воқеаси вазирликка дарс бўлмаган кўринади.
Илтимос шу муаммойимизни ёритинг, бутун Ўзбекистон бўйича билсин қандай эркинлик чекланаётганини биз эркин яшашни орзу истаймиз. Ёки яхши яшаш учун бошқа давлатга кўчиб кетишга мажбурмизми? Бизнинг ҳуқуқларимизни ким ҳимоя қилади ахир?!»

Шофирконга савияли ХТБ мудири керак

«Ассалому акайкум Элтуз!
Мен Бухоро вилояти Шофиркон туманидан мурожаат қиляпман.
Туманимиз 2018-2019-2020-йиллар давомида олий тàлим муассасаларига ўқишга кириш бўйича республикада 1-2-3 ўринларни эгаллаб келаётган эди.
Аммо, жорий йилда ўтказилган тест синовларининг умумий ҳолатига қарайдиган бўлсак, Шофиркон туманидаги ҳолат республика эмас вилоят миқёсида ҳам ачинарли ҳолда.
Бунинг сабаблари нимада?
Мен кузатган биринчи сабаб шуки, туман ХТБ мудири Руслан Атоев тумандаги репититорлик курсларига қатнайдиган ўқувчиларга қарши шафқатсиз кураш олиб борди, ички ишлар ходимлари билан тинимсиз рейд уюштирди.
Россияга кетган, Қозоғистонга кетган, тилла конларида кунбай ишлаётган, Тошкент ва бошқа вилоятларга мардикорликка кетиб қолган ўқувчилар қолиб, репититорлик курсларига қатнаётган ўқувчилар билан курашди ва шу важ билан давоматни кўтарди.
Шунингдек, бу Руслан Атоев деган валломат айрим ЙТТ билан шуғулланадиган ўқув марказларига ҳам ҳокимият(собиқ) ва ИИБ билан биргаликда босимлар қилиб, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиб келмоқда ёки мактаб директорлари орқали шу иш қилинмоқда.
Бизга туманимизда репититорлик марказлари, ўқув марказлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қила оладиган ХТБ мудири керак!
Ҳурматли туманимиз ҳокими Жамшид Шароповнинг илм-фан йòлида олиб бораётган ишларини олқишлаймиз!
Ҳокимимиздан илмпарвар, ватанпарвар, тумансевар, барча илм берадиган давлат ва нодавлат ташкилотлар бошини бириктира оладиган ХТБ мудири қўйилишида ёрдам беришларини сòраймиз.
Бухоро вилоят ХТБ мудири Дилфуза опа!
Сиз қачонгача Руслан Атоевни ҳимоя қилмоқчисиз? Шофиркондек илм маскани сўниб бўлгандан кейин тушунасизми ҳолатни?
Биз норози бўлаётган нарсаларни ўрганинг, туманимиз салоҳияти тушиб бораётганлигини ўрганинг ва тўғри хулоса қиласиз деган умиддамиз!


ELTUZ NATIJA:

Муаммо бартараф этилди. Ҳуқуқбузарлар жазоланди

Жорий йил август ойининг 24 санасида ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани Аҳмад. Югнакий кўчаси Медимах клиникаси ёнидаги дарахтлар каллакланган дея эълон қилинган фото материалга жавобан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бо’йича Мирзо Улуг’бек тумани бо’лими, Экопатрул давлат инспекторлари иштирокида ҳолат жойида о’рганилди. Юқорида ко’рсатиб о’тилган манзилда икки дона арча, беш дона япон сафора дарахтининг тепа қисмидан ҳеч қандай рухсатномасиз ноқонуний равишда фуқаро томонидан каллаклаш ҳолати аниқланди.
Натижада, ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган фуқарога нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 79-моддасига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима жазоси белгиланди. Келгусида шу каби ҳаракатларни қайта содир этилмаслиги учун тушунтириш ишлари бериб ўтилди.
Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати«

Бу сизга ўқиб эшиттирганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Туркумга кирмаган кўплаб шикоятларни Элтуз Порталининг телеграм саҳифасида ўқишингиз мумкин. Уларга тегишли идоралар эътибор қаратади дея умид қиламиз. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.

Видео: https://youtu.be/IN3XbJ7oRKA

Тағин ўқинг
16 май 2017
Ишсизлик – Ўзбекистондаги энг оғир муаммолардан бири. Кўп йиллар давомида миллионлаб ўзбекистонликлар тирикчилик йўлида аксарият Россияга кетишди. Ўзбекистон Россия ...
13 август 2020
Тўғоннинг ўпирилиши Ўзбекистондаги коррупция билан боғлиқ хавотирларни кучайтиради Бунинг сабабларини ўрганиш узоқ вақтни талаб қилади Май ойида Ўзбекистонда тўғон ...
18 май 2017
Британияда яшаётган, 69 ёшн ўзбек профессори Аҳмад Ҳожи Хоразмий бир соатлик қўшиқлари дастасини ютуб каналига қўйди. Дам тор, дам ...
11 ноябр 2019
Оддийгина авария содир этгани сабаб ички ишлар идорасига олиб борилгани ортидан икки ҳафта бедарак кетган андижонлик Абдуллоҳ Тоҳировнинг бошидан ...
Блоглар
26 август 2022
30 йилдирки саргардонликда, аввал Норвегияда кейин Туркияда яшаётган Муҳаммад Солиҳ янги куллиёти – асарлар тўплами ...
15 август 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солиҳ суҳбатининг давомида севимли аёли Ойдин хоним билан кечирган ...
10 август 2022
Таниқли сиёсат арбоби ва шоир Мухаммад Солих билан май ойида ўтказилган бу суҳбат бевосита Элтуз ...